Калийли ўғитлар технологияси


Download 1.58 Mb.
bet5/15
Sana08.03.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1251477
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
1407901265 58698

Германия (Олмония) калий тузларининг катта заҳиралари Жанубий ва Шимолий Ганнавер районлари, Пастки ва Юқори Рейн ҳавзалари, шунингдек Вера-Вульф ва Жанубий ГейнРейнРейнаывсыв м
арц округлари чегараларида тўпланган. Ганновер ва Рейн конларининг тузли қатламлари 350…1100 м. чуқурликда жойлашган сильвинит ва карналлитдан иборат; ишчи горизонт қалинлиги 1,5…30 м. Вера-Вульф ва Жанубий Гарцнинг калийли маъданлари таркибида карналлит билан биргаликдаги хартзальт учрайди.
Калий маъданларининг асосий конлари Франциянинг Эльзасида жойлашган. Калий тузлари 400…1000 м. чуқурликда жойлашган, қатламларнинг қалинлиги 2…6 м, маъдандаги К2О миқдори 16…21%.
Испанияда калий тузлари қатламлари Барселона провинциясида жойлашган (Каталон ва Навар конлари) сильвинит ва карналлитдан ташкил топган. Карналлит қатламининг қалинлиги 15 м.га яқин, К2О миқдори – 12…16%. Карналлит остида маҳсулдор сильвинит қатлами жойлашган, қалинлиги 0,9 дан 7,2 м.гача, К2О миқдори 17% яқин. Каталон конларидаги калий горизонтининг жойлашиш чуқурлиги 275…1500 м. ни ташкил этади, Наварда эса 100…400 м.ни ташкил қилади.
Италиянинг калий тузларини сифатли қатламлари К2О миқдори 12% яқин каинитдан иборат. Улар Сицилия оролида 300…540 м чуқурлигида жойлашган.
Англиянинг Йоркшир калий конларида сильвинит қатламлари горизонталь ҳолда 975…1200 м. чуқурлика жойлашган. Ишчи қатлам қалинлиги 23 м.гача.
Исроилда калий тузлари манбаи Ўлик (Мертвое море) денгиз рапаси ҳисобланади. Ҳавзаларда карналлит чўктирилади, сўнгра сильвинитга қайта ишланади, бунда флотация ва иссиқ эритиш усули қўлланилади. Калий тузлари заҳиралари, шунингдек Польша, Конго, Марокко ва бошқа мамлакатларда мавжуддир.
Тюбегатан калийли тузлари.

1951-йилда Н.П.Петровнинг кўрсатмаси бўйича Тюбегатан антиклиналида қудуқ бурғуланди. Учта горизонтдаги калий тузлари билан тош тузи қалинлиги очилди. Юқори ва ўртаси носаноат пасткиси 6 м. қалинликда таркибида 30% яқин KCl бириктирган (18% К2О) бўлаб саноат аҳамиятига эга


1959-йилда Тюбегатан конида қидирув ишлари бошлаб юборилди. Деярли ўрта Осиёнинг маълум бўлган барча калий тузлари конлари Карлюк ва Чаршагин районларида жойлашган. 1965-йилгача Ўзбекистон ҳудудида туз конларининг икки гуруҳи очилди.

  1. Гугурттоғ (Гаурдак) – Тюбегатан – Тюбегатан, Акбаш, Чеуркала, Черак.

  2. Кайпантау–Байбахурхон, Кантау, Гаухон, Қизилмозор, Байбичекан, Сурхон (3расм), Кучитанг-Бойсун, Хамкан, Шурабсой.



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling