Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни
Хурмо ўстириш агротехникаси
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB
Хурмо ўстириш агротехникаси. Хурмо кўчатлари асосан
вегетатив усулда, яъни пайвандтагга куртак пайванд қилиш йўли билан амалга оширилади. Кавказ ва виргин хурмоси уруғлари кузда, юмша- масдан олдин терилади. Терилган мевалар соя жойларда юмшаган ҳолатгача ушланади ва юмшоқ мосламалар ёки қўл билан эзғиланади, уруғлари мавалардан ажратилади. Сўнгра сувли идишда солинади. Бунда, мева эти, пўстлоғи ва пуч уруғлар сув бетига қалқиб чиқади ва улар олиб ташланади. Тўқ уруғлар идиш тубига чўкади. Мевасидан ажратилган уруғлари сояда 2-3 см қалинликда ёйиб қу- ритилади, кунига 2-3 марта аралаштирилиб турилади. 1000 та уруғ оғир- лиги кавказ хурмосида 130-140 г бўлади. 1 кг виргин хурмоси уруғлари- да 2500-3000 дона уруғ бўлади. Уруғ экилишининг энг яхши оптималь- муддати – баҳор фаслига (март ойи) тўғри келади. Кузда сепилган уруғлар ҳам баҳор фаслида март-апрель ойда қийғос униб чиқади, лекин ниҳоллар баъзан эрта баҳорги паст ҳароратдан нобуд нобуд бўлиши мумкин. Кузда тайёрланган ва қуруқ сақланган уруғлар 2 кун давомида сув- да ивитилади (суви алмаштирилиб турилади). Экишдан олдин тайёрлан- ган ерда 60 см эгатлар олинади. Уруғларнинг экиш меъёри 4 гр. п/м. ёки 70 кг/га. Уруғлар эгатлар устига 3-4 см чуқурликка экилади. Уруғ экиб бўлгач, эгатлар захлатиб суғорилади. Март ойининг об-ҳавосига боғлиқ ҳолда, ниҳоллар униб чиқмасдан олдин яна бир марта суғорилади. Эгатлар уруғ экилгандан сўнг мулчаланади. Мульча сифатида ёғоч қириндиси ва чириндилардан фойдаланилади. Мулча эгатларни уруғ экилган қисмини қатқалоқ бўлишини олдини олади, тупроқда намликни яхши сақлайди ва уруғларни нормал униб чиқишига ёрдам беради. Ниҳолларда 2-3 та барглари пайдо бўлганида улар ягана қилинади, яъни 1 м. эгатда яхши ривожланган, 20-25 та ниҳол қолдирилади. Сараланган 97 уруғ кўчатларни парваришлаш илғор агротехник усуллар ёрдамида олиб борилади. Вегетация даврида 10-12 марта суғорилади (май-2, июнь-3, июль-3, август-3). Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling