Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни


Хандон писта ўстириш агротехникаси


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/82
Sana27.10.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1728337
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   82
Bog'liq
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB

Хандон писта ўстириш агротехникаси. Хандон пистанинг уруғи-
ни йиғиш у тўлиқ пишиб етилган даврда (августнинг 1-3 ўн кунлиги) 
амалга оширилади. Тайёрлаб қўйилган ёнғоқлар 1-2 кун давомида пўс-
тидан тозаланади, зарарланган ва пуч ёнғоқлар олиб ташланади. Шун-
дан сўнг уруғлар ним соя, яхши шамол эсадиган жойда 5-6 кун 
давомида қуритилади. Узоқ сақлаш учун тайёр ёнғоқларнинг намлиги 
10-12% дан ошмаслиги лозим. Уруғлар қуруқ, аэрацияси яхши жойда 
сақланади. Уруғларни сақлаш муддати 2 йилдан ошмаслиги лозим. 
Уруғлар 3-4 йил сақланганида 50-60% га унувчанлигини йўқотади. 
Экиш учун махсус тайёрланган ниш урган уруғлардан фойдалани-
лади. Бунинг учун уруғлар 1/3 нисбатда намланган, яхшилаб ювилган 
дарё қуми билан аралаштирилади (бир қисм уруғ ва уч қисм қум) ҳамда 
30-40 кун давомида +10-15 С ҳароратда сақланади. Ҳар 5-6 кунда ара-
лашма яхшилаб аралаштирилади, зурурий ҳолларда, қўшимча равишда 
енгил намланади. Бу жараён стратификация дейилади. Майда яшил кур-
таклар пайдо бўлиб улгурган бўртма ёнғоқлар экишга тайёр уруғ ҳисоб-
ланади. 
Қисқа муддатларда уруғларни экишга тайёрлаш зарурати туғилга-
нида тезкор стратификация усули қўлланилади. Бунинг учун стратифи-
кация иситиладиган бинода олиб борилиб, унда +25-30 С харорат 
сақланади. Ҳар 3-4 кунда қум
билан уруғ аралашмаси илиқ сув билан 
(+35-40 С) енгил намланади ва яхшилаб аралаштирилади. Тезлашти-
рилган стратификацияда уруғлар 10-12 кунда экиш учун тайёр ҳолатга 
келади. 
Тезкор стратификация усулида 10 кг. гача бўлган уруғларда амалга 


99 
оширилади. Улар хона ҳароратида бир сутка сувга ивитилади, кейин 
қопга солиниб осилган ҳолатда ҳар 1-2 кунда мунтазам намланади. Уш-
бу ҳолатда уруғлар 6-7 суткадан сўнг униб (ниш ура) бошлайди. 
Уруғ яхши униши ва замбуруғ касалликларидан зарарланишининг 
олдини олиш учун уларни стратификацияга жойлашдан олдин 8-10 соат 
гумат натрий (10 л сувда эритилган 10 гр. препарат) сувли эритмасида 
намлантирилади, кейин эса марганцовканинг кучсиз эритмаси билан 
ювилади.
Уруғни экиш эрта баҳорда (одатда февраль ойининг охири - март 
ойининг бошида) икки киши томонидан бажарилади. Бири қозиқ ёнида 
танланган жой атрофида экиш майдонини тайёрлайди (1×1 м) ва узун-
лиги 15-20 см, чуқурлиги 5-8 см бўлган эгатни шакллантиради. Иккин-
чиси эгат тубига 6-8 дона уруғни тенг тақсимланган холда қаторга уруғ 
экишни амалга оширади ҳамда уруғни тупроқ билан кўмиб қўяди. 
Хандон писта экилган майдонга имкон даражасида 1-2 см 
қалинликда мульча (похол аралаш ёғоч қипиғи, яхши чириган гўнг) се-
пилади. Уруғ экилганидан кейин вегетациянинг иккинчи йили охирида 
экин жойида бир ёки иккита яхши ривожланган нихолни қолдирган 
ҳолда, экин жойлари яганаланади. Қолдирилган кўчатлар 15-20 см ба-
ландликкача ён новдалардан тозаланади. Ниҳолнинг 3-4 йилида махсус 
танланган писта навлари асосида пайвандлаш ишлари ўтказилади. 
Навларнинг қимматли хусусиятларини ва пистанинг истиқболли 
шаклларини асраб қолиш учун уларни вегетатив усулда кўпайтириш, 
яъни ниш урган куртак билан пайвандлашдан фойдаланилади (вегетатив 
куртак). Хандон писта икки уяли, алоҳида оталик ва оналик турни пайдо 
қилувчи, шамол орқали чангланувчи ўсимлик ҳисобланади. Шунинг 
учун плантацияларда фақат вегетатив кўпайиш йўли билан амалга оши-
риладиган оталик ва оналик дарахтларнинг муайян нисбатини таъмин-
лаш зарур (одатда 1 та оталик дарахтга 10 та оналик дарахт). 
Уруғ экилганидан кейин кўчат тезроқ ҳосилга кириши ва сифатли 
мевалар олиш учун 3-4 йилдан сўнг танланган нав билан пайванд 
қилинади. Пайвандлашни амалга ошириш учун экилган кўчатнинг мар-
казий пояси диаметри 1,2-1,5 см. га етгач, тупроқ юзасидан 5-7 см. ба-
ландликда куртак пайвандланади. 
Навни вегетатив кўпайтиришнинг асосий усули – бу навли дарахт-
нинг ёки яхши шаклдаги дарахтдан олинган узун қалқончани (узунлиги 
30-35 мм ва диаметри 8-12 мм) пайвандлашдир. Қалқонча – бу вегетатив 
муртакка (униб чиқаётган куртакка) эга дарахт пўстининг бўлагидир. 
Хандон писта кўчатлари пайвандлангандан сўнг 8-10 йилда ҳосилга ки-
ради. 


100 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling