Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни


Малина ўстириш агротехникаси


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/82
Sana27.10.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1728337
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   82
Bog'liq
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB

Малина ўстириш агротехникаси. Малина бир ерда кўчирилмас-
дан 10-12 ва ундан ҳам кўпроқ йил ўсади, шунинг учун майдон танлаш-
га алоҳида эътибор берилади. Малина учун совуқ шамоллардан тўсил-
ган, унумдор ҳамда сув сатҳи ер юзасидан 1,5 м дан паст бўлган май-
донлар ажратилади. 
Малина чириндига бой, таркиби яхши ҳамда сувни ўтказувчи қум-
лоқ ва қумоқ тупроқли ерларда яхши ўсади ва мўл ҳосил беради. Оғир 
тупроқли, шўрхоқ, карбонати кўп ерларда малинани экиш ярамайди. 
Кўчатни яхши тутиши ва бақувват бўлиб ўсиши учун биринчи йили 
экинларни тўғри парваришлаш қилиш зарур. Кузда ёки баҳорда қуриб 
қолган ёки нимжон кўчатлар ўрнига ўша навнинг кўчатидан ўтқазилади. 
Ёз давомида тупроқни ғовак ҳолда сақлаш лозим. Вегетация даври да-
вомида, эрта баҳордан бошлаб қатор оралари 10-12 см, туп атрофлари 4-
5 см чуқурликда 5-7 маротаба тупроқ юмшатилади. 
Малина ҳосилдорлигини оширадиган муҳим агротадбирлардан би-
ри ўғитлашдир. Маълумки, малина ҳар йили жуда кўп миқдорда бачки 
илдизлар ҳосил қилади, улар тупроқдан кўпгина озиқ моддаларни ўз-
лаштиради. Шу боис яхши ҳосил олиш учун ҳар йили минерал ўғитлар-
дан: бир гектарга суперфосфат 500-600 кг, калий тузи 100 кг, аммиакли 
селитра 150-200 кг солиш керак. 
Органик ўғитларни тупроқ унумдорлигига қараб ҳар йили ёки йил 
оралатиб гектарига 60-80 тонна солинади. Гўнг фосфорли ва калийли 
ўғитлар кузда тупроқ хайдаланилаётган пайтда, азотли ўғитлар бахорда 
ерни юшатишдан олдин солинади. 
Вегетация давомида малина 12-15 маротаба суғорилади, суғориш 
миқдори бир гектарга 500-600 м
3
. Биринчи сув ғунча тугаётганида, ик-
кинчи маротаба гуллаш олдидан, учинчи маротаба мева тугиш олдидан, 


117 
тўртинчидан саккизинчигача мева пишаётганида, тўққизинчидан ўн бе-
шинчигача ҳосилни йиғиб олингандан сўнг суғорилади. Ўсимликни 
совуққа чидамли қилиш мақсадида суғориш сентябрда тўхтатилади. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling