Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни


Экма кашнич ўстириш агротехникаси


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/82
Sana27.10.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1728337
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   82
Bog'liq
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB

Экма кашнич ўстириш агротехникаси. Кашнич экиладиган май-
донларни кузда ҳайдашдан олдин гектар ҳисобига 20-25 тонна маҳаллий 
ўғит ва 40-45 соф суперфосфат билан озиқлантириб 25-27 см чуқурлик-
да сифатли қилиб ҳайдаб қўйилади. Кашнич унумдор ва очиқ ерларда 
яхши ўсади. Ер кузда ҳайдалганда тупроқнинг сув ўтказувчанлиги, ҳаво 
алмашиниши ва озиқа режими яхшиланади. Бегона ўтлар уруғи, зарар-
кунанда ва касаллик қўзғатувчи микроблар миқдори камаяди. 
Кашнич совуққа чидамли ўсимлик, уруғи 8-10°С униб чиқа бош-
лайди. Уруғларни бир текис ундириб олиш учун бир хил экиш 
чуқурлиги ва экиш нормасига риоя қилиш, кўчат қалинлигини бир хил 
бўлишини таъминлаш ҳамда тупроқ намидан самарали фойдаланишига 
алоҳида эътибор бериш қаратилиши лозим. 
Кашнич уруғини куз ёки эрта баҳор ойларида тор қаторлаб ёки 
қатор оралари 45 см, 3-4 см чуқурликда сабзавот экадиган мосламалар 


60 
ёрдамида экилади. Га-ҳисобига 10-15 кг уруғ сарфлаб оптимал (тупроқ 
ҳарорати 14-15°С) муддатларда экилса, уруғкўчатлар 7-8 кунда тўлиқ 
ўсиб чиқади. Майсалар заҳлатиб суғорилади ва тахминан 1-2 афтадан 
сўнг бегона ўтлардан тозаланади. Бегона ўтлардан тозалаш вақтида 
майса илдизларига зарар етказмасдан қатор ва ўсимлик ораларига 
ишлов берилади. Кашничнинг вегетация даври 90-120 кун давом этади. 
Кашнич ривожланиш даврига озиқа элементларга жуда талабчан 
ҳисобланади. Унинг яхши ўсиши ва ривожланиши учун қатор ораларига 
ишлов бериш билан бирга гектар ҳисобига 30-40 кг дан азот, 20 кг дан 
калий ўғити билан озиқлантирилади. Кашнич гуллаш ва кесиш даврида 
иккинчи марта гектарига 40 кг дан азот, 20 кг фосфор ва 30 кг калий 
ўғити билан озиқлантирилади. 
Кашнич қуруқликка чидамли ўсимлик бўлишига қарамасдан ўсиш 
ва мева тугиш даврида кўп намликни талаб қилади. Майсаларни ювиб 
кетмаслик учун суғориш ишлари эҳтиёткарлик билан олиб борилиши 
лозим. Вегетация давомида 10-12 мартагача суғорилади. Агротехник 
тадбирларни юқори савияда ўтказилган майдонлардан гектаридан 1000-
1200 кг ҳосил йиғиб олиш мумкин. 
Ўсимликнинг хом ашё маҳсулоти мевалари ҳисобланади. Маҳсулот 
ёзнинг иккинчи ярмида биринчи соябонлардаги мевалар қўнғир рангга 
кира бошлаган пайтда (50-60% мевалар етилгандан сўнг) йиғила бошла-
нади. Чунки, унинг меваси бир вақтда етилмайди. Ўсимлик машиналар 
ёрдамида ўрилади, соябонлар бир томонга қаратиб боғланади сўнгра, 
етилмаган меваларни пишишини тезлаштириш учун боғламаларни со-
ябонларини юқорига қаратиб, бир-бирига суяб, ғарамлаб қўйилади. 
Кун исиганда ўрилса қуриган мевалар тўкилиб кетади. Ёғингарчи-
лик пайтида эса усти берк жойларда қуритилади. Меваларни ҳаммаси 
пишганида ва қуриганидан кейин ўсимлик машинада янчилади, шамол 
машинада мевалари ажратиб олинади. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling