Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни


Нон жийда ўстириш агротехникаси


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/82
Sana27.10.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1728337
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   82
Bog'liq
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB

Нон жийда ўстириш агротехникаси. Оналик дарахтини қимматли 
хўжалик белгиларини тўлиқ сақланишига эришиш учун ёғочлашган қа-
ламчаларини илдиз олдириш, ўз илдизига эга кўчатлар етиштиришнинг 
асоси-қаламчада ёнлама илдизлар ҳосил қилиб янги ёш ўсимлик яъни 
она ўсимликдан биологик-генетик белги ва хусусиятларга кўра фарқ 
қилмайдиган бир хил клон етиштириш ҳисобланади. Баҳорда тайёрлан-
ган қаламчаларни илдиз олиш даражаси ҳам ёмон эмас, лекин кузги 
қаламчалардан етиштирилган кўчатлар йирикроқ ва сақланиши юқори 


115 
бўлишлиги кузатилади. 
Жийда қаламчаси тайёрлаш учун соғлом, тўлиқ ёғочлашишга ул-
гурган, қуёшга қараб ўсган ва дарахт шох-шаббаси ўртасидаги новдалар 
танланади. Қаламчани кесиш пайтида новда пўстлоғи кўчиб кетмасли-
гига эътибор қаратиш лозим. Қаламча учки қисми куртакдан 2-3 см 
юқорироқдан кесилади. Узунлиги 25-30 см, диаметри 1,0-2.0 см қилиб 
кесилган қаламчалар кўкарувчан бўлади
Қаламчалар пушта тепасига, таёқча билан олдинроқ ўрин очилган 
ерга тик ҳолда суқилади, шунда қаламча 2-3 куртаги тупроқ юзасига 
қолдирилиб, қаторлар ораси 60 см, қаламчалар бир-биридан 12 см ма-
софада экилганда 1 га майдонда 138888 дона қаламча жойлаштириш 
имконини беради. Қаламчалар экилгандан сўнг тупроқни намлиги 
мақланиши керак. Баҳорда табиий ёғингарчилик бўлмаганида 
тупроқнинг етилиш ҳолатига қараб суғориш зарур, кўчатзор тупроғи 
намлик сиғими 60% дан кам бўлмаслиги лозим. Кўчатзор 2-3 маротаба 
суғорилгандан сўнг, тупроқни бегона ўтлардан тозалаш ва тупроқни 
аэрациясини яхшилаш мақсадида қаторлар орасининг тупроғи юмшати-
лади. 
Вегетация охирида кўчатларнинг сони экилган қаламчаларга қара-
ганда камида 60% ни ташкил этади. Кўчатлар ўсиши июнь ойидан бош-
лаб тезлашади, бу даврда уларнинг баландлиги ўртача кўрсаткичи 20-35 
см бўлган бўлса, вегетация охирида 130-190 см (максимал 340 см) ни 
ташкил этади. Айниқса кўчатлар июль-август ойларида интенсив ўсади. 
Қаламчадан кўчат шаклланиши қуйидагича: қаламча куртагидан битта, 
баъзан икки куртакдан 2 та ўсувчи ёш новдалар ўса бошлайди.
Уларда 4-5 бўғинли барглар ҳосил бўлиши, илдиз пайдо бўлиши 
жараёни кечаётганлигини билдиради. Ҳосил бўлган новдалар баландли-
ги ва диаметри орта боради ва ёзнинг иккинчи ярмида тез ўсиши куза-
тилди. Агар қаламчадан 2-3 новда ривожланган бўлса, уларнинг бири 
ҳукмрон сифатида тез ўсади, қолганларини ўсиши сусаяди. Тез ўсган 
новда баъзан учки қисмида ёзги ёнлама новдаларни шакллантиради.
25-30 см ли қаламчалардан етиштирилган кўчатларнинг вегетация 
охирида сақланиш кўрсаткичи 72-88 см ни ташкил этади. Энг яхши 
кўрсатгич 30-см лик қаламчаларда кузатилади: кўчатларнинг ўртача ба-
ландлиги 179,8±4,09 см ни, диаметри эса 11,1±0,69 мм ни ташкил этади. 
Баҳорги қаламчалар жийда дарахтида шира юришидан аввал тайёрлана-
ди ва дарҳол кўчатзорда экилади. Энг самарали илдиз олиш кўрсаткичи 
кузда тайёрланган ва тупроққа кўмиб баҳорда экилган қаламчаларда 
қайд этилади. 
Вегетация охирида кўчатларни сақланиш даражаси 88% ни, баҳорги 


116 
қаламчалардан етиштирилган кўчатларни сақланиш даражаси 64% ни, 
кузда экилган қаламчалардан етиштирилган кўчатларни сақланиш да-
ражаси 48% ни ташкил этади. 
Кўчатларнинг ўсиш кўрсатгичларига кўра кузда тайёрланган ва 
тупроққа кўмиб баҳорда экилган қаламчалардан етиштирилган кўчат-
ларда энг яхши кўрсаткич қайд этилади, кўчатларнинг ўртача баландли-
ги 166,7±4,35 см ни, ўртача диаметри эса 10,2±0,47 мм ни ташкил этади. 
Кузда экилган қаламчалардан етиштирилган кўчатларни ўртача баланд-
лиги 83,3±3,8 смни, диаметри эса 5,0±0,57 мм ни ташкил этади. 
Умуман олганда жийданинг қаламчаларидан етиштирилган кўчат-
ларининг 95-100% стандарт кўчатлар бўлиб, улар биринчи йилнинг ўзи-
да доимий жойига кўчириб экиш учун тайёр ҳисобланади. Жийда кўчат-
лари 4-5 йили ҳосилга киради. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling