Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни
Қалампир ялпиз етиштириш агротехникаси
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB
Қалампир ялпиз етиштириш агротехникаси. Қалампир ялпиз
Россия, Украина давлатларидан ташқари, Марказий Осиё республика- ларида, шу жумладан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида экиб ўстирил- моқда. Республикамизда ялпиз экиб ўстириш учун унумдор, текис, бегона ўтлардан тозаланган ва механик таркиби ўртача бўлган тупроқли ерлар ажратилади. Қалампир ялпизни доривор ўсимликлар экиладиган ҳўжа- ликларда уни махсус сабзавот ва озиқабоп экинлар режалаштирилади- ган алмашлаб экиш далаларига жойлаштириш мақсадга мувофиқдир. Қалампир ялпизни донли экинлар майдонларига жойлаштирилади- ган бўлса, ҳосили йиғиштириб олингандан сўнг бегона ўтлар хусусияти- га ва агротехник талабларига кўра, 10-15 см чуқурликда дискали боро- налар билан ағдармай юмшатилади. Орадан 15-20 кун ўтгач кузда гек- тарига 15-20 тонна маҳаллий ўғит ёки компост ва 40-50 кг дан соф фос- форли ўғитлар солинади ва 27-30 см чуқурликда ҳайдаб қўйилади. Ўсимликни экиш олдидан тупроқнинг зичлигига ва бегона ўтларнинг пайдо бўлишига қараб ерларни культивация ва бороналаб қўйилади. Қалампир ялпиз илдизпоя қаламчалардан кўпайтирилади. Экишдан ол- дин 8-10 см узунликда қаламчалар тайёрланади. Эрта баҳорда қаламча- лар (март - апрел ойларида) 10 см чуқурликда тайёрланган, яхши нам- ланган жўякларга бир-биридан 20-25 см масофада қўлда экилади. Қатор оралари 60 ва 45 см дан қилиб, ҳар бир уяга 2 тадан ўсимлик 74 жойлаштирилади ва бир гектар ерга ўртача 5-6 центнер илдизпоя қалам- чалари зарур бўлади. Қаламчалар экилгандан сўнг суғориш эгатлари олинади ва тупроқ захлатиб суғорилади. Кўчатлар экилгандан сўнг 4-5 кун ўтгач кўкармай қолган майдонларга қайта экиш лозим бўлади. Қалампир ялпиз органик ва минерал ўғитларга жуда талабчан ўсим- лик ҳисобланади. Ўсимлик экилгандан 17-20 кун ўтгач ёки ён шохлари пайдо бўлиши билан гектар ҳисобига 40 кг дан азот, 20 кг дан калий ўғитлари билан озиқлантирилади. Иккинчи озиқлантириш шоналаш фазасида 40 кг дан азот ва 30 кг дан фосфор ўғитларини бериш билан амалга оширилади. Қалампир ялпиз гуллаш фазасида минерал ўғитларни жуда кўп та- лаб қилишини ҳисобга олиб, азотли ва калийли ўғитлардан гектарига 30 кг дан солиниб озиқлантириш тўхтатилади. Ялпиз ўсимлигини озиқлан- тириш суғоришдан олдин амалга оширилади. Ялпиз экилган ерларга ве- гетация давомида гектарига 100-110 кг дан азот, фосфор ва 50 кг калий ўғити берилади. Тупроқ доим нам ҳолатда бўлиши керак. Етарли дара- жада суғорилмаса, ўсимликнинг бўйи паст ва хом-ашёси камайиб кета- ди. Ўсимлик экилган биринчи йили 12-13 марта суғорилади, 5-6 марта ер юмшатилиб, бегона ўтлардан тозаланади. Иккинчи йили суғориш со- ни об-ҳаво шароитига қараб бир оз ўзгариб туради. Ўсимликлар бўш ерларни деярли ҳаммасини эгаллаб, яхшигина ўтзор ҳосил қилади. Шу- нинг учун қатор оралари фақат баҳорда юмшатилади. Учинчи йили экинзор юмшатилмайди. Заруратга қараб қўлда ўтоқ қилинади. Тўртинчи йили ялпиз экилган дала баҳорда культиваторлар ёрда- мида ҳайдаб ва издизпоялари йиғиб олинади ва бошқа майдонга экила- ди. Ялпиз ҳосили тўртинчи йили кескин камаяди, тупроқ ниҳоятда зич- лашади, экин сийраклашади, бегона ўтлар кўпайиб кетади ва хом-ашёси бошқа ўсимликлар билан аралашиб кетади. Дори-дармон мақсадида ишлатиладиган барг олиш учун ўриб оли- нади, далада сўлитилган поялар шийпонда бир текис ва қорайтирмай, вақт-вақти билан ағдариб қуритилади, Ялпиз қуригач, яхши тозаланган хирмонга олиб борилиб, барглари билан аралаштирилади. Хом-ашё те- шиклари 3 миллиметрли ғалвирда поя, қум ва ҳоказолардан тозаланади, кейин қутиларга оҳиста солиниб жойлаштирилади. Дори-дармон учун ишлатиладиган ялпизнинг ҳосилдорлиги юқори бўлиши учун унинг ўстириш технологиясини яхши билиш лозим. Ҳозирги кунда агротехника тавсияларга амал қилиб экилаётган ялпиз- нинг “Прилукская-6” навидан 2 тоннадан ортиқ барг йиғиб олинмоқда. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling