Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни


Доривор гулхайри етиштириш агротехникаси


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/82
Sana27.10.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1728337
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   82
Bog'liq
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB

Доривор гулхайри етиштириш агротехникаси. Доривор гулхай-
ри кўп йиллик ўт ўсимлик бўлиб, бўйи 3-4 йилда 2-2,5м.га етади. Ил-
дизпояси йўғон, илдизи қалин этли, 1-2 метр чуқурликкача етади. Ил-
дизпояси ва ўқ илдизи биринчи йили охирларидаёқ ёғочга айланади. 
Илмий кузатишлардан маълум бўлишича, доривор гулхайри ҳавонинг 
қуруқлигига ва тупроқнинг қисқа муддатли қуришига (илдиз тармоқла-
ри яхши ривожланганлиги туфайли) бардош беради. У шамолга ва қиш-
нинг совуқлигига чидамли ўсимлик ҳисобланади. 
Доривор гулхайрини Республикамизда тарқалган (шўрлангандан 
ташқари) барча суғориладиган тупроқларда экиб ўстириш мумкин. 
Уруғлик учун экилган майдонларда ўсимлик 6-8 йил сақланиши мум-
кин. Шу боисдан доривор гулхайрини полиз, сабзавот экинларидан то-
заланган ерларга экиш мақсадга мувофиқ бўлади. Доривор гулхайри 
ўсимлиги экиладиган майдонлар кузда ер ҳайдаш олдидан гектарига 20-
25 т. органик ўғитлар ва 40-50 кг суперфосфат ўғити билан озиқлан-


82 
тириб 25-28 см чуқурликда ҳайдаб қўйилади. Гулхайри уруғи эрта ба-
ҳорда ёки кеч кузда экилади. Кузда экилган уруғлар яхши униб чиқади. 
Баҳорда экилган ўсимлик қийғос униши учун уруғ 2-3 соатга +20-
+25 С ҳароратли илиқ сувда ивитиб қўйилади. Кейин сув бир оз сови-
гандан сўнг тўшалган брезент ёки бўз устига юпқа қилиб ёйилади, тез 
қуриши учун тез-тез аралаштириб турилади. Сочилувчанлик хусусиятга 
эга бўлгандан кейин экишга киришилади. Уруғлар сеялкаларда 1-2 см 
чуқурликда тупроққа экилади ва гектарига 10-12 кг уруғ сарфланади. 
Эгатлар оралиғи 60-70 см ва ўсимлик оралиғи 10-12 см. ни ташкил 
этиши лозим. 
Униб чиққан ниҳолларда 3-5 та чин барг ҳосил бўлгач, эгатлар 
тўғирланиб, кетма-кет суғориб турилади. Мўътадил шароитда доривор 
гулхайри уруғлари 8-10 кунда, тупроқ намлиги етарли бўлмаган май-
донларда 18-20 кундан кейин униб чиқади. Ниҳоллар тўлиқ униб 
чиққандан кейин, яъни биринчи суғоришдан 7-10 кун ўтгач ягана 
ўтказилади ва 1 метр ерда 8-10 та соғлом ўсимлик қолдирилади. 
Ўсимликларни бу даражада сийраклаштириш натижасида уларнинг 
ўсиши ва ривожланиши тезлашади. Иккинчи ва кейинги йилларда эса 
ўсимликнинг бўйи 200-230 см дан ошади. 
Доривор гулхайри экилган майдонлар биринчи йили 5-6 марта ўтоқ 
қилинади ва оралари культивация ёрдамида юмшатилади. Заруратга 
кўра ўсимликлар орасидаги бегона ўтлар қўл кучи билан тозаланади. 
Гулхайри экилган майдон биринчи йили 8-10 марта суғорилади. Гул-
хайри минерал ўғитларга (айниқса азотли ва фосфорли) талабчан ўсим-
лик ҳисобланади. Биринчи йили апрел-май ойларида суғоришдан олдин 
80-90 кг азот, 60-70 кг фосфор ва 30-40 кг калий ўғити билан озиқ-
лантириш тавсия этилади. 
Қишда гулхайрининг поялари қирқилмай далада қолдирилади. У 
қорни тутиб қолишда ёрдам беради. Айниқса эрозияга учрайдиган ер-
ларга экилган доривор гулхайри тупроқни ювилишдан сақлайди. 
Эрта баҳорда қуриган поялар даладан йиғиб олингач, ўсимлик ора-
лари культиваторда айни вақтда ҳар гектар ерга 50-60 кг дан азотли ва 
фосфорли ўғитлар билан (апрел ойининг охирларида) озиқлантирилади. 
Иккинчи марта шоналаш фазасида гулхайрининг шох-шаббалари тута-
шиб кетгунига қадар (июнь охири) 40 кг дан азот ва 30 кг дан калий 
ўғити билан озиқлантирилади. Минерал ўғитларни суғоришдан олдин 
амалга оширишни тавсия қилинади. Гулхайри ҳаётининг иккинчи йили 
(август ойларининг бошларида) мева тугади. Уруғлари поясининг 10 см 
дан 230 см гача баландлигида, асосий қисми 60-80 см оралиғида жой-
лашади. 


83 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling