Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни


Арча ўстириш агротехникаси


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/82
Sana27.10.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1728337
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   82
Bog'liq
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB

Арча ўстириш агротехникаси. Арча мева ғуддалари кузда терила-
ди ва МИС-0,2 (машина для извлечения семян арчи) агрегати ёрдамида 
уруғлари ажратиб олинади. Сўнгра уруғлар 1-1,5 ой давомида нам қум-
да стратификация қилинади. Кеч кузда махсус тайёрланган қум-органик 
ўғит-тупроқли (1:1:3 нисбатда) субстратга сепилади ва 2-3 см қалинлик-
даги тупроқ билан бекитилади. Арча ниҳоллари кейинги баҳорда қийғос 
униб чиқади, улар 2-3 йил давомида ўстирилади, баландлиги 40-50 см га 
етгандан сўнг кўчатзорга кўчириб ўтказилади ва йирик кўчат ҳолига 
келгунча парваришланади. 1 гектар кўчатзорга 350-400 минг кўчат эки-
лади. Зарафшон арчаси биринчи йили 5-6 марта, кейинги йилларда 4-5 
марта суғорилади. Кўчатлар атрофи суғрилгандан сўнг юмшатилади ва 
бегона ўтлардан тозаланади. Арча кўчатлари баландлиги 1-1,5 м 
бўлгандан сўнг доимий жойига илдиз тупроғи билан биргаликда кўчи-
риб ўтказилади. 1 гектар арчазордан 20-25 ц арча ғудда меваларини те-
риш мумкин. 
Дўлана ўстириш агротехникаси. Дўлана мевалари сентябр ойида 
тўлиқ пишиб етилади. Уруғларни мева этидан ишқалаб, сувда ювиб аж-
ратиб олинади. Дўлана уруғлари қийин унувчан бўлганлиги сабабли 
улардан баҳорда қийғос ниҳоллар олиш учун қуйидаги агротехник қои-
даларга риоя қилиш лозим: 
Дўлана мевалари тўлиқ пишиб етилгач уруғларни тайёрлаш учун 
терилади. 
Терилган мевалардан уруғлари дарҳол ажратиб олиниши ва стра-
тификация қилиниши керак. Стратификация қилинган уруғлар кеч кузда 


96 
тупроққа экилади. 
Уруғ экилган эгатлар мульчаланиши ва доимо зоҳланган ҳолатда 
сақланиши лозим. 
Агарда экиш учун ўтган йили уруғлардан фойдаланиш зарурияти 
туғилса, уларни июн-июл ойларида стратификация қилиш лозим. Сариқ 
дўлана уруғларни экиш меъёри 25-30 г/м, қизил дўланалар 15-18 г/м 
бўлиб, экиш чуқурлиги 4-см ни ташкил этади. Дўлана уруғлари экил-
гандан сўнг 6-8 ойдан кейин униб чиқади. Ниҳоллар ўрмончиликда қа-
бул қилинган умумий агротехник усулларда парваришланади, уруғкў-
чатлар 1-2 йиллик бўлганда доимий жойига кўчириб ўтказиш учун яроқ-
ли ҳисобланади. Дўлана кўчатлари 5-6 йилда ҳосилга киради ва ёши-
нинг котталашиши билан ҳосилдорлиги ҳам ошиб боради. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling