Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни


Доривор қашқарбеда етиштириш агротехникаси


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/82
Sana27.10.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1728337
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   82
Bog'liq
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB

Доривор қашқарбеда етиштириш агротехникаси. Қашқарбедани 
доривор ўсимликлар деҳқончилигида аҳамияти катта. Ўзбекистонда тар-
қалган барча тупроқларда ўсаверади. Ўсимлик қурғоқчиликка, совуққа 
ва шўрланишга жуда чидамли. Қашқарбеда дуккакли ўсимликлар оила-
сига мансуб бўлганлиги сабабли, тупроқни биологик азот билан бойита-
ди. Шўрланган тупроқларга экилганда сизот сувларини пасайтиради ва 
шўрланиш даражасини камайтиради. 
У асал берувчи ўсимлик ҳам ҳисобланади. Қашқарбеда икки йиллик 
ўсимлик бўлиб, бўйи 75-200 см га етади. Қашқарбеда озиқ-овқатда ва 
фармакологияда доривор ўсимлик сифатида фойдаланилади. Унинг гу-
ли ва мевасидан хушбўй кумарин моддаси олинади. Ўсимликни экиш 
учун ерлар кузда 25-28 см чуқурликда шудгор қилинади ва 50-60 кг су-
перфосфат ўғити билан озиқлантирилади. Қашқарбеда кузда ёки эрта 
баҳорда уруғидан экиб кўпайтирилади. 
Уни ҳар хил ўсимликлардан бўшаган ерларда экиш мумкин. Давлат 
андозаларига сифати бўйича тўғри келадиган уруғлар экилади. Ерларни 
бороналаб, мола билан текислаб уруғи эрта баҳорда дон экадиган сеял-
када экилади. Га-ҳисобида тахминан 20-25 кг уруғ сарфланади. Экиш 
чуқурлиги 2-3 см дан ошмаслиги керак. Кўпинча қашқарбеда донли 
экинлар билан қўшиб экилади. Унинг ўсиш даври 85-140 кун давом эта-
ди. Баҳорда экилган ўсимлик 5-6 кунда униб чиқади. Шоналаш даврида 
тез ўсиб, суткалик ўсиши 3-5 см га тўғри келади. Эрта баҳорда ўсиши 
бошланади, гуллаш даври 14-15 кун давом этади. Меваси етилганда 
тўкилади. 
Қашқарбедага минерал азот кўп ишлатилмайди, чунки унинг илди-
зи азот тўплайди. Шунинг учун кўпроқ фосфорли ва калийли ўғитлар 
талаб қилинади. Дастлабки ривожланиш даврида унинг фосфорга эх-
тиёжи катта. Бу даврда фосфор етарли бўлса, кейинги даврларда ҳам у 
яхши ривожланади. Калийнинг таъсири фосфорга нисбатан кам бўлади. 
Шу боис, биргаликда қўлланилса яхши натижа беради. Қашқарбеда 
экилган тупроқларнинг тури, унумдорлиги, механик таркибига қараб 
вегетация давомида 90-110 кг фосфор ва 50-60 кг калий қўллаш тавсия 
этилади. Бу ўғитлар органик ўғитларга қўшиб ёки бир қисми экишдан 
олдин ва биринчи ўримдан кейин берилса унинг ривожланиши тезла-
шади ва ҳосилдорлиги юқори бўлади. 
Тупроқ таркибида азот етарли бўлмаса, унумдорлиги паст бўлса, 
экишдан олдин 40-50 кг азотли ўғит солиш тавсия қилинади. 
Қашқарбедани ўсиши ва ривожланишида микроўғитлардан (молибден, 


85 
бор ва марганец) ҳам фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Микроўғитлар 
бошқа минерал ўғитларга ва уруғларига аралаштирилиб солинади. 
Қашқарбедани ўғитлаш суғоришдан олдин амалга оширилиши лозим. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling