Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни
Тирноқгул етиштириш агротехникаси
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB
Тирноқгул етиштириш агротехникаси. Тирноқгулни республи-
камизнинг барча тупроқ-иқлим шароитларида экиб ўстириш мумкин. Лекин у унумдор ва намигарчилик етарли, механик таркиби ўртача тупроқларда яхши ҳосил беради. Тирноқгулни яхши ривожланиши, ун- дан сифатли ва етарлича тўпгуллар етиштириш мақсадида уларни ўғитлаш, суғориш муддатларини тўғри белгилаш, зараркунанда ва бего- на ўтларга қарши курашни тўғри ташкил этишга эътиборни қаратиш ло- зим бўлади. Тирноқгул экиладиган ерларни кузда ер ҳайдаш олдидан гектарига 20-30 тоннадан маҳаллий ўғит ва фосфор ўғитини йиллик нормасини 70% ни бериб, 25-30 см чуқурликда ҳайдаб қўйилади. Тирноқгул кеч кузда ёки эрта баҳорда экилади. Уруғларни экишга тайёрлашда қуйида- ги стандарт қоидаларига риоя қилиш зарур: уруғ кондицияга етган ва I ёки II класс бўлиши керак; тозалиги 94-96% ва унувчанлиги 70-75% дан кам бўлмаслиги керак. Тирноқгулни уруғини эрта баҳорда экишдан олдин ерларни текис- лаб, бегона ўтлардан тозалаб, тупроқ ҳарорати 20-22°С бўлганда уруғ- лар 2-3 см чуқурликка қадалади ва гектарига 10-12 кг уруғ сарфланади. Уруғлар экиш сеялкалари ёрдамида қатор оралари 60 см қилиб экилади ва уруғлар 7-8 кундан кейин униб чиқиши мумкин. Тирноқгулни парва- риш қилиш дастлабки кўчатлари ҳосил бўлиши билан бошланади. Тирноқгул униб чиққандан сўнг, пайкаллар ўтоқ ва ягана қилиниб, қатор ораларига 15-20 см масофада ҳар бир уяга 1-2 тадан ўсимлик қолдирилади. Қатордаги бегона ўтлар кетмон ёрдамида тозаланиб тури- лади. Қатор ораларида эса тракторли культиваторлар қўлланилиши ҳам мумкин. Ўсимликларни биринчи озиқлантириш ниҳоллар униб чиққан- дан кейин, гектар ҳисобига 30 кг азот ва фосфор ўғити беришдан бош- ланади. Тирноқгул озиқа элементларга жуда талабчан бўлгани учун иккин- чи озиқлантиришни ўсимлик шоналаш давридан бошланади ва гектари- га 40 кг дан азот ва 30 кг дан калий ўғити бериш мақсадга мувофиқ. Озиқлантириш ҳар бир суғоришдан олдин амалга оширилиши тавсия қилинади. Суғоришдан сўнг тирноқгулнинг қатор оралари юмшатилади ва бегона ўтлардан тозаланади. Охирги озиқлантириш тирноқгул ёппасига гуллаганда гектарига 40 кг дан азот ва 30 кг дан фосфор бериш билан тугатилади. Тирноқгул кузда экилганда апрел ойларида майсалари пайдо бўлади. Ҳар туп кў- 65 чатда 3-4 та барг чиққанида эгат олинади. Илиқ куз чўзилиб кетганида уруғларнинг бир қисми кўкаради ва тупбарг тарзида қишни ўтказади. Уларни кўпинча совуқ урмайди. Қишдан чиққан кўчатлар 35-40 кунда яъни май ойининг бошларида гуллай бошлайди. Тирноқгул суғориладиган типик бўз тупроқларда экилган бўлса, намгарчилик кўп бўлган йилларда ер юзасида қатқалоқ ҳосил бўлиши мумкин. Бу эса кўчатлар сонини камайишига олиб келади. Қатқалоқни йўқотиш учун айланма мотига, майда мола ва игнали ғалтаклар қўлла- нилади. Бундай тадбирлар ўтказилса ниҳоллар зарарланмайди. Июнь ва июль ойларида тирноқгул туплаб кетиши натижасида унинг қатор ора- ларига ишлов бериш анча қийинлашади ва вегетация давомида жуда тез ўсади ва кўп кўк масса ҳосил қилади. Шунинг учун ҳам у озиқа эле- ментларга жуда талабчан ўсимлик ҳисобланади. Шуларни эътиборга олиб, тирноқгулни алмашлаб экиш далаларига жойлаштириш тавсия этилади. Мавсум давомида тирноқгул экинзорлари ҳаво ҳарорати ва на- мгарчиликни ҳисобга олган ҳолда 9-10 марта суғорилади. Унумдор ерларга экилган, бегона ўтлардан тозаланган ва куз ойла- рида қатор ораларига 70-80 кг фосфор ўғити билан озиқлантирилган, чуқур культивация қилинган тирноқгул экинзорларини 2-3 йил сақлаб фойдаланиш мумкин бўлади. Бунда қайта экиш талаб этилмайди. Ҳар йили тирноқгул уруғи тўкилиши натижасида қишда ва баҳорда ўсиб чиққан кўчатлардан фойдаланиш мумкин. Тирноқгул вегетация даврида яхши парвариш қилинса, (ўғитлаш, суғориш, зараркунанда ва касаллик- ларга қарши кураш) май ойидан то кеч кузгача (совуқ тушгунча) гулла- ри очилиб туради. Вегетация давомида унинг гулини 15-20 маротаба териб олиш мум- кин. Териб олинган гулсаватчаларнинг ҳосилдорлиги гектаридан 10-18 центнерни ва ундан ҳам кўпроқни ташкил қилиши мумкин. Тирноқгул- нинг ҳосилини гуллай бошлагандан теришга киришилади. Янги очилган гуллар биринчи навбатда қўлда терилади. Гул саватчалари тез-тез очи- лиши муносабати билан ҳар 3 кунда, кечи билан 4-5 кунда териб тури- лади. Ўсимликдан териб олинган тўпгуллар қизиб кетмаслиги ва унинг сифати бузилмаслиги учун саватчаларда ва тўпламларда 3-4 соатдан ортиқ сақланмаслик керак. Терилган маҳсулот махсус қуритгич ускуналари (СПК), ва ҳаво (ВПТ-400, 600) қуритгичларда +40-45°С гача қуритилади, 4-6 кун даво- мида қуритилган маҳсулот босилмасдан махсус қоғоздан ясалган қопча- ларда 20 кг дан қилиб жойлаштириб сақланади. Маҳсулотни қуруқ ом- борларда сақлаш муддати 2 йилдан ошмаслиги керак. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling