Габитус – ўсимлик шох-шаббасини морфологик ташқи тузилиши, ўсим-
ликнинг умумий кўриниши.
Галофитлар – чўл ва саҳроларда, дарё водийлари ва денгиз бўйларида
шўрхоқ ерларида ўсишга мослашган ўсимликлар.
Галла – ҳашаротларнинг ўсимлик аъзоларини тешиб тухум қўйган жой-
ларида хўжайра шираси тўпланишидан ҳосил бўлган патологик ўсма-
лар. Ошловчи моддаларга бой ўсимликларда ҳосил бўлган галлаларда
кўплаб тиббиётда фойдаланиладиган танин моддаси тўпланади.
Гален препаратлари – тиббиётда кенг ишлатиладиган доривор ўсим-
ликлардан ажратиб олинган турли фармакологик хусусиятга эга
доривор воситалар. Қадимги римлик врач Клавдий Гален номи билан
аталган.
Генотип – ўсимлик филогенезини акс эттирувчи ирсий асос.
Геоботаника – ботаниканинг ўсимлик фитоценозларини тузилиши,
таркиби, ривожланиши ва тарқалишини тупроқ, иқлим ва бошқа
омилларга боғлаб ўрганувчи фан
Гигрофитлар – намсевар ўсимликлар, яъни намлик даражаси ҳаддан
зиёд юқори бўлган шароитларда ҳам яшай оладиган ўсимликлар.
Гипокотил – уруғпалла ости-поянинг илдиз бўғини билан уруғ барг
орасидаги пастки қисми.
Гипантий – гулўринни ўсишидан ҳосил бўлган сохта мева.
Гликозидлар – парчаланганда қанд ва қанд бўлмаган (агликон) қисми-
ни ҳосил қилувчи мураккаб органик моддалар. Гликозидларни парчала-
ниши гидролиз жараёни дейилади. Ҳамма гликозидлар сувда яхши,
спиртда ёмон эрийди, органик эритмаларда эримайди, агликонлари ак-
синча сувда эримайди, спиртда турлича, органик эртувчиларда яхши
эрийди. Қанд қисми (моносахаридлар, дисахаридлар, ва бошқалар) аг-
ликонга кислород, олтингугурт орқали ёки бевосита углерод атомига
бирикади.
Давлат фармакопеяси – нуфузли давлат соғлиқни сақлаш ташкилотла-
ри томонидан тасдиқланадиган фармакопея мақолалари, усуллари,
таҳлиллари ва бошқа меъёрий хужжатлар тўплами
140
Do'stlaringiz bilan baham: |