Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни


Хушбўй рута етиштириш агротехникаси


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/82
Sana27.10.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1728337
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   82
Bog'liq
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB

Хушбўй рута етиштириш агротехникаси. Хушбўй рута табиий 
ҳолда Ўрта Ер денгизи, Жанубий Европа, Осиё мамлакатларида 


86 
тарқалган. Шу жумладан Ўзбекистонда ҳам ёввойи ҳолда учрайди. Рос-
сия, Украина ва Белоруссия давлатларида кенг майдонларда кўпроқ 
экилиб келинмоқда. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасининг ай-
рим суғориладиган тупроқларининг кичик майдонларида экилмоқда. 
Хушбўй рута ўсимлигини унумдор, механик таркиби ўртача ва 
структурали тупроқларда экилса ёки дуккакли ўсимликлардан бўшаган 
ерларни ажратилса, яхши ўсади. Шу орқали ундан кўпроқ хом-ашё 
йиғиб олиш мумкин. Доривор рута ўсимлиги экиладиган ерларни кузда 
тайёрлашдан олдин гектарига 20-30 т. гўнг ва 40-50 кг фосфор ўғити бе-
риб, 25-28 см чуқурликда ҳайдаб қўйилади. Эрта баҳорда, яъни март 
ойларининг бошларида ерлар бороналанади ва мола билан текисланиб, 
бегона ўтлардан тозаланади. Тупроқ ҳарорати (10-15 см қатламида) 15-
20°С бўлганда хушбўй рута уруғи 1-1,5 см чуқурликда, қатор оралари 
15 см эгатлар оралиғи 70 см қилиб сабзавот экиш мосламаларида 
экилади.
Хушбўй рута ўсимлиги уруғидан кўпайтирилади. Ўсимликнинг 
уруғи жуда майда бўлганлиги учун дастлабки йилларда секин ўсади. 
Тупроқда нам етарли бўлса уруғлар 6-8 кундан кейин униб чиқади. На-
мгарчилик етарли бўлмаган ерларда экиш билан бир вақтда суғориш 
учун эгатлар олинади. Ўсимлик ердан униб чиққандан кейин унга иш-
лов бериш бошланади. Хушбўй рутани яхши ўсиб ривожланиши, ундан 
сифатли ва мўл ҳосил етиштириш мақсадида қатор оралари культивация 
билан юмшатилади ва бегона ўтлардан тозаланади. Чунки, бегона ўтлар 
ва ҳашаротлар кўпроқ ўсимликка зарар етказиши мумкин. 
Ўсимлик 2-3 та чин барг чиқарганда қатор оралари ўтлардан тоза-
ланиб ягана қилинади ва ҳар бир тупда 2-3 тадан ўсимлик қолдирилади. 
Агар уруғлар тўлиқ униб чиқмаган ерлар бўлса, у майдонларни тўлди-
риш учун (ремонг) яганалаш натижасида ортиб қолган бақувват ўсим-
ликлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Рута ўсимлигини биринчи озиқлантириш ўсиш даврида (вегетация 
бошлангандан кейин) амалга оширилади. Бунда гектар ҳисобида 40 кг 
соф азот ва 20 кг дан калий ўғити берилади. Иккинчи озиқлантириш ру-
та ўсимлиги шонага кирган даврда гектар ҳисобига 30 кг азот ва 20 кг 
дан фосфор ўғити билан озиқлантирилади. 
Озиқлантириш ҳар бир суғоришдан олдин амалга оширилиши ло-
зим. Суғоришдан кейин рута ўсимлигининг оралари юмшатилади ва бе-
гона ўтлардан тозаланади. 
Рута ўсимлиги озиқа элементларига талабчан бўлганлиги боис, 
охирги озиқлантиришни гуллаш олдидан 30 кг дан азот ва калий ўғити 
бериш билан тугатилади. 


87 
Вегетация давомида рутани ҳаво ҳарорати ва тупроқ намлигини ҳи-
собга олган ҳолда, биринчи йили 7-8 марта суғорилади. Рута ўсимлиги 
иккинчи йили генератив фазага киради. 
Иккинчи ва ундан кейинги йилларда суғориш ва ораларига ишлов 
бериш сони анча камаяди ва уни озиқлантириш хом ашёси ўриб олин-
гандан кейин амалга оширилади. Унинг хом ашёси вегетация давомида 
гуллаш фазасигача икки марта ўриб олинади. Рутанинг маҳсулоти ер 
юзасидан 5 см қолдирилиб пичан ёки силос ўрадиган комбайн билан 
йиғиб олинади. Рута ўсимлигини ўсув даврида яхши парвариш қилинса, 
(ўғитлаш, суғориш, ораларига ишлов бериш, зараркунанда ва касаллик-
ларга қарши) гектаридан 4-5 тонна кўк масса, 600-700 кг қуруқ маҳсулот 
(барг, гул) ва 80-90 кг уруғ йиғиб олиш мумкин. Рута ўсимлигига 
вегетация давомида ўргимчаккана (ҳашарот личинкалари, барг шираси) 
кўпроқ зарар келтиради. Касалликни олдини олиш учун 10% ли олтин-
гугурт каллоид суспензияси ва децит эритмаси билан ишлов берилади. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling