Калийли ўғитлар технологияси


Download 1.58 Mb.
bet1/15
Sana08.03.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1251477
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
1407901265 58698


Калийли ўғитлар технологияси
Режа:



  1. Калийли ўғитларнинг турлари ва таркиби

  2. Калийли хом-ашёлар. Табиий калийли тузлар

  3. Нордон калий сульфат (K2SO4)

  4. МДХдаги калийли маъдан конлари.

  5. Калийли маъданларининг дунё бўйича учраши.

  6. Тюбегатан калийли маъданининг кимёвий тавсифи

  7. Тюбегатан маъдан конининг галогенли

  8. горизонтал қатламининг кимёвий тавсифи.

  9. Тўшама ангидрид.

  10. Калий тузларининг мавжуд бўлиш худудлари

  11. Сувда эримайдиган қолдиқ ва тупроқли қўшимчалар

  12. Тюбегатан галоген қатламидаги акцессор элементлар

  13. Калийли маъданларни ер остида эритиш.


1. Калийли ўғитларнинг турлари ва таркиби

Ишлаб чиқарилаётган минерал ўғитларнинг ассортименти ўғитларнинг барча турларини ўз ичига олади: азотли, фосфорли, калийли, микроўғитлар, комплекс ўғитлар ва бошқалар.


Ўғитлар сифатининг муҳим кўрсаткичи бўлиб, ундаги ўсимлик учун фойдали таъсир этувчи моддаларнинг миқдори ҳисобланади. Асосий таъсир этувчи моддалар бўлиб, азот, фосфор ва калий бирикмалари ҳисобаланади. Уларнинг ўғитларидаги миқдори элементар азот, фосфор (V)-оксиди-фосфор ангидрид (P2O5) ва калий оксиди (К2O)га ҳисоблаганда ўлчанади. Жаҳон матбуотида ўғитларнинг таъсир этувчи моддаларини ҳисоблашда (уларнинг миқдорини янада аниқ аниқлаш учун) оксидлардан элементларга: фосфор (V)-оксиди P2O5 дан-Р га, калий оксиди – К2О дан К га ўтиш (қайта ҳисоблаш коэффициентлари иловада келтирилган) масаласи қўйилмоқда.
Ўғитнинг ҳар бир турига стандарт – ГОСТ ёки техник шартлар – ТШ билан битта ёки бир неча таъсир этувчи моддаларнинг минимал миқдори кўзда тутилган.
Стандарт билан намлик ва ўсимлик учун зарарли аралашмаларнинг миқдори, шунингдек физик-кимёвий ва механик хоссалари, кўрсаткичлари қийматлари чегараланади.
Намнинг керагидан ортиғи ўғитнинг ёпишиб қолиши ва кесак-кесак бўлиб қолишига олиб келади; нам ўғитларнинг озуқавий моддалар миқдорини пасайтирадиган балласт ҳисобланади.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling