Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни


Аскорбин кислотаси (С витамини


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/82
Sana27.10.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1728337
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   82
Bog'liq
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB

Аскорбин кислотаси (С витамини) – цингага қарши самарали вита-
мин, рангсиз кристалл, сувда эрувчан. Аскорбин кислотаси ўсимликлар 
ва кўпчилик хайвонлар томонидан синтез қилинади. Манбалари – янги 
терилган мевалар, сабзавотлар ва кўкатлар. 
Ассоциация – таркиби бир хил фитоценозлар йиғиндиси, унинг номи 
доминант (хукмрон) ўсимлик (дарахт-бута) номи билан аталади. 
Бальзамлар – эфир мойлари ва уларда эриган моддалар, хушбўй би-
рикмалар ва бошқа моддалардан таркиб топган табиий бирикмалар. 
Биосинтез – тирик организмларда биокатализаторлар – ферментлар 
таъсирида содир бўладиган оддий бирикмалардан органик моддалар 
ҳосил бўлиш жараёни. 
Бинар номенклатура – қўш исмлилилик, ўсимликларни икки ном би-
лан аташ тартиби. Бунда биринчи ном туркум номини, иккинчиси ўсим-
ликни морфологик белгиси, жой номи, буюк ботаник олимлар номлари 
бўлиши мумкин. Бу тартиб К. Линней томонидан таклиф этилган. 
Брикетлар – маълум миқдордаги майдаланган доривор ўсимлик маҳсу-
лотларидан пресслаш йўли билан тайёрланган дори шакли. Уй шароит-
ларида дамлама ва қайнатма тайёрлаб ичилади. 
Вегетатив кўпайтириш – ўсимликларни новда, илдиз, илдизпоя, пиёзи, 
тугунаги орқали кўпайтириш ва ўз илдизига эга ёш ўсимлик юзага кел-
тириш. 
Вегетатив органлар – ўсимликни ҳаётий функцияларини бажарувчи 
новда, барг, илдиз каби ўсиш органлари. 
Вегетация даври – ўсимликни қишги тиним давридан уйғонишидан то-


139 
ки кузги тиним давригача ўсиш учун қулай бўлган совуқ бўлмайдиган 
давр. 
Витаминлар – инсон ва хайвонлар учун муҳим аҳамиятга эга бўлган, 
турли кимёвий тузилишга эга органик бирикмалар. Оқсил, ёғ ва углево-
дларга нисбатан кам миқдорда талаб этиладиган бу бирикмалар фер-
ментлар молекуласи таркибига кириб, тўқималардаги моддалар алма-
шинувида фаол иштирок этади. Улар икки синфга – сувда эрийдиган ва 
ёғда эрийдиган витаминларга ажратиладилар. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling