Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни
Тукли эрвани ўстириш агротехникаси
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB
Тукли эрвани ўстириш агротехникаси. Тукли Эрва Африка,
Осиё, Филиппин ва Янги Гвинеянинг тропик ва субропик мамлакатла- рида табиий шароитда ўсадиган кўп йиллик бегона ўт ўсимлик ҳисобланади. Ўзбекистонда эса бир йиллик доривор ўт ўсимлик сифа- тида ўстирилади. Тукли эрва ўсимлигини Ўзбекистоннинг барча тупроқларда ўстириш мумкин. Бизнинг иқлим ва тупроқ шароитлари- мизда тўлиқ вегетация даврини ўташи учун албатта иссиқхоналарда уруғкўчат етиштириб, сўнгра очиқ далаларга ўтказилади. Бунда ўсимликдан тўлиқ хом ашё ва уруғ маҳсулотлари олинади. Ўсимликдан кўчат етиштириш учун март ойларининг дастлабки кунларида иссиқхоналарда тахта яшикларда 20-25 С ҳароратда уруғ экилади. Уруғ 1 м 2 ерга 0,3-0,5 гр сарфланиб, 1-2 мм чуқурликда экила- ди. Уруғлар униб чиққунча тупроқнинг юза қатлами нам ҳолатда 45 сақланишни тавсия қилинади. Уруғ экилгандан сўнг майсалар 7-8 кунда униб чиқади. Ёш майсалар 4-5та чин барг чиқаргандан сўнг кўчатлар очиқ далага олиб чиқиб, олдиндан тайёрлаб қўйилган (60-70 см.ли) ариқларга экилади. Пушталар 60 см оралиқда олиниб, кўчатлар бир-биридан 15-20 см масофада экилади. Ҳар бир уяга 1-2та ўсимлик жойлаштириш мақсадга мувофиқ бўлади. Бунда, ГА-ҳисобида ўртача 70-75 минг уруғкўчат сар- фланади. Ўзбекистоннинг тупроқ иқлим шароитида тукли эрвани очиқ май- донларда уруғини экиб юқори ҳосил етиштириш мумкин. Ўсимлик эки- ладиган ерларни кузда маҳаллий ўғит ва фосфор ўғитлари билан озиқ- лантириб 25-27 см чуқурликда ҳайдаш керак. Эрта баҳорда ерларни бе- гона ўтлардан тозалаб, культивация, борона ва мола бостириб тупроқни майин ҳолатга келтириш тавсия қилинади. Тукли эрвани уруғи жуда майда бўлганлиги учун ГА-хисобида 1 кг уруғни қум, кул ва органик қолдиқларга аралаштириб апрел ойида туп- роқнинг юза қисмига сепилади. Жўяклар олиниб, заҳлатиб суғорилади. Уруғлар униб, майсалар намоён бўлгунга қадар тупроқнинг юза қатлами нам ҳолатда сақланиб турилади. Тупроқ ҳарорати 18-20 С га етганда, майсалар 10-12 кунда униб чи- қади. Майсалар жуда нозик бўлганлиги сабабли 3-5 чин барг чиқарганда уни кўмиб юбормаслик учун эҳтиёткорлик билан парваришлаш керак. Қатор оралари қўл кучи ёрдамида тозаланади, ўтоқ қилинади, бегона ўтлардан тозаланади ва 2-3 марта суғоришдан сўнг культивация қилина- ди. Ҳар 10 см оралиқда 1-2 тадан ўсимлик қолдириб, ягана қилинади. Ўсимлик вегетация давомида 8-12 марта суғорилади. Тукли эрвани биринчи озиқлантириш майсалар униб чиққандан кейин бажарилади ва бунда ГА-ҳисобида 40 кг.дан-азот, 30 кг.дан-калий бериш тавсия қилинади. Ўсимлик озиқа элементларига талабчан бўлган- лиги сабабли, иккинчи озиқлантиришни шоналаш фазасида (30 кг азот ва 40 кг фосфор) амалга оширилади. Гуллаш фазасида эса жуда кўп озиқа моддаларига, айниқса калий ўғитига талабчан бўлади. Шуларни эътиборга олиб охирги озиқлантиришда ГА-ҳисобида 30 кг азот ва 20 кг дан калий ўғити берилади. Озиқлантиришни ҳар бир суғориш олдидан амалга оширилиши лозим. Ўсимликнинг хом-ашё маҳсулоти ер устки қисми ҳисобланади. Ер устки қисми қийғоч гуллаш ва уруғларнинг етилиши даврида ўткир мослама (ўроқ, қайчи ва б.қ.), ўриш мосламалари ва силос ўрадиган аг- регатлар билан йиғиб олинади. Йиғилган хом-ашё ҳўл ҳолатда 1-1,5 см узунликда қирқилиб қуритилади. Уруғлик учун ажратилган оналик 46 ўсимликлар уруғлари тоза пишиб етилган даврида (ноябрь ойларида) йиғилади ва хирмонга олиб бориб 1-2 ҳафта қуритилади ва янчилиб қопларга жойлаштирилади. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling