Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни


Райҳон ўстириш агротехникаси


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/82
Sana27.10.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1728337
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   82
Bog'liq
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB

Райҳон ўстириш агротехникаси. Райҳон Ўзбекистоннинг барча 
вилоятларида экиб ўстирилади. Ундан юқори хом-ашё етиштириш учун 
барча агротехник чора-тадбирлари орасида ерни сифатли қилиб ишлаш 
асосий аҳамиятга эга. Чунки, ер тўғри ишланганда, райҳон экиладиган 
тупроқларнинг физик, кимёвий ва биологик хоссалари яхшиланади. 
Унинг илдиз тизимини ривожланишига қулай шароит яратилади. 
Райҳон экиладиган ерлар унумдор физик хоссалари мўътадил, шўр-
ланмаган ва нами етарли бўлиши керак.Райҳон экиладиган ерлар асосан 
бегона ўтлардан тоза бўлиши шарт.Ерларни кузда ҳайдашдан олдин 
гектар ҳисобига 15-20 тонна чириган маҳаллий ўғит ва фосфор ўғити-
нинг йиллик нормасини 70% ни, яъни 40-50 кг дан озиқлантириб, 25-27 


61 
см чуқурликда ҳайдаб қўйилади. 
Райҳон уруғини иссиқхоналарда (парниклар) сепиб, 40-45 кундан 
кейин эрта баҳорда ҳайдалган ерлар текисланиб, борона ва мола бости-
риб тупроқ ҳарорати (10-12 см қатламда) 15-17°С бўлганда унинг 
кўчатлари 70 × 70 см қилиб механизмлар ёрдамида ёки қўлда экилади ва 
ҳар бир уяга 2 тадан ўсимлик қолдирилади ва тез-тез суғорилиб турила-
ди. 
Райҳон ўсимлигини бегона ўтлар қоплаб кетмаслиги учун уни тоза-
лаб туриш мақсадга мувофиқ. Вегетация давомида 12-13 марта 
суғорилади ва 4-5 марта культивация қилинади. Культиваторлар ёрда-
мида юмшатилади. Райҳон минерал ва органик ўғитларга жуда талабчан 
экин ҳисобланади. Унинг яхши ўсиши, ривожланиши ва кўпроқ кўк 
масса етиштиришда ўғитлаш тизимини тўғри белгилаш лозим бўлади. 
Райҳон шоналаш ва гуллаш фазаларида азотли, фосфорли ва калий-
ли ўғитлар билан озиқлантирилади ва гектар ҳисобига 90 кг азот, 80 кг 
фосфор ва 50 кг калий ўғити берилади. Ҳар бир озиқлантириш суғо-
ришдан олдин амалга оширилади. 
Ўсимликнинг хом-ашё маҳсулоти ер устки қисми ҳисобланади. Ер 
устки қисми қийғос гуллаш даврида ўткир мослама (ўроқ, қайчи ва б.қ.), 
ўриш мосламалари ва силос ўрадиган агрегатлар билан йиғиб олинади. 
Соя ва салқин жойларда қуритилади. Агротехник тадбирларни юқори 
савияда ўтказилса, бизнинг тупроқ-иқлим шароитимизда гектаридан 
ўртача 4-5 тонна кўк хом ашё ва 800-1000 кг уруғ йиғиб олиш мумкин. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling