Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни
Маккажўхори ўстириш агротехникаси
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB
Маккажўхори ўстириш агротехникаси. Маккажўхори иссиқсевар
ўсимлик, ўсув даври 90-150 кун, уруғлари тупроқ ҳарорати 10°С бўлган- да 10-12 кунда униб чиқади, 20-24°С да нормал ўсиб ривожланади. Мак- кажўхори экиш учун бегона ўтлардан тоза, шўрланмаган, сизот сувлари чуқур жойлашган унумдор ерлар танланади. Ерлар кузда 28-30 см чу- қурликда шудгорланади, гектарига 20-30 т. гўнг ва 60-80 кг соф фосфор ҳисобидан ўғит солинади. Эрта баҳорда ерлар бороналанади ёки ёппа- сига культивация қилинади. Уруғлар қатор оралари 60, 70 ва 90 см қи- либ қатор уялаб, кўк масса учун 25-30 кг. нормада СКГН-6Н маркали сеялкада 6-12 см чуқурликда экилади. Ўсув даврида 70-80 кг азот, 60-80 кг фосфор билан озиқлантирилади. Маккажўхорини иккинчи марта 80- 100 кг азот, 50-60 кг фосфор, 40-50 кг калий ҳисобидан озиқлантирила- ди. Маккажўхорини вегетация даврида 2-3 марта культивация қилиниб бегона ўтлардан тозаланади, 4-6 марта суғорилади. Маккажўхори кўка- ти учун рўвак чиқаргунча, силос учун дони думбул бўлиб етилганда ва дони учун тўла етилганда йиғиштирилади.Маккажўхори ўртача гекта- ридан 50 ц. дон, 250-300 ц. кўк масса ва 120-130кг оналик попуги олиш мумкин. Маккажўхорини зарарлайдиган ҳашаротларнинг 70 га яқин тури бор. Асосийлари: кўсак қурти, карадрина, кузги тунлам, маккажўхори капалаги ва бошқалар. Бу ҳашаротлар маккажўхорини барги, сўтаси, гу- ли ва рўвакларини зарарлайди. Буларга қарши курашиш учун ерлар чуқур ҳайдалиб, куз-қишда яхоб суви берилиши керак. Асосан ўсимлик қолдиқлари ва бегона ўтлар йўқотилиши лозим. Маккажўхорини эртароқ экилса, ўз вақтида ораларига ишлов берилса ва инсектицидлар- дан фойдаланилса мақсадга мувофиқ бўлади. Ўсимликнинг хом-ашё маҳсулоти оналик гулининг устунчаси (мак- ка попуги, рильца) ҳисобланади. Ўсимлик меваси пишиб етилмасдан оналик гулининг устунчаси йиғиб олинади ва соя ерда қуритилади. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling