Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB
Лалми ерлар. Лалми ерларда доривор ўсимлик турларини етишти-
риш бевосита танланган жойнинг намлик билан таъминланган даража- сига боғлиқ. Лалми ерлар намлик билан таъминланиш даражасига кўра 3- гуруҳга бўлинади: 1. Намлик билан таъминланмаган (Чўл минтақаларидаги тупроқ- лар). 2. Намлик билан кам таъминланган (Бухоро, Қашқадарё ярим чўл зоналари). 3. Намлик билан таъминланган (Тоғли адир зоналар) Лалми ерларда ҳам доривор ўсимликларни етиштиришда дастлаб плантация учун жой танлаш муҳим аҳамият касб этади. Жой танлаш учун махсус тадбирлар ўтказилади ва жойнинг агрокимёвий, гидроло- гик, энтомологик хусусиятлари ўрганилади. Плантация учун ажратилган майдонда касаллик ва ҳашаротлар (5%) мавжуд бўлса, бу шароитда ўсимликларни муҳофаза қилиш тадбирла- рини ишлаб чиқиб, амалга оширилади. Маълумки, тупроқлар ҳар хил намлик ва унумдорликка эга. Унум- дорлик эса ўз навбатида тупроқларни келиб чиқиши, шаклланиши, иқ- лим, ўсимлик дунёси, микроорганизмлар ва деҳқончилик маданияти би- лан чамбарчас боғлиқ. Тупроқ унумдорлиги оширувчи энг кучли омил тупроққа қўшимча органик ўғит солиш ҳисобланади. Плантация учун ажратилган майдонларда дастлабки дала ишлари ер майдонини текислаш билан бошланади. Чунки, нотекис ерларда ўсимликларни ўстириш айрим муаммоларни (уруғлар бир текисда униб чиқмайди, экинлар ҳам кейинчалик бир текисда ўсиб ривожланмайди) келтириб чиқаради. Тупроққа ишлов беришнинг асосийси ерни ағдариб ҳайдаш ҳисоб- ланади. Белгиланган майдонни куз пайтидан тайёрлаш лозим. Эрта ба- ҳорда эса фақат тўпланган намликни сақлаш мақсадида тупроқнинг юқори қатлами бороналаш талаб этилади. Агар тупроқ жуда ҳам зич- лашган бўлса, кузда юмшатгичлар ёрдамида 18 см чуқурликка юмшатиб бороналаш ёки чизеллаш керак. Майдонларда асосан кузда уруғ сепиш- дан олдин ерлар тайёрланади. Асосий тупроқни тайёрлаш учун ерларни кузда шудгорланаш йўли билан амалга оширилади.Ер плуг ва плуг олди 30 мосламаси билан 30-40 см чуқурликда ҳайдалади. Кузда албатта ариқлар олиниб, кейин уруғ сепиш керак. Ерни шуд- горлаш асосан ПЛН-3-35-3 корпусли осма плугда амалга оширилади. Ҳайдаш чуқурлиги 30 см, кенглиги 105 см бўлиб “Беларусь” тракторига уланади. Бундан ташқари ПН-2-30, ПН-30, ППН-40 плугларидан фойда- ланиш мумкин. Уруғ сепишдан олдин ерларни ишлаш учун БДН-3,0 ёки БДН-1,5, тишли бороналар БЗТС-1,0, БЗСС-1,0 ишлатилади. Ҳайдалган ерларни текислаш ва кесакларни майдалаш учун ККН-2,8 агрегатни ғилдиракли Т-25 А тракторига уланган ҳолда ишлатилиши мумкин. Минерал озуқа элементлар ёш ўсимликларнинг дастлабки ривож- ланиш даврида асосий роль ўйнайди. Органик ўғитлар (гўнг, торф, ком- постлар) 2-3 йилгача тупроқ унумдорлигини ошириб ўсимликларни озуқа манбаи бўлиб хизмат қилади. Минерал ўғитларга-азотли, фосфор- ли, калийли ва микроўғитлар киради. Органик-минерал ўғитлар асосан майдаланган органик ўғитлар ва суперфосфат кукунидан тайёрланади. Бактериал ўғитларга азото-бактерин, нитрагин, АМБ, фосфит-бактерин киради. Органик ўғитлар асосан ер унумдорлини ошириб 2-3 йилда бир солинади. Улар асосан шудгорланган далаларга ёки баҳорда культива- ция ўтказишдан олдин 25-30 т/га миқдорда солинади. Шундай қилиб, кузда тайёрланган ерларда кузги-қишки ёғингарчи- ликда намлик кўпроқ йиғилади, касалликлар ва ҳашаротлар нобуд бў- либ, ҳар хил бегона ўтларнинг илдизлари қурийди. Шу пайтда катта ке- сак бўлакларини майдалаш учун икки томонлама бороналар ишлатила- ди. Бахорда, яъни ҳар хил бегона ўтларни йўқотиш мақсадида 3-4 маро- таба 5-12 см чуқурликда культивация қилинади. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling