Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни
Черкез ўстириш агротехникаси
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лимон ўстириш агротехникаси.
Черкез ўстириш агротехникаси. Ушбу ўсимликлар қум саҳрола-
рида кенг тарқалган псаммофит ва чидамли ўсимликлардир. Черкезлар- нинг уруғлари октябрь ойида териб, тозаланади, совуриш орқали стан- дарт тозаликкача олиб борилади. Экиш учун мўлжалланган уруғлар то- залиги 80% дан кам бўлмаслиги керак. Палецкий черкези уруғларининг 1000 донаси 9-14 г (ўртача 11 г), Рихтер черкезининг 8-125 г (ўртача 10 г), ташкил этади. Уруғлар салқин жойларда сақланади. Черкез уруғла- рининг 6-7 ойлардан сўнг униш қобилияти пасайиб кетади, шу сабабли ҳар йили экиш учун фақат янги терилган уруғлардан фойдаланилади. Черкез уруғлари кузда ҳам баҳорда ҳам қуруқ ҳолда экилади. Уруғлар 60×60 см схемада экилади, уруғ сепиладиган қатор кенглиги 4-5 см бўлиб, улар 2-3 см чуқурликка экилади. Уруғлар экилгач майда майин тупроқ билан беркитилади ва катоклар билан тупроқ зичланади. Кузда экилган уруғ қаторлар похол-хашак билан беркитилади ва шамол таъси- ридан сақланади. Уруғ эгатлари мульчаланади. Энг зарур агротехник тадбир – бу су- ғоришдир. Кўчатзор суғорилгандан сўнг тупроқ юмшатилади, бегона ўтлардан тозаланади. Май ойининг охирларида июнь бошларида касал ва яхши ривожланмаган ниҳоллар юлиб ташлаб, сийраклаштирилади. Уруғкўчатлар 15-18 дона пог/м. бўлса улар яхши ривожланади. Черкезнинг 1 йиллик уруғкўчатлари стандарт талабларга жавоб бе- ради ва доимо жойга ўтказиш учун тайёр бўлади. Экишдан аввал кўчат- лар устки қисми 2/3 узунлиги секатор билан кесилади. Тавсия этилаёт- ган агротехника 1 гектардан камида 300.000 дона кўчат чиқишини таъ- минлайди. Черкезнинг кўчатлари яхши парваришланса 3-4 йили ҳосилга киради. Лимон ўстириш агротехникаси. Ўзбекистоннинг суғориладиган тупроқларида вегетация даврнинг узун ва самарали ҳароратнинг юқори бўлиши лимон ўсимлигини экиб ўстириш ва ундан сифатли ва юқори ҳосил етиштириш имконини беради. Лимонни иссиқхона ва траншеяларда ўстириш мумкин. Иссиқхона- да ўсимлик қисқа муддатда ўсади ва ривожланади, уни парвариш қилиш енгиллашади, ҳосилдорлиги хам юқори бўлади. Агар траншеяда лимон дарахти ўстирилса, битта дарахтдан ўртача 200-250 донагача мева олинади, иссиқхонада эса яхши ривожланган да- рахтдан 400-500 донагача лимон олиш мумкин. Ўртача ҳарорат +10°С ва ундан юқори бўлганда лимон новдалари ўса бошлайди. Суткалик 118 ўртача ҳарорат +16 - +18°С га етганда лимон ғунчалайди, +18 - +22°С да ялпи гуллайди. Лимон барглари 2-3 йил яшайди ва аста-секин тўкилиб, янги барг билан алмашинади. Лимон ўз-ўзидан хамда четдан асаларилар томонидан чангланади. Бу мева тугунчаларни кўпроқ ҳосил бўлишига ёрдам беради. Ўсиш ва шаклланиш даврида (апрел-май) харорат +20 - +22°С ва ҳавонинг нисбий намлиги 70-80% бўлганда унинг фойдали гуллаши 22-25 % га етади. Лимон совукқа чидамли ўсимлик. Минус 2- 2,5°С совуқда мевалари, -3-4°С да барглари ва бир йиллик новдаларини зарарланиши кузатилади. Лимоннинг яхши ўсиши ва ривожланиши учун унумдор тупроқлар ажратилади. Сизот сувлари яқин ва шўрланган ерларда лимон ўса ол- майди. Лимон экиладиган ерларни яхши текислаб, гектар ҳисобига 50- 60 т органик ўғитлар, 120 кг суперфосфат, ва 50-60 кг калий ўғити солиб 50-60 см чуқурликда шудгорланади. Иссиқхонада лимон 3×4 метр схе- мада, траншеяларда эса бир қатор қилиб бир-биридан 3 метр оралиқда ўтқазилади. Кўчатларни ўтқазишдан олдин ҳар бир чуқурчага 10 кг дан органик ўғит, 80-100 г суперфосфат ва 50 г калийли ўғитларни тупроққа аралаштириб солинади. Иссиқхоналарга илдиз тизими яхши ривожланган бир ёшли ва икки ёшли лимон кўчатлар баҳорда ёки кузда ўтқазилади. Кузда лимон кўча- ти илдизига ёпишган тупроғи билан ўтқазилади. Кўчатларнинг илдиз бўйини тупроқ сатҳидан 2-3 см юқори бўлиши керак. Кўчат экилгандан кейин унинг атрофи зичланади ва бир челакдан сув қуйилади. Сўнгра ҳар бир қаторнинг иккала томонидан 25-30 см масофада олинган эгат- лар бўйлаб суғорилади. Траншеяларга кўчат апрел ойида совуқ кунлар ўтгандан кейин ўтқазилади. Экиладиган лимон кўчатлари 15-20 см чуқурликда олинган эгатлар орқали тупроқ қатлами 40-50 сантиметрга- ча намлангунча ариқчалардан жилдиратиб суғорилади. Вегетация даво- мида тупроқ доимо нам ҳолатда сақланиши лозим. Лимонни тез-тез суғориш лозим. Вегетация давомида об-ҳаво ша- роити ва ўсимлик ҳолатига қараб 25-28 мартагача суғорилади. Ёз ойи- нинг иссиқ кунларида кечқурун ва эрта тонгда суғорилади. Ҳар бир суғоришдан кейин тупроқ 10-15 см гача чопиқ қилинади, юмшатилади. Лимон ҳосил бера бошлаши билан ҳар бир суғориш орасида тупроқ юмшатилиши мумкин. Баҳорда ва ёзда иссиқхонада ҳаво ҳарорати кес- кин ошиб кетганда уни шамоллатиб туриш керак. Қишда тупроққа 25-30 см чуқурликка ишлов бериш билан органик ва суперфосфат ўғити солинади. Кейинчалик ўсимликни ҳолатига қараб уни ўғитлаб туриш керак. Ўсимликни илдизига шикаст етказмаслик учун агротехник парваришлашни эҳтиётлик билан ўтказиш керак. 119 Ўсимликни касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш ва бегона ўтлардан тозалаб туриш лозим. Тупроқни ўғитлаш кўчат ўтқазилгандан кейин, иккинчи йилдан бошлаб ҳар йили қиш олдидан ишлов беришда органик ўғит ва супер- фосфат солинади. Мева берувчи ўсимликлар тупига эса 20-25 кг орга- ник ўғит, 80-120 г азот, фосфор ва 40-50 г дан калий ўғити берилади. Бунда минерал ўғитлар 2 муддатда – ярмиси февралда ва қолгани май ва июнь ойларида, мева тугунаклари шаклланганидан кейин солинади. Лимондан юқори ва барқарор ҳосил етиштириш учун уни фақат бир меъёрда озиқлантириш, ўсиш ва ривожланиши билан кифояланмаслик керак. Ўсиб кетган ва шаклланган новдаларни дарахт ёшига муносиб равишда сийраклаш, чилпиш ва буташ йўли билан мунтазам равишда парвариш ишларини амалга ошириш керак. Бундан тупнинг ўсиши, ри- вожланиши ва мева бериши яхшиланади. Мева йиғиб терилгандан кей- ин, қишда, дарахт ўсмасдан асосий буташ ўтказилади. Шохларнинг ҳамма қуриган, шикастланган ва қариган қисмлари олиб ташланади. Ёз- да чанг қопланган баргларни вақти-вақти билан эрталаб ювиб туриш ло- зим. Лимон дарахти иссиқхонада кўпинча юмшоқ сохта қалқондор, ўсимлик битлари, каналари, калмараз, антракноз ва бактериал некроз каби зараркунанда ва касалликлари билан зарарланадилар. Уларга қар- ши мис купороси ва 0,3% ли фузалон эритмаси билан вегетация даврида пуркаб турилади. Қора куясимон замбуруғларга 1% ли бордо суюқлиги эритмаси ёки 0,5% ли мис хлор оксиди эритмасини пуркаш лозим. Ўргимчак канага қарши 0,2% ли келетон эритмасини пуркаш яхши натижа беради. Лимон меваларини йиғиш октябрь ойининг охирида пў- чоги ярим сарғайганда амалга оширилади. Лимон махсус мева узгич билан йиғилади, уларни 60 35 13 см ли яшикларда жойлаштирилади. Лимонлар 6-8°С ҳароратда сақланади. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling