Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўсимликнинг ер устки қисми (пояси, новдалари, ўти)
Барглари одатда баҳорда, ўсимлик гуллашидан олдин ёки гуллаш
даврида ўсимлик турига қараб бандли ёки бандсиз қилиб узилади ва ўсимликка зарар етказмасдан эҳтиёткорлик билан йиғиб олинади. Барг- лардан хом-ашё тайёрлаш учун албатта яхши ривожланган барглар те- рилиши лозим. Зарарланган ва касалланган (замбуруғ тушган) барглар- ни териш тавсия этилмайди.1 м 2 қуритиш майдонига 1,5-2 кг барг хом ашёларини қуритиш мумкин. Эфир мойли ўсимлик барглари учун қуритиш ҳарорати 20-30 С, қолган ўсимликлар барглари учун эса 40- 50 С ҳарорат етарлидир. Ўсимликнинг ер устки қисми (пояси, новдалари, ўти) ўсимлик гуллаганида поясининг энг тагидаги барги олдидан ўриб олинади. Бўйи баланд бўлган ўсимликларнинг эса поясининг тепа қисми (10-25 см узунликда) ва шохлари кесиб олинади. Далачой, арслонқуйруқ, шувоқ ўсимликларини фақат гулли учки қисми (20-40 см) кесиб терилади. Ўсимликларнинг деярли баргсиз бўлган новдаси йиғилмайди, чунки уларда таъсир этувчи модда кам ва шифобахш хусусиятлари паст бўлади. Куртаклари эрта баҳорда, ўсимлик танасида суюқлик юра бошла- ган вақтда, улар очилмасдан олдин йиғилади. Куртаклар қишда терил- майди, чунки улардаги эфир мойлари ва смолалар миқдори кам бўлади. Қайин куртаклари новдалари билан биргаликда кесиб олинади, қурити- лади ва янчилади. Улар ўрмоннинг санитар ва парваришлаш мақсадида дарахтларни кесиш учун ажратилган қисмларида амалга оширилади. Куртаклар одатда қўл билан териб олинади ёки куртакли шохлари қир- қиб олиниб, қуритилади ва аста қоқиб йиғиб олинади. Уларни ўсмир дарахтлардан териш қулай ҳисобланади. 25% гача қарағай куртакларини териш тавсия этилади. Пўстлоқлари ҳам эрта баҳорда, ўсимлик танасида суюқлик юри- шиб, ёғоч қисмидан осон ажраладиган даврда пояси билан йўғон шох- ларидан шилиб олинади. Дарахтлар ва буталар пўстлоғи айнан эрта ба- ҳорда, яъни шира харакати кучайган даврда йиғилади, чунки бу даврда 124 пўстлоқни узунасига ва кўндалангига кесиб шилиб олиш осон бўлади. Уни юқори учидан бошлаб шилиб, найча шаклида ажратиб олиш мум- кин. Агар пўстлоқнинг усти лишайниклар билан қопланган бўлса, улар- ни пичоқ билан сидириб олиб ташлаш зарур. Дарахтлардан олинган пўстлоқни устма-уст тахлаш мумкин эмас, улар моғорлаб хом-ашё си- фатини кескин бузилишга олиб келади. Тиббиёт мақсадларида калина, эман, жумрут пўстлоқлари тайёрланади. Гуллари ўсимлик қийғос гуллаганда алоҳида-алоҳида ёки майда гуллари билан гул тўпламининг ҳаммаси кесиб олинади. Ана шу даврда гуллари таркибида таъсир этувчи моддалар кўп бўлади, тез ва сифатли қурийди, табиий рангини сақлаб қолади. Баъзи гулларнинг фақат айрим қисмлари (гултожи барглари ёки саватчадаги тилсимон гуллари) йиғиб олинади. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling