Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни
Жағ-жағ (очамбит) етиштириш агротехникаси
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB
Жағ-жағ (очамбит) етиштириш агротехникаси. Жағ-жағ ёки
очамбит Республикамизда барча иқлим шароитларида ўсадиган бир йиллик ўт ўсимлиги ҳисобланади. Жағ-жағ ўсимлигини суғориладиган минтақаларда экиб ўстиришда агротехник тадбирларга алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Ерларни агротехник қоидаларига риоя қилиб тайёрлаш, экиладиган ўсимликдан юқори ҳосил етиштириш имконини беради. Жағ-жағ ўсимлигининг баландлиги 60-70 см ва илдиз тизими 10-15 см. гача тупроқ чуқурлигига етиб бориши мумкин. Ўсимликни катта майдонларда экилиш зарурияти туғилса, ундан олдин шу далага экилган ўсимликни ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ бўлади. Далалар барча бегона ўт илдизларидан тозаланиб, (жағ-жағ бегона ўтларга бардош бера олмайди) илдиз тизимини ҳисобга олган ҳолда ҳайдаш чуқурлиги (20-30см) белгиланади. Жағ-жағ экиладиган ерларни ҳайдашдан мақсад бегона ўтлардан тозалаш, уларга қарши курашиш, тупроқнинг физик ва кимёвий хоссаларини яхшилаш, ерларни бир хил текислаш ҳамда унинг намини сақлашдан иборатдир. Бу тадбирларни амалга оширган ҳолдагина, жағ- жағ ўсимлигини ўсиш ва ривожланиши ҳамда ҳосилдорлиги юқори бўлади. Кузда жағ-жағ экиладиган майдонлар 30 см чуқурликда (20-30 т. органик ўғит ва 40 кг фосфор ўғити бериб) ҳайдалади. Эрта баҳорда ерлар борона ва мола механизмлари ёрдамида текисланиб, бегона ўтлардан тозаланади. Тупроқнинг 8-10см.ли қатламида ҳарорат +15-17°С.га етганда, 60-70см. ли ариқлар олиниб, уруғлар 2-3 см чуқурликгача экилади. Га-ҳисобида 8-10 кг уруғ сарфлаш тавсия қилинади. Уруғларни экишдан олдин 0-4°С да тезроқ униб чиқиши учун стратификация қилиш лозим бўлади. Экилган уруғлар 10-15 кунда униб чиқади. Ниҳоллар оралиғи 10-15 см дан қилиб ягана қилинади. Ҳар бир тупда 2-3 тадан соғлом ўсимлик қолдирилади. Ўсимлик тўпбарг ва генератив фазасининг бошланғич даврида культивация қилинади. Уруғлар тўлиқ униб чиқандан сўнг биринчи ўғитлашни амалга ошириш лозим бўлади. Га- ҳисобига 30 кг дан азотли ва фосфорли ўғитлар билан озиқлантирилади. Ўсимлик гуллаш фазасида эса озиқа элементларни кўп талаб қилади. Шуларни эътиборга олиб, гуллаш фазасида азотли ва калийли ўғитлардан Газҳисобида 40кг. дан бериб озиқлантирилади. Ўсимликнинг гуллари тўкилмаслиги ва поясининг яхши ривожланишида калий ўғитининг аҳамияти котта. Озиқлантириш суғоришдан олдин амалга оширилади. Вегетация даврида 5-6 марта суғорилади. Ўсимликни вегетация даври қисқа бўлганлиги сабабли озиқлантиришни гуллаш фазасида 42 тугатишни тавсия қилинади. Умуман олганда, органик ва минерал ўғитларнинг ўсимликларни ўсиш ва ривожланишида аҳамияти котта. Жағ-жағ экилган майдонларга ўртача Га-ҳисобида 70 кг азот, 50 кг фосфор ва 40 кг калий ўғити билан озиқлантирилса, яхши ҳосил етиштириш имкони яратилади. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling