Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни


Доривор мелисса (лимонўт) етиштириш агротехникаси


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/82
Sana27.10.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1728337
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   82
Bog'liq
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB

Доривор мелисса (лимонўт) етиштириш агротехникаси. Дори-


75 
вор лимонўт ўсимлигини Ўзбекистоннинг барча тупроқ-иқлим шарои-
тида экиб ўстириш мумкин. Ўсимликдан юқори ҳосил йиғиб олиш учун 
унга шўрланмаган, механик таркиби ўртача, унумдор, дуккакли ва ғал-
ласимон экинлардан бўшаган ерларни танлаш тавсия этилади. 
Доривор мелиссани бир далада 5 йилгача ўстириб ҳосил олиш мум-
кин. Ўсимлик экиладиган ерларни кузда 25-28 см чуқурликда сифатли 
қилиб ҳайдалади. Ҳайдаш олдидан гектар ҳисобига 20-30 тоннадан ор-
ганик ўғит ва 50 кг дан фосфор ўғити билан озиқлантирилади. Экиш ол-
дидан ерларни текислаш, бир йиллик ва кўп йиллик бегона ўтлар уруғи-
ни камайтириш мақсадида узунасига ва кўндалангига дискали борона 
билан 6-8 см чуқурликда юмшатилади ва молалаш ўтказилади. 
Лимонўт ёруғсевар, намсевар йиллик ўсимлик бўлганлиги учун 
уруғидан ёки тупларини бўлиб экиш йўли билан кўпайтирилади. 
Лимонўтни март ойининг охири ёки апрел ойининг бошларида тупроқ 
ҳарорати 12-15°С бўлганда экилади. Уруғларни катта майдонларда се-
ялкаларда 2-3 см чуқурликда экилади. Уруғлар тупроққа бир текис ту-
шиши учун донадор суперфосфат билан аралаштириб экилади. Гектари-
га 6 кг уруғ сарфланади. 
Агар тупроқда намлик миқдори етарли бўлмаса, уруғларни униб 
чиқиши учун суғориш жўяклари тортилиб тезлик билан суғорилади. 
Уруғлар экилгандан кейин ниҳоллар 10-12 кунда униб чиқади. 
Ўсимликда 3-4 та чин барг ҳосил бўлганда қатор оралари тупроғи юм-
шатилади ва 20-25 см оралиғида 2-3 тадан ўсимлик қолдирилиб ягана 
қилинади. 
Доривор мелиссани шоналаш даврида гектар ҳисобига 30 кг дан 
азот ва 20 кг дан калий ўғити билан озиқлантирилади. Вегетация охири-
гача ўсимлик 9-10 марта суғорилади. Ҳар 3-4 марта суғорилгандан кей-
ин, ўсимлик оралари культивация қилинади ва бегона ўтлардан тозала-
нади. 
Лимонўт июнь-август ойида гуллайди, мевалари июль-августда ети-
лади. Унинг доривор хом-ашёси (ер устки қисми) июль-август ойларида 
ўриб олингандан кейин азотли, фосфорли ва калийли ўғитлар билан 
озиқлантирилади ва суғорилади. 
Лимонўтнинг хом ашёси жуда нозик бўлганлиги учун тезлик билан 
қуритилмаса сифати бузилади. Иккинчи йили эрта баҳорда қатор орала-
ри юмшатилади ва бегона ўтлардан тозаланиб вегетация давомида гек-
тар ҳисобига 70 кг азот, 50 кг фосфор, ва 30 кг калий ўғити билан озиқ-
лантирилади ҳамда 7-8 марта суғорилади. Доривор мелисса экилган ай-
донларнинг гектаридан 1 т.гача барг хом-ашёси йиғиб олиш мумкин. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling