Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни


Аччиқ шувоқ (эрмон) етиштириш агротехникаси


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/82
Sana27.10.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1728337
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   82
Bog'liq
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB

Аччиқ шувоқ (эрмон) етиштириш агротехникаси. Аччиқ шувоқ 
ўсимлиги Республикамизнинг барча вилоятларида табиий ҳолатда уч-
райди. Суғориладиган ерларга деярли экилмайди. Ўсимлик ёруғликни 
яхши кўради, иссиқсевар, қурғоқчиликка ва ўртача шўрланган тупроқ-
ларга чидамли. Республикамизда тарқалган суғориладиган оч тусли ва 
типик бўз тупроқларда экиб ўстириш мақсадга мувофиқдир. Аччиқ 
шувоқ экиладиган майдонларни кузда органик ўғит ва фосфор ўғити 
билан озиқлантириб 22-25 см чуқурликда ҳайдаб қўйилади. 
Аччиқ шувоқ ўсимлигини уруғидан ва илдизидан кўпайтириш мум-
кин. Ўсимлик кўп йиллик бўлгани учун кузда ва баҳорда экилади. 
Экишдан олдин кузда ҳайдалган ерларни юмшатиш, тупроқни майин 
қилиш ҳамда ҳайдалма қатлам ҳавосини алмашинишини яхшилаш учун 
борона қилинади. Аччиқ шувоқ уруғини экишга тайёрлаш ва тўлиқ униб 
чиқишини ҳамда уни парвариш қилишда майин тупроқли юза қатлам 
ҳосил қилиш мақсадида яна мола босилади. 
Эрта баҳорда ўсимлик экиладиган ерлар текисланиб, бегона ўтлар 
қолдиқларидан тозаланади. Аччиқ шувоқ уруғларини март ва апрел ой-
ларининг бошларида тупроқ ҳарорати 12-15°С бўлганда қатор оралари 
60 см қилиб сеялкаларда тупроқ юзасига экилади. Уруғлари жуда майда 
бўлганлиги учун уни қумга аралаштириб экиш мақсадга мувофиқ 
бўлади. Ҳар бир гектар майдонга ўртача 1,5-2 кг уруғ сарфланади. 
Аччиқ шувоқни кузда ҳам экиш мумкин. Уруғлар экилгандан сўнг 
ниҳоллар униб чиқмасдан олдин далани кўндалангига культивация қи-
линади. Уруғларнинг бир текис униб чиқиши учун далалар бегона ўт-
лардан тозаланиши ва тупроқнинг намлиги етарли бўлиши лозим. Ач-
чиқ шувоқнинг уруғлари экилгандан сўнг 20-22 кунда униб чиқади. Ер-
дан униб чиқадиган ниҳоллари жуда майда бўлганлиги сабабли бегона 
ўтлар орасида қолиб кетмаслигини инобатга олиб қатор ораларини 8-12 
см чуқурликда юмшатилади. 
Аччиқ шувоқ ўсимлигидан сифатли ва кўпроқ доривор хом-ашё 
етиштириш мақсадида биринчи йили парваришни юқори савияда ўтка-
зиш талаб қилинади. Вегетация давомида ўсимлик экилган ерлар бегона 
ўтлардан тозаланиб турилиши ва тупроқнинг ҳайдалма қатламининг 
зичлиги 1,30-1,35 г/см
3
гача сақлаб турилиши, унинг илдизини мўъта-
дил ривожланишига имконият яратилади. 
Ўсимликнинг ниҳоллари жуда нозик бўлганлиги сабабли, баҳорда 
ёққан ёмғирлар натижасида ҳосил бўлган қатқалоқларни юмшатиш 
лозим. Биринчи йили ўсимликнинг илдиз юқорисида тўпбарглар ва 1-5 


73 
та поялар, кейинги йилларда эса 25-30 тагача поялар пайдо бўлиб, ўсим-
лик гуллайди ва ҳосил беради. Ўсимликнинг шоналаш фазаси 35-45 кун 
давом этади. Аччиқ шувоқ ўсимлигини вегетация давомида 5-6 марта 
ораларига ишлов берилади. Биринчи озиқлантиришни ниҳоллар униб 
чиққандан кейин гектарига 25 кг дан азот ва калий ўғити бериш билан 
бошлаш лозим. 
Иккинчи озиқлантириш шоналаш даврида гектар ҳисобига 30 кг 
азот ва 20 кг фосфор ўғити бериш билан амалга оширилади. Бунда 
ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши тезлашади. Охирги озиқланти-
ришни ўсимлик ёппасига гуллаганда 30 кг азот ва 25 кг калий ўғити бе-
риш билан тугатилади. 
Ўсимликни озиқлантиришда ўғитларни тупроққа солиш чуқурлиги 
10-12 см бўлиши тавсия қилинади. Аччиқ шувоқни озиқлантиришни 
суғоришдан олдин амалга ошириш лозим. Мавсум давомида ўсимликни 
биринчи йили 5-6 марта суғориш тавсия этилади. 
Агротехник тадбирлар юқори даражада ўтказилса аччиқ шувоқдан 
гектар ҳисобига 8-10 ц сифатли доривор хом-ашё ва 2 ц.гача уруғ олиш 
мумкин бўлади. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling