Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни


Смородина (Қорақат) ўстириш агротехникаси


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/82
Sana27.10.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1728337
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   82
Bog'liq
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB

Смородина (Қорақат) ўстириш агротехникаси. Смородина кўча-
ти доимий жойига экилгандан кейин яхши парваришланса 3-4-йили ҳо-
силга киради. У 10-15 йил давомида мўл ҳосил беради. Умрининг 20-25-
йили мевалари жуда майдалашиб, ҳосили камайиб кетади. У қаламча-
дан, тупларни бир неча бўлакка бўлиш йўли билан кўпайтирилади. Қо-
рақат хаво ҳарорати юқори, ҳамда тупроқ намлиги кам бўлган минтақа-
ларда кам ҳосил беради. 
Ўзбекистон Республикаси шароитида смородинанинг қора, қизил ва 
тилла ранг турлари кўп тарқалган. Ўзбекистон шароитида тилла ранг 
смородина яхши ҳосил беради. Тилла ранг смородинанинг чуқур қишки 
тиним даврига эга бўлганлиги сабабли қиш шароитида ҳарорат кўтари-
лишига ва ўсиши учун етарли ҳароратга эга бўлишига қарамасдан ти-
ним давридан чиқмайди. Шу сабабли смородина совуққа ҳам бемалол 
бардош бера олади. Унинг илдизлари 2 м гача чуқурликка етиб борган-
лиги сабабли +40 - +42°С да ҳам, ерости сувларидан фойдалана олган-
лиги учун хам яхши ўсиб ривожланади. 
Смородина учун ерни тўғри танлай олиш катта аҳамият касб этади. 
Бу ўсимлик ғарбга ёки шимолий-ғарб томонга қараган текис, нишабли-
ги 10° гача бўлган унумдор қумоқ тупроқли ерларда яхши ўсиб ривож-
ланади. Смородина экилган ерлар сув билан яхши таъминланган бўли-
ши лозим. Смородина баҳорда ёки кузда қаламчалардан ҳамда тупини 
бир неча бўлакка бўлиш ёки пархиш йўллари билан кўпайтирилади. 
Смородинани кузда экилганда совуқ тушишидан олдин, лекин ўсимлик 
ўсишдан тўхтагандан кейин, агар баҳорда кўпайтирилса унда куртаклар 
уйғонишдан олдин экиш лозим. 
Баҳорда смородина тез ўсиб барглар чиқаришга улгуради. Шу са-


110 
бабли смородинани кузда экиш мақсадга мувофиқ. Экиш учун синган ва 
касалланган новдалар олинмаслиги керак. Бундан ташқари экиш учун 
дағаллашмаган новдалар танланади. Танланган новдаларнинг узунлиги 
25-30 см дан узун бўлмаслиги лозим. 
Смородина сув билан таъминланган шароитида тез ўсиб қалинла-
шиб кетганлиги учун қатор оралиғини 3 м қилиб, туплар оралиғини 1,5-
2 м қилиб экилади. Бунда бир гектар даладаги ўсимликнинг сони 1666–
2222 тупни ташкил этиши мумкин. 
Қаламчаларни ёки ўсимлик тупларининг бўлакларини олдиндан 
тайёрланган чуқурларга (40×40, 60×60 см) экилади. Ҳар бир чуқурга 6-7 
кг органик ўғит ва 200-300 г минерал ўғит солинади. Чуқурлар тупроқ 
билан тўлдирилгач кўчатлари олдиндан тайёрланган эгатлар орқали 
суғорилади. Сўнгра ҳар бир қаламчанинг ер устки қисмида 3-4 та дан 
куртак қолдириб новдаларнинг юқори қисми қирқилади ва ёғоч қирин-
диси ёки органик ўғит билан мульчаланади. 
Смородинани доимий жойига кўчатларини ўтқазишдан олдин туп-
роқ унумдорлиги даражасига қараб гектарига 30-40 т органик ўғитга, 
800-1000 кг гача суперфосфат аралаштириб далага солинади. Смороди-
на экилган далага ҳар йили соф ҳолда азотдан 60 кг, фосфордан 120 кг 
ва калийдан 30 кг солинади. Фосфорли ва калийли ўғитларни ерни кузда 
шудгор қилишда солинади. Азотли ўғитларнинг ярми баҳорда вегетация 
бошланишида, қолган ярми эса гуллашнинг охири – мева ҳосил қилиш 
даврида берилади. 
Ўғитларнинг кўчат экилгандан икки йил давомида ўғитнинг тахми-
нан ярми бевосита ўсимликларнинг тагига, қолган йилларда эса бутун 
далада ташланади. Шунингдек, кўчат экилгандан кейинги дастлабки ик-
ки йил давомида органик ўғитлар 50-100 см диаметрда 5-10 кг миқдорда 
мульча тариқасида ўсимлик атрофига, учинчи ва тўртинчи йилларда эса 
20-30 т миқдорда қатор ораси бўйлаб бутун далага солинади. Мульча-
лаш ўсимлик буталарини сув ва озиқа моддалари билан таъминлашда 
муҳим аҳамият касб этади ва ўсимликларнинг яхши ўсиши ва ривожла-
нишига катта имкониятлар яратади. 
Смородина вегетация давомида 5 мартадан 15 мартагача суғори-
лади, ҳар бир суғоришдан сўнг тупроқ юмшатилади, бегона ўтлардан 
тозаланади. Кузга борганда мева ва ўсиш куртаклари кўп бўлган новда-
ларни кўпайтириш, яъни шакллантириш мақсадида ўсимлик кесилади 
ва шакл берилади. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling