Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни


Бўймодарон етиштириш агротехникаси


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/82
Sana27.10.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1728337
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   82
Bog'liq
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB

Бўймодарон етиштириш агротехникаси. Бўймодарон ўсимлиги-
ни Ўзбекистон Республикасида тарқалган барча суғориладиган тупроқ-
ларда (шўр ерлардан ташқари) экиб ўстириш мумкин. Айниқса суғори-
ладиган типик бўз тупроқларда экилса яхши ўсади ва ривожланади. Ун-
дан мўл ҳосил йиғиб олиш мумкин бўлади. 
Кўп йиллик илмий кузатишлар шуни кўрсатадики, ёввойи ҳолда 
ўсадиган бўймодарон ўсимлигига нисбатан, маданий экиб ўстирилади-
ганлари таркибида биологик фаол моддалар кўпроқ тўпланади ва хом-
ашёсини вақтида йиғиб олинади. Ундан ташқари уларнинг айрим ноёб, 
камайиб кетаётган турларини кўпайтириш имконияти пайдо бўлади. 
Бўймодарон экиладиган ерларни кузда органик ва минерал ўғитлар 
билан озиқлантириб, 25-27 см чуқурликда ҳайдаб қўйилади. Бўймода-
рон кўп йиллик ўсимлик бўлгани учун уни кеч кузда ва эрта баҳорда 
ҳам экиш мумкин. Ўсимлик уруғидан ва вегетатив йўл билан
кўпайтирилади. Экиш даврида энг сараланган уруғлардан фойдаланила-
ди. 
Уруғнинг униб чиқиш қобилияти 90-95% дан кам бўлмаслиги ке-
рак. Бўймодарон ўсимлигини эрта баҳорда тупроқ ҳарорати 14-15°С 
бўлганда жўяклар оралиғини 60 см дан қилиб сараланган уруғни сепиш 
мумкин. Экиш чуқурлиги эрта баҳорда 1,5-2 см қилиб, гектар ҳисобига 
6-7 кг уруғ сарфланади. Кузда эса экиш чуқурлиги 0,5-1,5 см ва уруғ 
нормаси 8-10 кг дан кам бўлмаслиги керак. Ўсимликнинг уруғлари бир 
текисда униб чиқиши учун тупроқда намлик етарли бўлиши лозим. 
Тупроқ жуда майин, ер бир текис молаланган ва уруғ бир хил 


71 
чуқурликда экилиши шарт. 
Бўймодарон ўсимлигининг ўсиш даврида ишлов бериш агротехник 
тадбирлари уруғлар униб чиққандан кейин бошланади. Ўсимлик вегета-
тив йўл билан кўпайтирилганда унинг яхши ривожланиши учун ер чу-
қур қилиб ҳайдалади. Унга экиш билан бирга гектар ҳисобига 15-20 кг 
дан азот ўғити ҳам берилади. Ниҳоллар тупроқ ҳарорати +20°С бўлган-
да яхши илдиз ота бошлайди. 
Бўймодарон ўсимлигини ўсиш даврида ишлов бериш, уруғлар униб 
чиққандан кейин бошланади. Ўсимликнинг қатор оралари юмшатилади, 
бегона ўтлардан тозаланади. Қалин ўсган ўсимликларни сийраклашти-
риш мақсадида ягана қилинади ва ўсимликларни яхши ривожланиши 
учун имконият яратилади. Ўсимликни ягана қилиш билан бирга ҳар 15-
20 см оралиғидаги уяларга 1-2 тадан соғлом ўсимлик қолдирилади. Туп-
роқ ҳарорати 20-22°С бўлганда уруғлар 7-8 кунда униб чиқади. 
Бўймодаронни яхши ўсиши ва ривожланиши ва ундан сифатли хом-
ашё етиштириш учун уларни ўғитлаш, суғориш муддатларини тўғри 
белгилаш, зараркунанда ва бегона ўтларга қарши чора-тадбирларни 
юқори даражада ўтказиш тавсия этилади. Ўсимликни биринчи озиқлан-
тириш ниҳоллар униб чиққандан кейин, яъни ўсимлик 4-6 чин барг чи-
қарганда ва бўйи 5-8 см га етганда қатор оралари 5 см чуқурликда куль-
тивация қилиниб, ишлов берилади ва бир вақтда гектар ҳисобига ўртача 
30 кг азот ва 20 кг фосфор ўғити бериш билан бошланади. 
Ўсимлик озиқлантирилгандан кейин унинг ўсиши ва ривожланиши 
тезлашади. Иккинчи озиқлантириш эса шоналаш фазасида, суғоришдан 
олдин гектарига 30 кг азот ва 30 кг калий ўғитини бериш билан бошла-
нади. Унинг ривожланиши янада тезлашади. 
Охирги озиқлантириш бўймодарон ўсимлиги гулга кирганда амалга 
оширилади ва гектар ҳисобига 35 кг азот, 30 кг калий ўғити бериш би-
лан тугалланади. Бўймодарон ўсимлиги ривожланиш даврида, айниқса 
гуллаш фазасида озиқа элементларни, айниқса калийни кўпроқ талаб 
қилади. Ўсимликни озиқлантириш суғоришдан олдин амалга оширила-
ди. Мавсум давомида ўсимлик экилган майдонларга ўртача гектарига 90 
кг азот, 70 кг фосфор, 50 кг калий ўғити берилса, ҳосилдорлиги юқори 
бўлади. Биринчи йили 8 марта суғорилса ва 5-6 марта ўсимлик оралари 
культивация қилинса ҳосилдорлиги юқори бўлади. 
Бўймодаронни иккинчи ва кейинги йилларда эрта баҳорда ўсимлик-
ни ўсиши олдидан бир марта культивация қилиниб, азот ўғити билан 
озиқлантирилади. Иккинчи йили ўсимликлар бир-бири билан бирлашиб 
ўғитлаш ва қатор ораларига ишлов беришга имкон бўлмай қолади. Аг-
ротехник тадбирлар ўз вақтида юқори савияда ўтказилса, бўймодарон-


72 
дан гектарига 1000-1200 кг хом-ашё ва 400-500 кг уруғ йиғиб олиш 
мумкин. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling