Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни


Топинамбур етиштириш агротехникаси


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/82
Sana27.10.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1728337
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   82
Bog'liq
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB

Топинамбур етиштириш агротехникаси. Топинамбурнинг тибби-
ётда туганагидаги инcулин моддаси ишлатилади. У совуққа чидамли, 
қисқа кун етиладиган ўсимлик бўлгани сабабли, Республикамизнинг 
шимолий вилоятларда ҳам етиштириш мумкин. Унинг ер устки қисми –
6 С совуққа ҳам бардош бера олади. Туганаги музлаб, эриганда яна ўз 
ҳолига келиши мумкин. Топинамбур бошқа маданий ўсимликларга нис-
батан Ўзбекистоннинг барча тупроқ-иқлим шароитларида (шўрланган 
ерлардан ташқари) мосланувчандир.
Топинамбур алмашлаб экиш тизимида жуда эҳтиёткорлик билан 
жойлаштирилмаса ва ерда неча йил ўсиши ҳисобга олинмаса, у ўзидан 
кейин экиладиган ўсимликларга бегона ўтлар каби катта зарар етказиши 
мумкин. Топинамбур бир ерда 10 йил, ҳатто 40 йилгача ўстирилганлиги 
тўғрисида маълумотлар бор. Лекин бир ерда 3-4 йил мобайнида етиш-
тириш тавсия қилинади. Топинамбурдан бўшаган ерларга беда экилса, у 
йил давомида 5-6 марта ўрилиши натижасида ер нокидан ўсиб чиққан 
ниҳоллар йўқотилади ва ер тозаланади. Топинамбурга ишлатиладиган 
агротехник тадбирлар картошкага бериладиган ишловга ўхшаш. 
Топинамбур экиладиган ерларни кузда шудгор қилишдан олдин 
гектарига 30-40 т. органик ўғит ва 40 кг дан фосфор ўғити бериб, 27-30 
см чуқурликда ҳайдаб қўйилади. Ер нокининг 25-50 гр. туганаклари 
экилади. Уни кесиб экилса ҳосилдорлиги 25-30 фоизга камайиб кетиши 
мумкин. Агар туганак жуда йирик (70-80 г) бўлса, уни экишдан олдин 
кесиб экилгани маъқул. Кесилган туганакларни фақат баҳорда экишни 
тавсия қилинади. Кузда экилса ундан режалаштирилган ҳосилни олиш 
мумкин бўлмайди. Бир гектар майдонга 50-60 минг туганак (ёки 0,6-2,0 
т.гача) экилади. 
Топинамбур етиштириладиган иқлим шароитига кўра икки муддат-
да февраль ойининг охири-мартнинг бошланишида ва октябрь охири-
ноябрь бошида экилади. Экиш чуқурлиги экилаётган туганак ҳажмига 
боғлиқ бўлиб, у 5-12 см чуқурликда 70 35 см схемада экилади. Экил-
гандан сўнг ниҳоллар кўкариб чиққунича ер бир-икки марта боронала-
нади. Ниҳоллар тўлиқ кўкариб чиққандан кейин ҳар суғоришдан сўнг 
кўчат оралари культивация қилинади. Агар бегона ўтлар кўпайиб кетган 
бўлса қатор оралари чопиқ қилинади. Топинамбур тупроқ таркибидаги 
озиқа элементларни кўпроқ талаб қилади. Унинг бир тонна ҳосили туп-
роқдан 3 кг азот, 1,5 кг фосфор ва 4,5 кг калий элементини олиб чиқиб 
кетади. 
Топинамбурни ўғитлаш энг муҳим агротехник омиллардан ҳисоб-
ланади. Ўсимлик азот ва фосфор ўғитига анча талабчан. Топинамбур 


91 
экилаётганда азотли ўғитларнинг 15-20% ва фосфорли ўғитларнинг қол-
ган 20-25%, ўсимлик униб чиққандан кейин азотли ўғитларнинг 30%, 
шоналаш даврида эса 50% солинади. Калийли ўғитларни ҳаммасини ер 
ҳайдаш олдидан солинади. Умуман мавсум давомида топинамбур экил-
ган ерларга гектарига 120-150 кг азот, 70-80 кг фосфор ва 60 кг калий 
ўғити билан озиқлантириш тавсия этилади. Ўсимликни озиқлантириш 
суғоришдан амалга олдин оширилади. 
Вегетация давомида топинамбур 8-10 марта суғорилади. Ўсиш дав-
ри 120-200 кун бўлади. Топинамбур ҳаётининг иккинчи ва учинчи йили 
у ўсаётган ерни эрта баҳорда 2-3 марта борона қилиш билан бошланади. 
Иккинчи ва учинчи йили топинамбур ўсимлиги кўпайиб кетади, шунинг 
учун қатор ораси культивация қилинади, ўғитланади ва ундаги ортиқча 
ўсимликлар олиб ташланади. Топинамбурни фақат туганагидан эмас, 
поя қаламчаларидан ҳам кўпайтириш мумкин. Топинамбур пояси Ўзбе-
кистон шароитида октябрь ойининг охирида, туганаклари эса ноябрь 
ойининг охирида йиғиштирилади. Туганак ҳосилини йиғиштириш қиш 
фаслигача давом этади. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling