Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни
Доривор лаванда ўсимлигини етиштириш агротехникаси
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB
Доривор лаванда ўсимлигини етиштириш агротехникаси. До-
ривор лаванда ўсимлиги уруғидан ва вегетатив йўл билан кўпайтирила- ди. Унумдор тупроқ ва очиқ ерларда яхши ўсиб ривожланади. Ўсимлик кўп йиллик бўлгани сабабли, асосан доимий жойлар танланади. Уни ал- машлаб экиш далаларига жойлаштиришни режалаштириш тавсия этил- майди. Чунки, у бир ерда 20-25 йил давомида ҳосил бериши мумкин. Доривор лаванда ўсимлиги экиладиган ерларни кузда Га-ҳисобида 15-20 т.органик ўғит ва 30-40 кг минерал ўғит (суперфосфат)солиниб, ерни 25-28 см чуқурликда ҳайдаб қўйилади. Ўсимликни уруғидан кўпайтириш энг самарали усул ҳисобланади. Унинг энг оптималь экиш вақти ноябрь ойининг биринчи декадаси ҳи- собланади.Уруғлар чуқурроқ (2-3 см) экилади. Агарда уруғларни баҳор ойида экиш зарурияти туғилса, у ҳолда уларни ариқ сувларида ивитиб экган маъқул. Экишдан олдин ерлар бегона ўтлар қолдиқларидан тозаланади, бо- роналанади ва мола билан текисланади. Ҳаво ҳарорати 10-15 С га ет- ганда 70 см.ли эгат олинади ва уруғлари экилади. Эрта баҳор экилган уруғлар униб чиққунга қадар тупроқ таркиби нам ҳолатда (70%) сақла- нади. Га ҳисобида 4-6 кг.гача уруғ сарфланади. Уруғлар 7-10 кунда униб чиқади. Чин барглар 10-15 кундан сўнг намоён бўлади. Уларни сони 2-3 тага етганда (тахминан 15-20 кундан) сўнг ўсимлик ораларини культивация ёрдамида юмшатилади ва бегона ўтлардан тозаланади. Баҳор ойларидаги ёғингарчилик натижасида экил- 92 ган майдонларда қатқалоқлар пайдо бўлиши билан ўсимлик оралари юмшатилади ва шу билан бирга ягана қилиниб, ҳар бир тупда 25-30 см узунликда 2-3 тадан ўсимлик қолдирилади. Баъзан қулай тупроқ шаро- итларида кузда экилган ўсимликлар (1 ва 2 йилларида)июнь ойининг охири ва июль ойларининг бошларида гуллаши мумкин. Усимликлар асосан 3-йилдан қийғос гуллайди. Шоналаш фазасигача ўсимлик икки марта суғорилади ва сувдан кейин ўсимлик оралари культивация билан 8-10 см чуқурликкача юмшатилади. Ўсимликлар июль ойининг бошла- рида гуллайди. Озиқлантириш шоналаш фазасидан бошланиб, суғориш- дан аввал гектарига 50кг азотли, 30кг калийли ўғитлар солинади. Ўсимликларни суюлтирилган гўнг шарбати билан озиқлантириш яхши натижа беради. Лаванда экилган майдонлар ҳар 2-3 суғоришдан сунг ўтоқ қилиниши лозим. Иккинчи озиқлантириш гуллаш фазасида (Га - ҳисобида 40-50 кг азот ва 20 кг фосфор ўғит) амалга оширилади.Унинг битта тўпгулида 16-25тагача гул бўлади. Унинг гуллари эрталаб очила- ди ҳамда асалари ва капалаклар (энтомофиль) билан чангланади. Веге- тация давомида доривор лавандани ҳаво ҳарорати ва тупроқ намлигини ҳисобга олган ҳолда 8-12 марта суғорилади. Ўсимликнинг хом-ашёси бошоқли тўпгул ҳисобланади. Уларнинг қийғос гуллаш фазасида (гул- бандларининг узунлиги 30 см бўлганда) хом-ашёси йиғилади. Хом-ашё керакли ўлчамларда майдаланади ва стелажларга ёйиб қуритилади. Қу- ритилган хом-ашёлар махсус қопларга солиниади ва сақланади. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling