Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB
- Bu sahifa navigatsiya:
- IV- БОБ БИР ЙИЛЛИК ВА КЎП ЙИЛЛИК ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАРНИ ЕТИШТИРИШ АГРОТЕХНИКАСИ
- Пиёз ўстириш агротехникаси.
Назорат саволлари 1. Суғориладиган ерларда тупроққа ишлов бериш технологияси 2. Лалми ерларда тупроққа ишлов бериш технологияси 3. Тошли ерларни тайёрлаш технологияси 4. Шўр ердарда тупроққа ишлов бериш технологияси 34 IV- БОБ БИР ЙИЛЛИК ВА КЎП ЙИЛЛИК ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАРНИ ЕТИШТИРИШ АГРОТЕХНИКАСИ Табиатда доривор ўт ўсимликларнинг хом-ашёсига бўлган талабни ортиб бориши натижасида, уларнинг табиий ресурслари камайиб бормоқда. Бу ҳол дастлаб доривор ўсимликларни маданийлаштириш муаммоларини ҳал этиш ва плантацияларда ўстириш амалиётини ишлаб чиқаришни тақозо этади. Ҳозирги пайтда ихтисослашган ўрмон хўжаликларида мойчечак, қалампир ялпиз, календула, далачой, зизифора, маврак, тоғрайхон ва бошқа кўпгина доривор ўт ўсим- ликларни ўстириш йўлга қўйилган. Келгусида маданий шароитларда ўс- тириладиган доривор ўсимлик турларини бойитиш ва уларни кўпайтириш давр талаби бўлиб қолмоқда. Қуйида муҳим доривор ўт ўсимликларни етиштириш агротехникаси келтирилади. Пиёз ўстириш агротехникаси. Пиёз турлари асосан уруғидан кў- пайтирилади. Пиёз уруғи тупроқ ҳарорати +3°С-+5°С бўлганда экилади ва ҳаво ҳарорати+18-+20°С бўлганда пиёз ниҳоллари яхши униб чиқади. Айни пайтда Ўзбекистонда кеч ёки эрта пишарлиги билан бир-биридан фарқ қилувчи қуйидаги пиёз навлари мавжуд: 1. Эрта пишар ярим аччиқ “Қоратол” нави пиёзи ниҳоллар униб чиққандан кейин 140-150 кун оралиғида етилади. 2. Ўрта пишар чучук “Марғилон тухум” нави. Унинг пиёзи ниҳол- лар униб чиққандан 170-180 кун ўтгач етилади. 3. Кеч пишар “Испон-313”, “Коба-132” ва “Самарқанд-172” навла- рининг пиёзи ниҳоллар униб чиққандан 180-200 кун ўтгач етилади. Ўсимликни кенг майдонларда етиштириш учун дастлаб ер майдон танланади. Мазкур ўсимлик унумдор, енгил, соз тупроқли ҳамда қумлоқ тупроқли ерларда, айниқса, чириган ўғитлар солинган тупроқда юқори ҳосил беради. Ўсимлик алмашлаб экишда ҳам муҳим роль ўйнайди. Ушбу сабза- вот ўсимлигини ёзги-эрта муддатда эртаги, ўртаги сабзавот, картошка ҳосили йиғиштириб олингандан ҳамда ғалладан кейин бегона ўтлар кам бўлган ерларга экилади. Мазкур ўсимликни алмашлаб экишдаги ўрни ва ўғитлаш тизими унинг тупроқдаги озуқа моддаларининг кўп ёки кам 35 бўлиши ва бегона ўтларга бўлган муносабатига қараб белгиланади. Бўз тупроқли ерларда ҳар гектар далага азотдан 200 кг, фосфордан 150 кг ва калийдан 75 кг дан солинади. Ўтлоқи тупроқда эса азотдан 160 кг, фосфордан 160 кг ва калийдан ҳар гектар майдонга 75 кг дан соли- нади. Пиёз ўстиришда соф органик ўғит бериш мақсадга мувофиқ эмас. Чунки, бегона ўсимлик уруғи далада тушади ва натижада далани бегона ўтлар кўпаяди. Пиёз экиладиган майдонларга бир йиллик бегона ўтларга қарши курашиш мақсадида трефлон гербицидидан 8-6 см чуқурликка бир гектар майдонга 1,0-1,5 кг солинади ёки пиёз экилгандан кейин ҳар гектар майдонга дактал препаратидан 12 кг сепилади. Ўзбекистонда пиёз эрта баҳор, ёз ва кузда, яъни учта муддатда экилади.Жойнинг географик кенглиги ва об-ҳаво шароитини ҳисобга олган ҳолда февраль ойининг охири ва мартда экилади.Пиёзни кеч кузда, яъни ноябрь ойининг охири ва декабрь бошларида экилганда ҳам юқори ва сифатли ҳосил олиш мумкин деб ҳисобланади. Август ва сентябрнинг бошларида пиёз уруғи ёз-кузги қилиб сепи- лади. Пиёзни ёз-кузги қилиб экилганда унинг ҳосили келаси йилнинг июли ва августининг биринчи ярмида пиёз бошлари йирик ҳолда лента шаклида кўш қаторлаб ёки уч қатор қилиб муддатдан бир ой олдин ети- лади. Пиёз уруғларини СОН-2,8, СКОН 4,2 ёки СММ-4 русумли сеялка- ларида енгил тупроқли ерларда 2-3 см, оғир тупроқли ерларда эса 1-2 см чуқурликда экилади. Бунда ленталарнинг оралиғи 50-60 см ва лентадаги қаторлар ораси эса 15-20 см га (50+20/2 ёки 40+15+15/3) тенг бўлиши керак. Пиёз уруғини кўп қаторли қилиб сочма усулда экилганда ҳар гек- тарга 18-20 кг, лента усулида икки қаторли қилиб экилганда эса 10-12 кг уруғ сарфланади. Июль ва августнинг бошларида экилган уруғларни парваришлаш унга уруғ суви бериш билан бошланади. Уруғлар қийғос униб чиққунга қадар ҳар 3-4 кунда улар заҳлатиб суғорилади. Баҳорда экилган уруғлар асосан ёмғир суви ҳисобига ундириб олинади. Аммо, ёмғирдан кейин қатқалоқ ҳосил бўлиб, улар пиёз уруғи ёки ниҳолларининг ривожланишида қийинчиликлар туғдиради. Бундай ҳолатда қатқалоқни уруғ суви бериш усули ёрдамида юмшатилади. Баҳорда экилган пиёз уруғлари 2-3 ҳафта ўтгач, ёзда экилганлари эса улардан кўра эртароқ, яъни 7-10 кунда униб чиқади. Пиёз ниҳоллари униб чиққандан сўнг ўтоқ ва ягана қилиш тадбир- лари амалга оширилади. Бегона ўтларга қарши курашиш мақсадида қуйидаги гербицидлар 36 қўлланилади: 1. Ниҳоллар униб чиққунга қадар хлор НФК гербицидлари (1 гек- тарга 40% эмульция концентрати 10-15 кг препарати) қўлланилади. 2. Ниҳолларнинг бўйи 6-8 см бўлганда ҳар гектарга 260-350 кг кальций ционамид сепилади. Бу вақтда кўк пиёзни истеъмол қилиш мумкин эмас. 3. Уруғлар униб чиққунга қадар бир йиллик бир ва икки паллали бегона ўтларга қарши ҳар гектар майдонга 15-24 кг миқдорида Дактал (50% ли намланган кукун) гербициди ишлатилади. Баҳорда экилган пиёзни апрел ва май ойининг бошларида ниҳол- ларнинг баландлиги 15-20 см га етгач ўсимликлар оралиғида 7-8 см дан масофа қолдириб иккинчи ягана ўтказилади. Пиёзни вегетация давоми- да 4-5 марта КРН-4,2 культиватори ёрдамида 15-16 см чуқурликда куль- тивация қилинади. Шу билан бирга ўсимлик атрофидаги қаторлар орасидаги тупроқлар 1-2 марта чопиқ қилиб юмшатилади. Пиёз уруғларнинг униб чиқиш даврида ва пиёз боши шаклланаётган вақтида намликни кўп талаб қилади. Шунинг учун ҳам июль ва августда экилган пиёз куздаёқ, кеч куз ва баҳорда экилганлари эса апрелдан бошлаб баҳорги ёғингарчилик тўхтагандан кейин суғорила бошланади. Ер ости суви ер сатҳидан 1-2м. чуқурликда жойлашган далаларни 7- 9, ер ости суви чуқур жойлашган далаларни 12-13 марта суғорилади. Ҳар суғоришда гектарига 400-500м 3 ҳисобида сув берилади. Пиёзда қуйидаги касалликлар учрайди: пиёзга қуйруқли бузоқбо- ши, пиёз пашшаси, ерости тунламининг қурти, сим қурт, тамаки трипси каби ҳаммахўр зараркунандалар зиён етказади. Пиёз пашшаси ва тамаки трипсига қарши 0,15-0,20% ли 54-58, 0,1% ли антио ва ҳар гектар майдонга 2 кг тифос ёки 5 кг хлорофос сепила- ди.Сохта ун шудринг касаллиги (переноспороз). Бунда сариқ губор ҳосил бўлиб, барг ва гул поялар сарғайиб сўлиб қолади. Бу касалликни замбуруғлар қўзгатади.Бундай касалликка қарши курашиш мақсадида пиёз ўсимликларига 1% ли бордо суюқлиги, 0,7-1,0% ли цинеб ёки 0,5- 0,7% ли каптон эритмаси сепилади. Хом ашё маҳсулоти ер остки органлари ҳисобланади. Пиёз ҳосили қўлда ёки махсус пиёз йиғиштирадиган машиналарда йиғиб олинади, сўнгра пиёзни сохта поясидан 2-3 см қолдириб кесиб ташланади. Пиёз- бошни (маҳсулоти) бир оз қуритгандан сўнг омборларга сақлаш учун ёки сотувга жўнатилади. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling