Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни


Доривор укроп (фенхел) етиштириш агротехникаси


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/82
Sana27.10.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1728337
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   82
Bog'liq
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB

Доривор укроп (фенхел) етиштириш агротехникаси. Суғорила-
диган деҳқончилик шароитида доривор укроп ўсимлигини катта май-
донларда экиб ўстириш ва ундан кўпроқ хом-ашё етиштириш мутахас-
сислар олдида турган долзарб масалалардан ҳисобланади. Доривор ук-
ропнинг илдиз тизими ўқ илдизли бўлиб, бошқа доривор ўсимликларга 
қараганда тупроқнинг чуқурроқ (55-60 см) қатламигача етиб боришини 
ҳисобга олган ҳолда, унга энг унумдор, механик таркиби ўртача, сув 
билан яхши таъминланган ва кузда ҳайдаб экиладиган ерларни ажра-
тишни тавсия қилинади. 
Доривор укроп иссиқ ва ёруғсевар ўсимлик бўлиб, унинг вегетация 
даври 120-140 кун давом этади. Ўсимлик экиладиган ерларни кузда 25-


78 
28 см чуқурликда ҳайдаб қўйилади. Ҳайдаш олдидан албатта маҳаллий 
ўғитлардан гектарига 15-20 тонна ва 50 кг дан суперфосфат ўғити билан 
озиқлантирилади. 
Доривор укропни экиш учун эрта баҳорда ерлар борона ва мола би-
лан текисланади. Бегона ўтларнинг илдизларидан тозаланади. Экиш 
март ойининг биринчи 10 кунлигида сабзавот экадиган сеялкалар билан 
қатор ораларини 60 см қилиб амалга оширилади. Уруғларни тупроқнинг 
нам қатламига 3-4 см чуқурликка қадалади ва 1 гектар ерга экиш учун 
сарфланадиган меъёри 8-10 кг ни ташкил этади. Уруғларни тупроқ юза-
сига бир текисда тушиши учун экиш олдидан қуруқ ва майда ёғоч 
қириндиси, гўнг ёки қум билан аралаштирилиб экилади. 
Доривор укроп кузда экилганда уруғларнинг бир қисми кўкаради ва 
тўпбарг тарзида қишлайди. Эрта баҳорда экилганлари 8-9 кунда униб 
чиқади. Ниҳоллари униб чиққандан кейин кўчат оралари культиватор-
лар ёрдамида юмшатилади ва қўлда ўтоқ қилинади. 
Вегетация давомида ўсимликларни 3-4 марта қатор оралари культи-
ваторлар билан ишланади ва 2-3 марта бегона ўтлардан тозаланиб, ягана 
қилинади ва ҳар бир метр ерга 10-12 та ўсимлик қолдирилади. Доривор 
укроп туплаб кетиши натижасида унинг ораларига ишлов беришнинг 
имконияти қолмайди. Доривор укроп ўғитларга анча талабчан ўсимлик 
ҳисобланади. Уларни ўғитлаш кўп жиҳатдан ўтмишдош экин турига, 
ўғит меъёри ва тупроқ унумдорлигига боғлиқ. 
Бу ўсимлик эрта баҳордан жадал ўса бошлайди. Уларга ўғитлаш 
меъёрини белгилашда олинадиган ҳосил миқдори, ўтмишдош экин ва 
тупроқ-иқлим шароитларини албатта ҳисобга олиш тавсия қилинади. 
Ўсимликни биринчи озиқлантириш ниҳоллар униб чиққандан кейин 
гектар ҳисобига 50 кг дан азот ва 20 кг дан калий ўғити беришдан бош-
ланади. 
Доривор укроп озиқа элементларга жуда талабчан, айниқса бу ҳо-
латни гуллаш олдидан кузатиш мумкин. Шунинг учун ҳам иккинчи 
озиқлантиришни гуллаш фазасида гектар ҳисобига 50 кг дан азот, 30 кг 
дан фосфор ва калий ўғити беришни тавсия қилинади. 
Гуллаш фазасида берилган ўғитлар ўсимликни яхши ўсиб ривожла-
ниши ва бақувват илдиз отишига имконият туғдиради. Озиқлантириш 
ҳар бир суғоришдан олдин амалга оширилиши мақсадга мувофиқ бўла-
ди. Биринчи йили об-ҳаво ва тупроқдаги намликни ҳисобга олган ҳолда 
6-7 марта суғорилади. Иккинчи ва кейинги йилларда доривор укроп 
экилган майдонлар гуллаш фазасигача икки марта гектарига 50 кг дан 
азот ўғити билан озиқлантирилади. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling