Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни
Бангидевона етиштириш агротехникаси
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB
Бангидевона етиштириш агротехникаси. Бангидевона ўсимлиги-
ни Ўзбекистоннинг намгарчилик етарли минтақаларида тарқалган туп- роқларда, айниқса, суғориладиган типик ва ўтлоқи тупроқларда экиб ўстириш мақсадга мувофиқ. Бангидевонани помидор, картошка, тамаки (итузумдошлар оиласига мансуб) каби ўсимликлар экилган майдонларга жойлаштириш тавсия этилмайди. Чунки бу ўсимликларни зарарловчи ҳашаротлар бангидевонани хам касаллантирувчи ҳашаротлар ҳисобланади. Бангидевона экиладиган тупроқларда қандай ўтмишдош экин экилганлигидан қатъий назар, куз ойларида ерларни ҳайдаш олдидан гектарига 20-25 тонна органик ўғит, 70 кг дан соф фосфор ўғити билан озиқлантирилиб, 25-27 см чуқурлик- кача ҳайдаш лозим. Бангидевона эрта баҳорда экилса ҳосилдорлик юқори бўлади. Ўсимлик уруғини эрта баҳорда экишдан олдин ерларни борона ва молалар билан текислаб тупроқ ҳарорати 15-17°С бўлганда қатор ораларини 60 см дан қилиб сеялкалар билан гектарига 10 кг уруғ сарфлаб экилади. Бангидевонанинг уруғларини экиш чуқурлиги ўртача қумлоқ туп- 62 роқларда 4-5 см, механик таркибли оғир бўлган ерларда эса 3-4 см бўли- ши керак. Ўсимлик уруғлари экилгандан кейин 15-22 кунда ўсиб чиқа- ди. Унинг вегетацион даврининг узунлиги (ниҳоллар униб чиқиб то гуллагунча) 100-110 кунни ташкил этади. Бангидевонани ўсиб чиққан ёш ниҳоллари бегона ўтларга унчалик бардош беролмаслиги сабабли тезлик билан қатор ораларига ишлов берилишни кучайтириш лозим, бу айниқса бангидевонани шоналаш давригача давом эттирилади. Ўсимликнинг қатор ораларига ишлов беришда кўчатларни тупроқ ва кесакчалар кўмиб юбормаслигига эътибор қаратиш лозим. Ўсимлик 3-4 та чин барг чиқаргандан кейин яганалаб, ҳар бир уяга орасини 60 см дан қилиб 2 тадан соғлом кўчат қолдирилади. Бангидевонани ораларига кейинги ишлов беришда ва бегона ўтларни йўқотишда тупроқнинг зич- ланишига қараб давом эттириш лозим. Кейинчалик ўсимликнинг бўйи 1 метрга етганда сербарг бўлганда бангидевона бегона ўтларни сиқиб кўяди. Бангидевона ўсимлигини ўси- ши, ривожланиши, хом-ашёси таркибидаги биологик фаол моддалар- нинг кўпроқ тўпланишига, унга бериладиган органик ва минерал ўғит- лар миқдорига, вегетация давомида амалга ошириладиган агротехник тадбирларга боғлиқдир. Биринчи озиқлантиришни бангидевона 5-7 та чин барг чиқарганда бошлаш керак бўлади. Ўсимлик азотли ва фосфорли ўғитларни кўпроқ талаб қилади. Бу даврда гектар ҳисобига 30 кг азот 20 кг фосфор берилади. Ўғит бериш натижасида ниҳоллар тез ривожлана бошлайди. Ўсимлик ўғитларга та- лабчан бўлганлигини ҳисобга олиб, иккинчи ўғитлашни шоналаш дав- рида гектарига 30 кг азот ва 20 кг калий ўғитларини бериш билан амалга ошириш керак. Ҳар бир ўғитлаш ўсимликни суғоришдан олдин амалга оширилади. Ўғитлаш натижасида ўсимликнинг бўйи 30-40 см га кўтарилади ва барглар сони ҳам кўпаяди. Бангидевона ёппасига гулла- ганда гектарига 40 кг дан азот, 20 кг дан фосфор ва калий ўғити бериш билан тугалланади. Ўтказилган тадбирлар натижасида унинг асосий доривор хом ашёси ҳисобланган барглари жуда яхши ривожланади. Вегетация давомида бангидевона ўсимлигига 100 кг азот, 70 кг фосфор ва 50 кг калий ўғити билан озиқлантириш тавсия этилади. Мавсум давомида бангидевона экинзорлари ҳаво ҳарорати ва тупроқ таркибидаги намликни ҳисобга олган ҳолда 8-9 марта суғориш тавсия қилинади. Бангидевона мева ҳосил қилгандан кейин баргларини териш мум- кин бўлади. Биринчи навбатда тўлиқ етилган ва кўк баргларни барг бандисиз терилади. Сўнгра, етилган ва очилганлари терилади. Намгар- чилик вақтида, ёмғир ёққанда ва совуқ тушганда баргларни теришни 63 тавсия қилинмайди. Агар озиқлантириш, суғориш ва қатор ораларига ўз вақтида ишлов ўтказилса зараркунанда ва касалликларга йўл қўйилмаса бангидевона ўсимлигидан 10-12 ц. гача қуруқ барг йиғиб олиш мумкин. Бангидевона баргларини 3 маротаба йиғиб олингандан кейин, қолган ўсимлик қисмлари ўриб олиб даладан ташқарига чиқариб ёқиб юборилади. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling