Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни


Наъматакни ўстириш агротехникаси


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/82
Sana27.10.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1728337
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   82
Bog'liq
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB

Наъматакни ўстириш агротехникаси. Наъматак турлари кўп уруғ 
ва мева бериши билан бир қаторда уруғлари қийин унувчи уруғлар 
сирасига киради. Табиатда бу ўсимликнинг ёш ниҳоллари кам ҳолларда 
учрайди. 
Ўзбекистон шароитларида наъматак уруғларини тайёрлаш учун ав-
густ ойининг охири-сентябр ойи бошларида ўсимлик меваси сарғиш-
қизғиш рангга ўта бошлаганда йиғилади. Ўсимлик мевалари уруғидан 
ажратилиб, 1 қисм уруғ 3 қисм ювилган дарё қуми билан аралаштири-
лади, яъни стратификация қилинади. Аралашма 60-70 см чуқурликдаги 
ўрага солиниб усти ёпилган ҳолда, ҳар 10-15 кунда намлаб аралаштири-
либ турилади. 
Уруғлар шу усулда стратификация қилинганда уларни унувчанлик 
хусусиятлари ортади. Тайёрланган уруғлар кузда 30-35 см чуқурликда 
ҳайдалган, органик ўғит ва фосфорли ўғитлар билан ўғитланган, боро-
налаб текисланган ерларга (эрта баҳорда), қатор оралиғи 60-70 см ли 
эгатларга 2 см чуқурликда экиб чиқилади. Экилган уруғларни устига 1 


105 
см қалинликда майда кўп йиллик гўнг ёки ёғоч қипиғи билан мулчала-
нади бу тадбир тупроқ намини сақлашга ёрдам беради. Шу билан бирга 
ниҳолларни паст ҳароратдан нобуд бўлишидан асрайди.
Баҳорнинг келишига қараб, дастлабки ниҳоллар март ойининг би-
ринчи-иккинчи декадасида ўсиб чиқади. Апрел ойида нихоллар бегона 
ўтлардан тозаланиб, қатор ораларига ишлов берилади. Бу даврда ниҳол-
лар хар ойда 3-4 мартадан суғорилиб, қатор оралари культивация қили-
нади. Май-июнь ва июль ойларида гектар ҳисобига 50-60 кг азотли 
ўғитлар билан озиқлантириш ниҳолларни яхши ўсишига ёрдам беради. 
Наъматак ўсимлигида ун шудринг касаллиги тез тарқалиши мум-
кинлигини ҳисобга олган ҳолда апрел ойидан бошлаб ҳар ойда икки 
мартадан олтингугурт кукуни пуркаб турилади. Кўчатларни июнь ва 
июль ойларида бегона ўтлардан тозалаб ҳар 10-12 кунда суғориб тури-
лади. Кеч куз ойларига бориб кўчатлар тайёр бўлади. Кўчатларни куз 
ойларида ёки эрта баҳорда қатор оралиғи 4 м, кўчат оралиғи 3 м қилиб 
ўтқазиб саноат наъматакзорларга экилади. 
Наъматак турларини вегетатив кўпайтириш уруғидан кўпайтириш-
га нисбатан анча қулайлиги мавжуд, шу билан бирга уларни тезроқ ҳо-
силга кириши ҳам кузатилган. Бу усул билан кўпайтиришда 20-30 см 
узунликда ўсимлик новдаларидан олиниб қаламчалар тайёрланади. 
Уларни учки томонларини юқорига қилиб боғ-боғ қилиниб ерга кўмиб 
қўйилади. Март ойининг бошларида ушбу қаламчаларни қатор оралиғи 
60-70 см, кўчат оралиғи 30-35 см қилиб экиб чиқилади. Қаламчаларни 
10-12 см қисми тупроқдан чиқиб туриши керак. Ўсимликни бир йил мо-
байнида яхши парваришлаб ўстирилади.
Иккинчи йилга борганда тайёр бўлган кўчатлар март ойининг би-
ринчи ўн кунлигида плантацияларга олдиндан тайёрланган ерларга қа-
тор оралиғи 4 м, кўчат оралиғи 3 м схемада экиб чиқилади. Ўсимликни 
экишда кўчат ва қатор оралиғига ишлов бериш ва унинг ҳосилини териб 
олиш ҳисобга олиниши лозим. Наъматак экилган қаторлар ариқчалар 
орқали суғорилади. Эгатлардаги тупроқ тўла намланадиган даражада 
жилдиратиб суғорилади, сўнг культивация қилинади, чуқурлардан ўсиб 
чиққан йирик бегона ўтлар қўлда олиб ташланади. Шуни ҳам назарда 
тутиш лозимки, чуқур культивация қилганда ёки қўл кучи билан чуқур 
ишлов берганида илдиз тизими зарарланиши мумкин.
Илдиз зарарланган ерда ўсимлик бачкилари кўпайиб кетади, у она 
ўсимликни ривожланишига халақит беради, туп ҳосили камаяди. Ҳосил 
бўлган илдиз бачкилари аста олиб ташланиши керак. Агар илдиз тизими 
яхши ривожланган бўлса, уларни кўчат сифатида нобуд бўлган кўчатлар 
ўрнига экилади. Агар илдизлари яхши ривожланмаган, кесилган бўлса, 


106 
яхши ривожлангунига кадар алоҳида ерга ўтқазиб қўйилади.
Тавсия этилган агротехникага қатъий амал қилинганда навли наъ-
матаклар экилганидан кейинги иккинчи йили мевага киради. Кўчатлар 
2-3 йили ва ундан кейинги йилларда қийғос мевага киради. 
Наъматак экилган ерларга гектар ҳисобига 110 кг азот, 80 кг фос-
фор ва 60 кг калий ўғити берилади. Ўғитлар суғоришдан олдин берили-
ши мақсадга мувофиқ бўлади. Наъматак поялари 5 йилгача ўсиб туради, 
кейин улар янги ўсиб чиққан новдалар билан алмашинади. Эски новда-
лари вақти-вақти билан қирқиб олиб ташланади. Ҳар 6-7 йилда наъма-
такнинг барча ер устки новдалари олиб ташланиб, ёшартирилган наъма-
такзор бир йилдан кейин гуллайди ва мевага киради.
Наъматакнинг асосий касаллиги япроқ ва ёш поялари, шохчаларга 
куясимон замбуруғ тушишидир. Унга қарши курашиш учун ўсимлик 
олтингугурт кукуни билан севен қоришмаси воситасида ишлов берила-
ди. Ҳар гектар ерга 20-30 кг олтингугурт ва 1-2,4 кг севен солинади. 
Наъматакзорда агротехник тадбирларни ўтказишда қалин қўлқоп 
кийиш зарур бўлади. Унга ишлов беришда ва улардан фойдаланишда 
махсус кўникма ва билимга эга бўлган мутахассислар шуғулланиши ке-
рак. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling