Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни


Қизил эхинацея ўсимлигиниетиштириш агротехникаси


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/82
Sana27.10.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1728337
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   82
Bog'liq
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB

Қизил эхинацея ўсимлигиниетиштириш агротехникаси.Қизил 
эхинацея чуқур ҳайдалган, молаланган ва бороналанган, маҳаллий ҳам-
да минерал ўғитлар билан бойитилган, етарли намликка эга бўлган ер-
ларда яхши ўсиб ривожланади.Эхинацея ёруғсевар ўсимлик, аммо ярим 
соя жойларда ҳам яхши ўсиб ривожланади. 
Куз ва қишнинг қиров кунларида 1 йиллик ўсимликни устка қисми-
ни барглар билан химоялаш лозим. Кўп йиллик ўсимликларни қишда 
очиқ ҳолда қолдирса ҳам бўлади. Эхинацея генератив ва вегетатив 
усуллар билан кўпайтирилади. Уруғ эрта баҳорда яхши ўғитланган туп-
роққа 2-3 см. чуқурликда экилади. Уруғни кеч кузда ҳам экса бўлади. 1 
га ер майдони учун 5-6 кг уруғ сарфланади. Эхинацея уруғининг унув-
чанлик даражаси эркин ҳолатда паст бўлиб, (лаборатория шароитида 20-
30%) ни ташкил қилади. Шунинг учун ҳам эрта баҳорда уруғни экиш-
дан олдин 24 соат “гумистам” эритмасига солиб қўйиш ёки 250 мг сувга 
1 чой қошиқ кулни солиб эритма ҳосил қилиб, мазкур эритмага уруғни 
ивитиб қўйиш тавсия этилади. Шундай қилинса, уруғлар 2-3 баробар 
тезроқ униб чиқади. Эгатларга 45 20 см схемада уруғ қадаш керак. 
Ишончли бўлиши учун юқорида кўрсатилган чуқурликка 2-3 донадан 


93 
уруғ ташлаш керак.
Дастлабки йилида ўсимликда 2-3 чин баргчалар чиққандан сўнг ат-
рофлари юмшатилиб, бегона ўтлардан тозаланади. Иккинчи йил эрта 
баҳорда ўсимлик ягоналаниб, униб чиққан ортиқча ниҳолларни бошқа 
эгатларга кўчириб ўтказилади.Экинлар орасида бир неча маротаба 
чопиқ ўтказиб, тупроқни юмшатиб мунтазам равишда суғорилади. 
Биринчи йили вегетация охиригача ўсимлик 15-20 см баландликда 
тўп барг ҳосил қилади. Ўсимликларда генератив давр вегетациянинг ик-
кинчи йилидан кузатилади. Вегетацияни иккинчи ва келгуси йилларида 
маҳаллий органик ўғитлар солиниши самарали натижа беради (1 м
2
3-5 
кг ҳисобидан ўғитлаш). Бир жойда эхинацея 5-7 йил ўсиши мумкин. 
Уруғ олиш учун яхши ривожланган ўсимликни қолдириш керак. Уруғ-
лари сентябр-октябр ойларида пишиб етилади. 
Доривор хом-ашё сифатида ўсимликлнинг ер-устки қисмлари, гул-
лаш фазаси бошланган даврда тайёрланади. Бундан бир неча барглар 
келаси йили яхши ўсиб чиқиши учун қолдирилади. Ўсимликни бошқа 
қисмлари (тўп гули, пояси ва баргнинг бир қисми) қирқиб олиб қурити-
лади. 
Қуритиш соя жойларда олиб борилиб, усти ёпиқ махсус жойларда, 
қорайтирмасдан қуритилади. Бунинг учун хом ашё тез-тез ағдарилиб 
турилиши ҳамда қуритиш вақтида ёмғир тегмаслиги керак. Илдиз ва 
илдизпояси доривор сифатида ўсимликни иккинчи ва учинчи йилларида 
ковлаб олинса ҳам бўлади. Ковлаб олинган идлизлар совуқ сувда юви-
лади ва қуёшда қуритилади. Хом-ашё қоғоз қоп ва оддий матох 
қопларга жойлаштириб сақланади. Хом-ашё намлиги 13% дан ошмасли-
ги керак. Сақланиш муддати ер устки қисмлари 2 йил, илдиз ва илдиз-
поялари 3 йил. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling