Калийли ўғитлар технологияси


Download 1.58 Mb.
bet15/15
Sana08.03.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1251477
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
1407901265 58698

5-расм. Ер остида эритиш
камера- сининг ҳосил бўлиши ва намокоб
олиш қудуқлар жиҳозлари.

Ер остида ишқорлаб ювиш (эритиш) усулининг камчиликлари: қатламдан фойдали компонентларни ажралиш кўрсаткичи кичик (25…30%); щелокни буғлатиш учун кўп микдорда иссиқлик сарфланади, бу эса намокобни қайта ишлаш нархини ошириб юборади.


Калий маъданларини ер остида эритиш тоғ-геологик шароитлари мослигига ва намокобни концентрлаш натижасида олинган ош тузини сотиш ёки ишлатиш соҳалари мумкин бўлган ҳолларда қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Кичик чуқурликда ва қатлам қалинлиги кичик бўлганда ер остида ишқорлаб эритиш усули иқтисодий жиҳатдан самарасиз. Шунинг билан бирга, маъдан қатламининг жойлашиши 1000 м дан чуқурда бўлса, ушбу усул энг қулайидир.
Таъбиий тузли намокоблардан калий хлорид олиш. Денгиз суви калий тузлари ва бошқа фойдали элементларнинг туганмас манбаидир. Шунинг учун, галургик хом-ашёни қайта ишлаш учун комплекс схемалар қўлланади. Ҳозирда рапаларни кайта ишлашда сода, сульфат натрий, хлорли калий, калий сульфати, суюқ бром, бромидлар, тозаланган маъдан, бром кислота, натрий пироборати, литий карбонати ва фосфатлари олинади.
Тузларни ўта тўйинган эритмалардан буғлатиш, ваккум-кристаллаш ва кристаллаш усуллари ёрдамида ажратишга асосланган. Буғлатиш уч корпусли буғлатиш қурилмаларида мажбурий циркуляцияли, эритма ва иситувчи буғ қарама-қарши ҳаракатланганда олиб борилади. Буғлатиш жараёнида қуйидаги тузлар кристалл ҳолида ажралади: NaCl, Na2CO3H2O, Na2CO3∙2Na2SO4 (брикет) ва кам миқдорда Li2NaPO 4. Кейинги вакуум-кристаллашда КСl олинади. Ҳосил бўлган эритма маъданга нисбатан ўта тўйинган, лекин маъдан ўз-ўзидан ажралиб чиқмайди.
Табиий рапалардан тузларни ажратиб олиш сунъий ҳовузларда буғлатилади. Бу жараён динамик ҳовуз деб аталган системасидан фойдаланилади. Бунда, кичик тезликда ҳаракатланаётган зигзагсимон оқим билан бир неча ҳовузлар қаторидан ўтказилиб буғланиши таъминланади.


Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling