Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни


Буйрак чойини (Ортосифон) етиштириш агротехникаси


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/82
Sana27.10.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1728337
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   82
Bog'liq
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB

Буйрак чойини (Ортосифон) етиштириш агротехникаси. Ҳаётий 
шаклига кўра кўп йиллик ўсимлик. Ортосифон бир йиллик ўт ўсимлик 
сифатида Грузия субтропикларида етиштирилади. Ўзбекистоннинг их-
тисослаштирилган 
хўжаликларида 
муваффақиятли 
синовдан 
ўтказилган. Буйрак чойи очиқ ва қуёшли ерларда яхши ўсади. Унумдор 
ва намлик етарли тупроқларда яхши ривожланади. 
Ўсимлик поя қаламчалардан кўпайтирилади. Кўчат ҳар йили, де-
кабрь ойининг иккинчи ярмидан бошлаб иссиқхоналарда ҳаво ҳарорати 
18-22°С да тайёрланади. Қаламчалар 5-7 см узунликда тайёрланади. 
Новдаларидаги барглар олиб ташланади, фақат учидаги баргларгина 
қолдирилади. Буғланишини камайтириш учун йирик барглар кўндалан-
гига 2 га бўлинади ва майда баргларга тегилмайди. Шу тарзда тайёрлан-
ган қаламчалар 60×45 см ўлчамли ва баландлиги 25 см бўлган кўчат қу-
тиларга ўтказилади. Дренаж учун қутиларнинг тагига 2-3 см қалинликда 
керамзит ёки майда шағал, устидан эса йирик донадор қум солинади. 
Дренаж устига 10-15 см қалинликда 1:1:1 нисбатда органик масса 
аралаштирилган тупроқ, органик ўғит ва қум (субстрат) солинади. 
Устидан эса 5-6 см қалинликда йирик қум билан ёпилади. Қалам-
чаларни қиялатиб устки қум қатламига 3-5 см чуқурликда, 5×5см 
оралиқда экилади ва лейкада тўйинтирилиб суғорилади. 
Сўнгра, қутининг усти шиша ва шаффоф плёнка билан ёпиб 
қўйилади. 1 м
2
ерга 4-6 та қаламча экилади. 1 га ерга етарли кўчат тай-
ёрлаш учун 300м
2
ёпиқ жойлар талаб этилади. Қаламчаларни экишда 
иссиқхона тубидаги ерлардан фойдаланиш мумкин. Лекин, бунда ҳам 
юқорида баён этилаётган дренаж ва озиқавий муҳит бўлиши керак. 
Қаламча парвариши- уларни ҳолатига қараб суғориш, тупроқ устидаги 
бегона ўт ва зараркунандаларни йўқотиш ҳамда қум юзасини юмшатиб 
туриш билан якунланади. Қаламчаларнинг илдиз олиши 85-90%
атрофида қайд этилади. 
Илдиз олгандан кейин кўчатларни суғориш сони камайтирилади
лекин тупроқ доим нам ҳолатда сақланади. Сўнгра шиша ёки плёнка ас-
та-секин олиб ташланади. Қаламчаларни далага олиб чиқиб экилгунга 
қадар апрел ойининг охири ва май ойининг бошларида иссиқхонадаги 
кўчатлар бўйи 15 см га етади ва 1 тадан 4 тагача поя бўлиб, яхши ри-
вожланган попук илдизлар ҳосил бўлади. Буйрак чой ўсимлигини етиш-
тириш учун унумдор, бегона ўтлардан тозаланган, шамолдан пана туп-
роқлар танланади. Кўчатларни экиш учун ерлар 20-25 тонна маҳаллий 
ўғит ва суперфосфат ўғитлари билан озиқлантирилиб, 20-25 см чуқур-


50 
ликда ҳайдалиши керак. 
Суғориш эгатлари олинишидан олдин тупроқ 2 марта молаланади. 
Жўякларнинг узунлиги ернинг нишаблигига, тупроқнинг механик тар-
киби ва физик хоссаларга боғлиқ ҳолда олинади. Кўчатлар очиқ дала-
ларга апрелнинг ўрталарида экилади. Кўчатларни кутидан илдизи атро-
фидаги тупроғи билан кўчириб олиб, уни бузмай жўякларга 5-8 см чу-
қурликда экиш мақсадга мувофиқдир. Кўчатларнинг оралиғи бир-
бирига нисбатан 15 см бўлиши керак. 1 гектар ерга ўртача 120 минг кў-
чат тўғри келиши керак. Кўчатлар экиш тугаллангандан кейин 6-7 кунда 
бир марта суғориб туриш лозим. Ҳар 2-3 суғоришдан сўнг кўчатлар 
оралари юмшатилади ва ўтоқ қилинади. 
Буйрак чой ўсимлигини биринчи ўғитлаш июль ойида гектар ҳисо-
бига 50 кг азот ва 20 кг фосфор ўғити бериш билан бошланади. 
Иккинчи марта озиқлантиришни август-сентябр ойларида 30 кг азот 
ва 20 кг калий ўғити бериш билан тугалланади. Озиқлантириш суғориш-
дан олдин амалга оширилади. Кейинги йиллар учун октябрь ойининг 
бошларида ўсимликлардан қаламчалар тайёрланиб иссиқхоналарда эки-
лади. Иссиқхоналарда экилган буйрак чой оққанот ва алеуродит ҳаша-
ротлари билан зарарланади. Бу ҳашаротлар ўсимлик баргларининг ора-
сига тухум қўйиб, унинг ширасини сўради ва катта зарар етказади. 
Касалликни олдини олиш мақсадида фосфорорганик препаратлар-
дан антио ва актеликнинг 2% ли суюқлиги билан ўсимликларга ишлов 
берилади. Буйрак чой ўсимлигининг хом-ашёси унинг барги ва кейинги 
вақтларда бутун ер устки қисми ҳам ишлатиладиган бўлган. Унинг хом-
ашёсини июнь ойининг ўрталаридан ҳар 15-20 кунда совуқ кунлар бош-
лангунча қўлда терилади. Мавсум давомида яхши парвариш қилинган 
майдонлардан 2 тоннага яқин ортосифоннинг доривор қуруқ хом-
ашёсини йиғиб олиш мумкин. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling