Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни


Зира етиштириш агротехникаси


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/82
Sana27.10.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1728337
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   82
Bog'liq
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB

Зира етиштириш агротехникаси. Қора зираЎзбекистоннинг тоғли 
ва тоғолди минтақаларида табиий ҳолда учрайди. У икки йиллик ўсим-
лик ҳисобланади. Иссиқликка талабчан эмас, совуққа чидамли ўсимлик 
ҳисобланади. Қора зиранинг уруғини кузда ёки эрта баҳорда экса ҳам 
бўлади. Ўсимликни яхши ўсиши ва ривожланиши учун унумдор (суғо-
риладиган типик ва тўқ тусли бўз тупроқлар) ерларни танлаш мақсадга 
мувофиқ. Бу ўсимлик ҳозирги кунда кенг майдонларда Украинанинг 
жанубидаги қора тупроқларида экиб келинмоқда. 
Ерларни кузда 25-28 см чуқур ҳайдаб, органик ўғит ва фосфор ўғи-
ти билан озиқлантириб, бегона ўтлар қолдиқларидан тозалаб қўйиш ло-
зим. Эрта баҳорда ерларни бороналаб ва мола билан текислаб бегона 
ўтлардан тозаланади. Тупроқ ҳарорати 12-14°С бўлганда, март ойининг 
охири ва апрел ойларининг бошларида ёппасига қаторлаб ёки кенг 
қаторлаб (60 см) экилади. Гектарига 4-5 миллион дона уруғ сарфланади. 
Экиш чуқурлиги 2-3 см дан ошмаслиги керак. 
Экинларни парваришлаш ниҳоллар ердан кўкариб чиққандан сўнг 
амалга оширилади. Баҳорги ёққан ёмғирлар натижасида ҳосил бўлган 
қатқалоқларни ва бегона ўтларни йўқотиш мақсадида қатор ораларига 
ишлов берилади. Биринчи озиқлантириш гектарига 40 кг дан азот ва 30 
кг дан калий ўғити бериб суғорилади. Суғоришдан кейин албатта, куль-
тивация қилиб қатор оралари юмшатилади ва ниҳоллар қалин бўлса 
ягана қилинади. Иккинчи озиқлантиришни июннинг охири ва июль ой-
ларининг бошларида 30 кг азот ва 20 кг фосфор ўғити билан озиқланти-
рилади ва суғорилади. 
Вегетация давомида қатор оралари 4-5 марта юмшатилади, 6-7 мар-
та суғорилади ва бегона ўтлар, зараркунандаларга ва касалликларга қар-
ши курашилади. Қора зиранинг биринчи йили ўқ илдизи ва барглари 
ривожланади, лекин гулламайди. Иккинчи йили эрта баҳорда борона 
қилинади ва бегона ўтлардан қатор оралари тозаланади. Иккинчи йили 
ўсимлик тез ривожланади ва гуллайди. Ўсиш давомида азотли, фосфор-
ли ва калийли ўғитлар билан озиқлантирилади. Қора зира уруғлари 
июнь ва июль ойларида етила бошлайди. Унинг 60% меваси пишиб 
етилгандан сўнг ҳосил йиғила бошлайди. Агарда катта майдонлар 
бўлса, ҳосил дон комбайнлари билан йиғилади. 


64 
Унинг уруғлари тиббиётдан ташқари зиравор сифатида консерва 
ишлаб чиқариш саноатида ва нон ёпишда қўлланилади. Қора зира яхши 
асал берувчи ўсимлик ҳисобланади. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling