Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни


Бодом ўстириш агротехникаси


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/82
Sana27.10.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1728337
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   82
Bog'liq
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB

Бодом ўстириш агротехникаси. Бодомнинг уруғлари кузда ёки 
эрта баҳорда экилади. Баҳорда экиш учун уруғ стратификация 
қилинади, яъни пучоғининг қалин юпқалигига қараб 1-1,5 ой мобайнида 
қумланади. Экиш миқдори гектарига 300-500 кг. Кўчатзор барпо қилиш 
учун суғориладиган, текис ер ажратилиб, кузда гектарига 20-25 тонна 
органик ўғит ва 150-180 кг фосфорли ўғит солиниб, 40-45 см гача 
чуқурликда хайдалади, 15-18 см культивация қилиниб сўнгра борона 
қилинади. Оралиғи 70 см бўлган эгатларга 6-8 см чуқурликда ва 8-12 см 
масофада уруғлар қадалади. Об ҳаво шароитига қараб ўсиш даврида 8-
12 марта суғорилади. 
Кўчат қатор оралиғи ҳар бир суғоришдан кейин юмшатилади ва бе-
гона ўтлардан тозаланади. Пайвандлаш олдидан кўчатзор албатта суғо-
рилади ва танаси пастки бачки новдалардан тозаланади. Бодом июлнинг 
учинчи декадасидан сентябрнинг биринчи декадасигача, мевачиликда 
қўлланиладиган оддий “Т” – усулида пайванд қилинади. Икки хафтадан 
сўнг пайванднинг тутган ёки тутмаган миқдори аниқланади ва тутмай 
қолганлари бодомнинг пайвандустга олдин уланган ўша нав куртаги 
билан қайтадан пайвандланади. Кузда пайванд боғлами бир оз бўшатиб 
қўйилади ва қиш давомида боғланма олиб ташланмайди. 
Келгуси йил эрта баҳорда кўчатнинг пайванд қилинган жойидан те-
па қисми батамом кесиб ташланади. Тутмай қолган пайвандлар ўрнига 
янги ўсиб чиққан куртакларни қайта пайванд қилиш мумкин бўлади. 
Келгуси йилнинг эрта баҳорида боғлам олиб ташланади. Кўчат тез ўси-
ши ва пайванд яхши тутиши учун кўчатларни ўз вақтида ва сифатли 
парваришлаш лозим. Кўчатларнинг ўсиш даврида гектарига 90 кг азот-
ли, 60 кг фосфорли ва 20 кг калий ҳисобида ўғит солинади. Куртаклар-
нинг тўғри ва ёш новдаларнинг тез ўсишини таъминлаш учун ёввойи 
шохларни ўз вақтида бутаб туриш лозим. Яхши парвариш қилинган ни-
ҳолларни бўйи кузга бориб 1-1,5 метрга етади, ўсиш даврини яхши ту-
галлайди. 
Ўзбекистонда бодомнинг юпқа пўчоқли, тўнғич, ялта ва оч тусли 
навлари районлаштирилган. Тупроқ-иқлим шароитига қараб бодомни 
экиш схемаси ҳам ҳар хил бўлади. Бодом суғориладиган ерларда – 8×8 
м, тоғ ва тоғ олди, лалмикор ерларда – 6×6 м схемада экилади. Тоғли 
худудларда жанубга қараган ёнбағирларида эса бодом 5×5 схемасида
эрта баҳорда ёки кузда горизонтал терассалар кенглиги 1,5-5 м гача бўл-
ган ерларда экилади. Суғорилмайдиган ерларда ёмғир сувларининг буғ-
ланишини камайтириш, шу тариқа сувнинг тупроққа сўрилишини оши-
риш мақсадида бодом кўчатларининг атрофига похол, ёғоч қириндиси 
ва сомондан мульча қилиб ташланади. Бундан ташқари бодом кўчатла-


101 
рининг атрофи мунтазам равишда юмшатилиб турилади. 
Ҳосилдорликни 
ошириш 
мақсадида, 
мунтазам 
равишда 
бодомзорларга 2-3 йилда бир марта ҳар гектар ерга соф ҳолда азотдан 
120 кг, фосфордан 90 кг ва 40-60 кг дан калий ўғити ҳамда 20-30 т дан 
органик ўғит солинади. 
Янги экилган бодом кўчатларининг илдиз олиш ва ўсишини фаол-
лаштириш учун ҳар бир кўчат атрофига 60-80 г дан аммофос ҳамда 4-6 
кг дан органик ўғит қўлланиши яхши самара беради. Маълумки, тоғли 
ҳамда лалми ерларда ёғин сувлари тупроқдаги озуқа элементларини 
доимий ювиб кетиши натижасида уларнинг унумдорлиги паст бўлади, 
шунинг учун ҳам бундай ерларга экилган бодом кўчатларини ўз вақтида 
органик ва минерал ўғитлар билан озиқлантириб туриш зарур. 
Суғориладиган ерларда бодомзорлар вегетация давомида 6 марта-
дан 8 мартагача суғорилади. Шағалли ва қумоқ тупроқли ерлар эса бир 
мунча кўпроқ суғорилади. Июл ва август ойларида ҳарорат жуда ба-
ланд, тупроқ ва ҳаво намлиги анча паст бўлганлиги сабабли бодом 
кўчатларини икки мартадан, апрел, май ва июн, сентябр ойларида эса 1 
мартадан суғорилади. Ҳар бир суғоришдан сўнг бодом кўчатларини ат-
рофи бегона ўтлардан тозаланади ҳамда ер юмшатилади. 
Ҳар бир ёғингарчиликдан сўнг лалми ерлардаги намликни сақлаш 
мақсадида бодом экилган боғлардаги кўчатлар атрофидаги ер юмшати-
лади. Баҳор ва куз мавсумларида бодом кўчатларининг атрофи чопила-
ди. Бодом кўчатлари ҳосилга киргач боғларни суғориш 3-4 мартагача 
камайтирилади. Бодом кўчатлари 5-6 йилдан бошлаб гуллайди ва ҳосил-
га киради. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling