Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни


Кендир етиштириш агротехникаси


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/82
Sana27.10.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1728337
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   82
Bog'liq
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB

Кендир етиштириш агротехникаси. Кендир биринчи марта 1953 


79 
йилда Ўзбекистоннинг “Ботаника” боғининг олимлари томонидан иқ-
лимлаштирилган ўсимлик ҳисобланади. Бизнинг шароитимизда ўсим-
лик илдизидан ва уруғидан кўпайтирилади. Нашасимон кендир ўсимли-
ги унумдор, ўртача механик таркибли, ёруғ ва нами етарли ерларда юқо-
ри ҳосил беради. Ўсимликнинг илдизи тупроқнинг 2 м. ли чуқур қат-
ламигача етиб боради. Нашасимон кендир экиладиган ерларни ишлашда 
тупроқнинг юқори қатламини сифатли қилиб ҳайдаш лозим. Ер юмша-
тилганда, ҳайдалма қатлам тупроғининг физик хоссалари ҳамда сув, 
ҳаво, иссиқлик ва озиқ режими яхшилиб, намлик сақланади. Нашасимон 
кендирнинг вегетацион даври унинг ёшига қараб давом этади. Тўрт 
йиллик ўсимликнинг ривожланиш цикли 175-180 кунни ташкил қилади. 
Ўсимликни яхши парвариш қилинса бир далада 6-8 йил ўсиши ва ҳосил 
бериши мумкин. Ўсимлик экиладиган майдонларни тупроғи кузда тай-
ёрланади. 
Унинг илдизларини яхши ривожланиши учун ер ҳайдаш олдидан 
гектарига 20-25 тоннадан органик ўғит ва 50 кг дан суперфосфат ўғити 
бериб, 28-30 см чуқурликда ҳайдаб қўйилади. Эрта баҳорда нашасимон 
кендир экиладиган майдонлар борона, мола каби механизмлар ёрдамида 
текисланади ва бегона ўтлар илдизларидан тозаланади. 
Ўсимлик уруғини март ойларининг биринчи ўн кунлигида экиш ус-
куналари ёрдамида қатор ораларини 60-70 см дан қилиб 3-4 см чуқур-
ликда экилади ва гектарига 6-8 кг дан уруғ сарфланади. Уруғ экилган 
майдонлар ниҳоллар униб чиққунгача доимо нам ҳолатда сақланиши 
тавсия қилинади. Бунинг учун уруғ экилгандан кейин эгатлар дарҳол 
тупроқ ювилиб кетмайдиган қилиб суғорилади. 
Уруғлар +10 С дан юқори ҳароратда 10-12 кундан кейин униб чиқа-
ди. Унинг чин барглари 7-9 кунда пайдо бўла бошлайди. Ўсимликни 
парвариш қилиш кўчатлар ҳосил бўлгандан кейин бошланади. Пайкал-
лар ўтоқ ва ягана қилинади. Қатор оралари культивация ёрдамида жуда 
эҳтиётлик билан юмшатилади. Ўсимликни биринчи озиқлантириш ни-
ҳоллар униб чиққандан кейин ГА ҳисобига 40 кг дан азот ва 30 кг дан 
калий ўғити беришни тавсия қилинади. 
Нашасимон кендир озиқа элементларга жуда талабчан бўлганлиги-
ни ҳисобга олиб, иккинчи озиқлантиришда гектарига 40 кг азот, 20 кг 
дан фосфор, калий ўғити бериш билан тугатилади. Озиқлантириш ҳар 
бир суғоришдан олдин амалга оширилиши керак. Ўсимлик ораларига 
ишлов бериш, суғориш ва ўғитлаш натижасида вегетация охирида кў-
чатларнинг бўйи 40-50 см га етади. Унинг илдизини тез ўсиши натижа-
сида узунлиги 50-55 см гача етиб боради. Вегетация давомида биринчи 
йили 8-10 марта суғорилади. Нашасимон кендир иккинчи йили эрта 


80 
баҳордан ўса бошлайди. Кўчат оралари бегона ўтлардан тозаланади, 
культивация ёрдамида гектар ҳисобига 40 кг дан азот ва 30 кг дан фос-
фор ўғити бериб суғоришга тайёрланади. Вегетация охирида унинг бўйи 
1 метрга етади ва илдизи эса 100-150 см чуқурликкача етиб, вазни оғир-
лашиб боради. Вегетация давомида 6-7 марта суғорилади. 
Нашасимон кендирни вегетатив йўл билан кўпайтириш мақсадга 
мувофиқдир. Уни қаламчалардан кўпайтириш учун баҳорда тупроқ 
ҳарорати 14-16 даража иссиқ бўлганда 3-4 йиллик плантациядаги ўсим-
ликларни илдизини 30-35 см ковлаб, улардан 10-15 см ли қаламчалар 
тайёрланади ва 60 30, 70×70 схемада экилади. 
Ўртача бир гектар майдонга 4-5 ц илдиз сарфланади ёки 21-28 
мингта қаламчаларни тупроқнинг механик таркибига қараб 7-10 см чу-
қурликда экилади. Экишдан олдин гектар ҳисобига 40 кг дан фосфор 
ўғити бериш билан ерлар юмшатилади ва бегона ўтлардан тозаланиб 
суғориш жўяклари олинади. Икки, уч ой ўтгач экилган каламчалардан 
8-10 жуфт барг пайдо бўлади. Биринчи йили гуллаши мумкин, лекин 
уруғ ҳосил қилмайди. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling