Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни


Амарант ўстириш агротехникаси


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/82
Sana27.10.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1728337
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   82
Bog'liq
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB

Амарант ўстириш агротехникаси. Амарант иссиқсевар ва ёруғсе-
вар ўсимлик ҳисобланади. Амарант ўсимлиги экиладиган майдонлар 
кузда 25-28 см чуқурликда ҳайдаб қўйилади. Ер ҳайдаш олдидан орга-
ник ва минерал ўғитлар билан озиқлантирилади. Эрта баҳорда ерлар те-
кисланиб, бегона ўтлардан тозаланади. Амарантни уруғларини экишни 
апрел-май ойларида тупроқнинг юза ҳарорати 10-12
0
С га етганда амалга 
ошириш лозим. Ўсимликни экишда тупроқ шароити ва муддатларини 
тўғри белгилаш, уруғларнинг қийғос униб чиқишини таъминловчи 
асосий омил бўлиб ҳисобланади. Шунингдек, уруғларни униб чиқиши 
учун иссиқликдан ташқари етарли миқдорда намлик бўлиши ҳам талаб 
этилади. Амарантнинг уруғи қаттиқ парда билан қопланганлиги 
сабабли, у етарли миқдорда намликни талаб этади. Агарда уруғлар оп-
тимал муддатларда экилмаса ёки тупроқнинг юза (4 см гача) қатлами 
қуриб қолган бўлса, унда қуруқ иқлимли минтақаларда майсаларнинг 
униб чиқиши кафолатланмайди. Амарантни экиш усулларини танлаш 
ҳосил миқдорига ва унинг ривожланишига ижобий таъсир этувчи омил-
лардан ҳисобланади. Амарантни қатор оралари юмшатиладиган экин 
турлари каби, қатор оралари 30, 45, 60 см эгатларга, уруғ олиш учун 
экиладиган майдонларда эса 70 см ли эгатлар олиб экилиши маъқул. 
Қатор оралари 60 см кенгликда бўлганда амарантни гектарига ўртача 1-
2 кг уруғ экиш тавсия қилинади. Агар қатор оралари 45 см дан эгат оли-
ниб экилса ўсимликнинг экиш нормаси 10-15% га кўпаяди. Уруғларни 
экишда намланган ғалвирдан ўтказилган қум, чириган гўнг, суперфос-
фат ва бошқа маҳсулотлардан уруғни тўлдирувчи сифатида улар 1 : 10 
ёки 1 : 5 нисбатда фойдаланилади. Амарантни уруғини экиш учун саб-
завот экадиган сеялкалардан фойдаланилади. Улар бир вақтда қатор 
оралари 60-70 см ли суғориладиган эгатларни тайёрлаб кетади. Ҳар бир 
метр масофада 25-30 та яхши ривожланган майсаларнинг мавжудлиги 
экишдаги энг яхши қалинлик ҳисобланади. Майсаларнинг бундай 
қалинлиги ўсимликни парвариш фазасида об-ҳаво шароитининг 
ноқулай келишида уларнинг мумкин қадар нобуд бўлишини ҳисобга 
олинганда ўрим-йиғим даврига келиб ҳар бир метр узунликда 10-12 та 
яхши ривожланган ўсимлик қолади. Уруғликка экилган майдонларда 
ўсимликнинг қалинлиги 15-20% га кам бўлиши мумкин. Амарант экил-
ган майдонларда қолдирилган кўчатлар гектаридан 600-700 ц. кўк масса 
ва 1-2 ц. уруғ етиштириш учун етарли ҳисобланади. 
Амарант ўсимлигини парвариш қилиш мураккаб жараён бўлмасдан 


47 
барча экиб ўстириладиган ўсимликларнинг агротехникасига ўхшаш. 
Ўсимликни экишдан кейин ерни юмшатиш, бегона ўтлардан тозалаш 
керак. Айниқса, баҳор ойларида тупроыларда қатқалоқ ҳосил бўлиши 
мумкин ва бу майсаларнинг пайдо бўлишини, уларнинг ривожланиши-
ни сусайтиради. Шунинг учун экишдан 4-6 кун кейин қатқалоқни енгил 
юмшатгичлар ёрдамида бартараф этиш керак. Дастлабки 2-3 ҳафтада 
асосий эътиборни майсалар униб чиққандан кейин бегона ўтларни 
йўқотиш қатор ораларини юмшатиш ва ягана қилишга қаратмоқ керак.
Ўсимликларни бўйи 10-15 см га етганда қатор ораларини ишлаш 
билан бирга уларнинг ривожланишини тезлаштириш мақсадида гектар 
ҳисобига 40 кг дан азот ва 20 кг дан калий ўғити бериб, 5-6 см чуқур-
ликда культивация ўтказилади. Иккинчи озиқлантириш ўсимликнинг 
бўйи 30-35 см га етганда гектарига 30 кг дан азотли ва фосфорли ўғит-
лар билан озиқлантирилади. Ўсимликни озиқлантириш албатта суғо-
ришдан олдин амалга оширилиши лозим. Ўсимлик озиқлантирилгандан 
ва суғорилгандан кейин унинг ўсиши ва ривожланиши тезлашади. 
Охирги озиқлантиришни унинг бўйи 70-80 см га етганда азотли ва ка-
лийли ўғитлар бериш билан тугалланади. Мавсум давомида амарантни 
6-7 марта суғорилади ва гектарига 95-105 кг азот, 70 кг фосфор, 50 кг 
калий ва ер ҳайдаш олдидан 15-20 т. гўнг билан озиқлантирилади.
Амарант ўсимлигини яшил массасини гуллаш фазасидан то гуллаб 
бўлгунча ўрила бошланади. Июль ойигача амарант ўсимлиги 2-3 марта 
ўриб олинади. Бу эса июль ойининг охирига келиб илдиз тизимидан ян-
ги ўт ўсиб чиқишини таъминлайди. Амарантнинг яшил массасида оқсил 
модаси кўп бўлганлиги учун чорвачиликда силос ва бошқа озиқаларни 
ишлаб чиқаришда кўпроқ ишлатилади. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling