Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни
Оддий арпабодиён ўстириш агротехникаси
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB
Оддий арпабодиён ўстириш агротехникаси. Оддий арпабодиён
ёки оқ зира – укроп ҳиди анқиб турадиган бир йиллик ёки икки йиллик ўсимлик бўлиб, Ўзбекистонда тарқалган барча суғориладиган ерларда 58 ёки лалмикор ерларда ҳам ўсадиган ёруғсевар ва қурғоқчиликка мосла- шадиган ўсимлик ҳисобланади. Арпабодиён учун ҳайдаб экиладиган ва кузги экинлардан бўшаган ерларни танлаш тавсия қилинади. Арпабодиён экиладиган ерларни куз- да ҳайдашдан олдин маҳаллий ўғитлар ва суперфосфат бериб 25-28 см чуқурликда сифатли қилиб ҳайдаб қўйилади. Сизот сувларининг сатҳи чуқур ва ёғингарчилик кам бўладиган ерларда азот ўғитидан гектар ҳисобига 20-30 кг бериш мақсадга мувофиқ бўлади. Арпабодиён ўсимлигини уруғларини кузда ва эрта баҳорда экиш мумкин. Экишдан олдин ер текисланади ва бегона ўт қолдиқларидан тозаланади. Уруғини март ойининг охири ва апрелнинг бошларида тупроқ ҳаро- рати 15-17°С бўлганда қатор оралари 60-70 см қилиб, 1-2 см чуқурликда сабзавот сеялкалари ёрдамида экилади. Га ҳисобида 8-10 кг дан уруғ сарфланади. Уруғларни бир текис экилишини таъминлаш мақсадида уруғларга ёғоч қипиқлари, қум ёки гўнг чириндилари аралаштириб экиш тавсия қилинади. Баҳорда экилган уруғлар 6-8 кунда униб чиқади. Кузда экилган уруғларнинг бир қисми совуқ тушгунча униб чиқади ва майсалари тўп- гулбарг тарзида қишлайди. Сақлаб қолинган экинлардаги майсаларнинг бир қисми тўпгулбарг ҳолатида бўлади ва иккинчи йили гуллай бош- лайди. Арпабодиённи яхши ўсиши ва ривожланиши учун уни яганалаш, бегона ўтлардан тозалаш ва ораларига ишлов бериш лозим. Биринчи кунларда майсаларнинг секин ўсиши кузатила бошлайди ва бегона ўтлар орасида қолиб кетмаслиги учун ерларни культивация ва юмшатиб турилади. Арпабодиён зич экилганда ёки бегона ўтлар кўпайиб кетганда баҳор серёмғир келганда ўсимликларда зараркунанда ва касаллик пайдо бўлишини олдини олиш керак бўлади. Ўсимлик тупларининг зичлиги бир метрга 10-15 донадан ортиқ бўмаслиги керак. Биринчи йили ўсимликнинг илдиз тизимига зарар етказмасдан эҳтиёткорлик билан қатор ораларига ишлов бериш тавсия қилинади. Тупроқнинг намлиги ва ўсимликнинг ҳолатига қараб суғоришни табақалаб ўтказиш лозим. Мав- сум давомида 6-7 марта суғорилади. Арпабодиён ўсув даврида, айниқса илдиз тизимининг ривожланиш фазасида сувни кўпроқ талаб қилади. Арпабодиён ўсимлигини майсалар униб чиққандан сўнг яхши ри- вожланиши учун қатор ораларига ишлов бериш билан бир вақтда гектар ҳисобига азот ўғитидан 40 кг ва 20 кг дан калий ўғити берилади. Ўғитларни 7-8 см чуқурликда солиш тавсия қилинади. Иккинчи озиқлантириш шоналаш фазасида 30 кг дан азот ва 20 кг дан фосфор ўғити берилганда унинг ўсиши ва ривожланиши янада тезлашади. Охирги озиқлантириш арпабодиённинг пояси ўсиб, гуллай бошлаши 59 даврида гектар ҳисобида 40 кг дан азот ва 20 кг калий ўғити берилади. Бу даврда арпабодиённинг бўйи 2 метргача ва ундан баландроқ бўлиб, кўплаб мева тугган фазасига тўғри келади. Арпабодиён мева тутган фа- засида озиқа элементларга жуда талабчан бўлади. Ўсимликни озиқлан- тириш суғоришдан олдин амалга оширилиши керак. Шуларни эътибор- га олиб мавсум давомида оддий арпабодиён экилган майдонларга ўрта- ча гектар ҳисобига 90-100 кг азот, 70-80 кг фосфор ва 50-60 кг калий ўғити билан озиқлантириш тавсия қилинади. Иккинчи ва кейинги йилларда арпабодиён экинзорларига гектар ҳисобида 40 кг дан азот, 30 кг дан фосфор ва 20 кг дан калий ўғити би- лан озиқлантирилади. Кейинги йиллари арпабодиён экилган ерларда унинг илдиз поялари бирлашиб кетиши муносабати билан ораларини культивация қилиш ва ўғитлаш имконияти бўлмайди. Шунинг учун ар- готехник тадбирларни шох-шаббалари бирикиб кетгунга қадар амалга оширилиши тавсия қилинади. Маҳсулот сифатида унинг уруғлари тайёрланади. Арпабодиён ўсимлигини уруғларини пишиб етилиш даври узоқ чўзилади (август- октябрь). Шунинг учун биринчи уруғ йиғиш қўлда, танлаб олиб бори- лади. Иккинчи галги уруғ йиғиш механизация ёрдамида ўтказилади, пояларнинг юқори қисмлари механизм ёрдамида ёки қўлда ўрилади. Сўнг боғ-боғ қилиб, хирмонга тўпланади. Уруғни қуритиш ва етил- тириш 1-1,5 ҳафта давом этади. Ундан кейин ғалла янчадиган машинада уруғлар янчилади, ғалвирларда тозаланади. Уруғни сақлаш муддати 3 йил. Агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширилса суғорилади- ган ерларга экилган арпабодиённинг ҳар гектаридан 10-15 ц. уруғ йиғиб олиш мумкин. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling