Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни
Кана кунжут ўстириш агротехникаси
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB
Кана кунжут ўстириш агротехникаси. Ўзбекистоннинг суғорила-
диган ерларида бир йиллик ўсимлик ҳисобланади. Кана кунжут Eupho- reiaceae оиласига мансуб, баландлиги 2 м.га етадиган ўт ўсимлик. Ўзи- нинг ватанида кўп йиллик, баландлиги 10 м.га етадиган дарахт. Совуққа жуда чидамсиз, табиий ҳолатда тропик ва субтропикларда (Африка ва Осиё) ўсади. Бу ўсимлик Қадимги Мисрда милоддан аввал VII-асрда ҳам маълум бўлганлиги аниқланган. Иссиқсевар бўлгани учун майсалари –1°С да, катта ўсимликлар эса –3°С–4°С совуқда нобуд бўлади. Канакунжутни Республикамизнинг жанубий вилоятларида ва самарадорлик ҳарорати юқори, сув етарли бўлган ерларга ўстириш мақсадга мувофиқдир. Унинг ўсиш даври 120-150 кун. Ўзбекистонда асосан “Херсонская- 10”, “Краснодар” навлари экилади. Канакунжутни кузги дон экинларидан бўшаган ерларга экиш тавсия этилади. Экиш учун ерларни кузда 27-30 см чуқур ҳайдаб шудгор қилиб 54 қўйилади. Шудгор олдидан ер майдони Га-ҳисобида 10-15 т чириган гўнг ва 50-60 кг фосфорли ўғитлар билан озиқлантирилади. Эрта баҳор- да ерлар бороналанади ва 1-2 марта культивация қилинади. Тупроқ ҳа- рорати 10-12°С га етганда уруғларни экиш мумкин. Бу муддат апрел ой- ларининг бошларига тўғри келади. Уруғлар қаторлаб экилади. Қатор оралари 70 см, экиш схемаси 70 20 см, уруғ СУПН-8, СПЧ-6 МФ ёки маккажўхори ва чигит экиладиган сеялкаларда гектарига 50-80 минг до- на унувчан уруғ экилади. Ўсимлик туп сони 30-40 минг/га, кам шохла- надиган навлари учун 50-60 минг/га. Уруғларнинг экиш чуқурлиги 6-8 см бўлиши лозим. Бегона ўтларга қарши экишдан олдин 2,4Д500 (1,6-2,0 л/га) билан ишланади. Майсаланиш бошланганида қатор ораларига ишлов берилади ва 2-3 марта суғорилади. Гуллаш ва мевалаш фазасида икки марта суғо- рилади. Ўсимликда 4-5та чин барг ривожланганда асосий поя ва ён шох- ларининг учлари чилпилади. Бу ўсимликнинг яхши шохланиб шаклла- нишини таъминлайди. Канакунжутни озиқлантириш суғоришдан олдин амалга оширилади ва ўсиш даврида 2-3 марта озиқлантирилади. Биринчи озиқлантириш уруғлар униб чиққандан кейин (Га - ҳисобида 40 кг дан азот ва 20 кг ка- лий) амалга оширилади. Иккинчи ва учинчи марта озиқлантириш гул- лаш ва мева ҳосил қилиш даврида (50-60 кг азот, 20 кг фосфор ва 30 кг калий ўғити) тавсия қилинади. Умуман вегетация давомида 90-100 кг азот, 70 кг фосфор ва 50 кг дан калий ўғитини қўллаш унинг ўсиши ва ривожланишини таъминлай- ди ҳамда ҳосилдорлиги юқори бўлади. Ўсимликни бир маъромда ети- иштириш мақсадида, дефоляция қилинади. Барглари 8-10 кундан кейин қурийди ва тўкилади. Ўзбекистоннинг иқлим шароитида кана кунжутни сунъий равишда баргини тўкмаса ҳам яхши етилади. Ўсимликнинг хом-ашё маҳсулоти уруглари ҳисобланади. Унинг ҳосилини ККС-6, ККС-9 комбайнлари ёрдамида йиғилади ёки шингил- лари кесиб олинади, қуритилади, ёрилади ва дон тозалаш машиналарида тозаланади. Сақланадиган уруғларнинг намлиги 8% дан ошмаслиги ло- зим. Бизнинг шароитимизда ҳар гектар суғориладиган ерлардан 20-25 ц.дан ҳосил олиш мумкин. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling