Калийли ўғитлар технологияси


-расм. Гаурдаки худудидаги юқори юра галоген формациясининг кесими


Download 1.58 Mb.
bet7/15
Sana08.03.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1251477
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
1407901265 58698

4-расм. Гаурдаки худудидаги юқори юра галоген формациясининг кесими
( Н.П.Петров ва М.С.Банченко маьлумотлари).
1 – гил тупроқ, 2 – гипс , 3 – ангидрит, 4 – тош тузи, 5 – калийли тузлар намоён бўладиган тош туз , 6 – калийли тузлар қатлами, 7 – оҳактош, 8 – олтингугуртли оҳактош.

галоген жинсларнинг юзага чиқиши кузатилади: Ляйлимкан, Акбаш, Бешбулоқ, Байбичекан ва бошқаларда. Калий қатлами уларда йўқ бўлиб, бу ер ости эрозиясининг натижасидир. Гаурдак ва Тюбегатандан шарқий ва жанубий-шарқий 14 та ҳудудда галоген жинсларини юзага чиққанлиги маълум: Қирққиз, Саёт, Қорақиз, Қора-оғоч, Баймашкалак, Бозортепа, Ауджейкан, Хўкиз булоқ, Оқтов, Хўжаикон ва бошқалар. Калий тузлари тош тузларининг маълум очиқ конлари билан боғланган.


Тюбегатан калий конида иш майдони Гаурдак олтингугурт кобинатидан 35 км. шимолий-шарқда ва Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туман марказидан 50 км жанубий-шарқда Китоб бекатидан 150 км. масофада жанубий-шарқда жойлашган.
Тюбегатан тузилмаси учта бурмадан ташкил топган: Курсантош, Қорачагат ва айнан ассиметрик тузилишли Тюбегатандан. Коннинг шимолий-ғарбий қисмида юзага оҳактошлар чиқади, уларда гипс-ангидрит қатламлари ётади. Юқорида калий тузларининг уч қатламини ўз ичига олган галоген қатлам (300…350 м) ётади.
Тузли қатламнинг қалинлиги жанубий-ғарб йўналишида ўсади. Ушбу очиқ коннинг бутун қирқими бўйича тош тузи қатламининг процент нисбати галоген қатламнинг туз билан тўйинганлик коэффициентидир ва у 29 дан 99,5% гача ( ўртача 90% ) ўзгаради.
Ўзбекистон худудида Тюбегатан конида қуйидаги ҳажимда сильвинитнинг захираси мавжуд категория(A+B+C)-215278 минг тонна,35.95%таркибида KCl мавжуд категория С2 -60923 минг тонна таркидида 35.39% KCl мавжуд.
5. Тюбегатан калийли маъданининг кимёвий тавсифи

Тюбегатан галоген қатламининг тузилиши, коннинг марказий қисмида жойлашган таянч қудуғи мисолида кўриб чиқилади. Галоген қатлам 452,55 м, уларнинг 4,55% (20,6 м) калий горизонтини ташкил қилади. Намуналарни кимёвий таҳлили шуни кўрсатдики – асосий туз ҳосил қилувчи минераллар – галит (NaCl) ва сильвин (KCl) лардир; карналлит жуда оз учрайди. Ҳамма жойда турли миқдорларда ангидрит ва лой кузатилади. Лой миқдори кенг меъёрларда – юзли улушлардан 20%гача ва ундан ортиқ ҳолда алмашади. MgCl2 ва CaCl2 умуман ҳамма ерда унча кўп бўлмаган миқдорларда иштирок этади.


Тюбегатан қатламига учта калий горизонти кириб келади:

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling