Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни
Пушти катарантус етиштириш агротехникаси
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB
Пушти катарантус етиштириш агротехникаси. Пушти катаран-
тус ёруғсевар, унумдор ерларга ва минерал ўғитларга талабчан ўсимлик ҳисобланади. Ўзбекистоннинг суғориладиган тиниқ ва ўтлоқи тупроқларда экиб ўстириш тавсия қилинади. Ўсимлик кўп йиллик бўлганлиги учун уни уруғини кузда ҳамда баҳорда экиш мумкин. Уруғларини иссиқ хоналар- да экиб кўчат тайёрлаб ҳам экилади. Пушти катарантус ўсимлигини ҳайдаб экиладиган экинлардан бўшаган ва бегона ўтлардан тозаланган ерларга экиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ўсимлик экиладиган ерлар кузда тайёрланади. Ҳайдаш олдидан тупроқ унумдорлигини бир хил ҳолатда сақлаб туриш мақсадида, ГА- ҳисобида 15-20 т. маҳаллий ўғит ва фосфор ўғитини йиллик нормасини 70% ини бериб, 25-27 см чуқурликда сифатли қилиб ҳайдаб қўйилади. Эрта баҳорда бегона ўтларнинг илдизларидан тозаланиб, икки мар- 48 та борона ва мола бостириб ер текисланади. Уруғни апрел ойининг бошларида тупроқ ҳарорати 18-20°С бўлган- да қатор оралари 50-60см дан қилиб сабзавот экадиган мосламаларда тупроқ юзасига 0,5-1,0см чуқурликда экилади. Га-ҳисобида 4-5 кг сараланган уруғлар сарфланади. Уруғларни тупроқнинг юза қатламига бир хилда тушишини таъминлаш мақсадида, уни чириган гўнг, қум, кул ва бошқалар билан аралаштириб экиш тавсия қилинади. Куз ойлари тайёрланган ерлар эрта баҳордан бороналанади, мола- ланади ва ариқлари олинади. Уруғларни суғориш мақсадида экиш агре- гатларига окучниклар тиркаб эгатлар олинади. Экилган уруғлар тупроқ остида қолиб кетмаслиги учун эгатлар юзароқ олинади. Уруғлар униб чиққунга қадар заҳлатиб суғорилади. Майсалар 20-25 кундан кейин пай- до бўлади. Бу субтропик ўсимлик бўлганлиги сабабли, тупроқ ҳарорати 20-25°С дан юқори бўлишига ҳаракат қилиш лозим. Майсалар яхши униб чиқиши учун тупроқ юзаси нам ҳолда сақланади. Ўсимликда 3-4 та чин барг ҳосил бўлганда 15-20 см оралиқдаги ҳар бир уяга 1-2тадан ўсимлик қолдириб ягана қилинади. Ўсимликларнинг илдиз тизимига зарар етказмасдан эҳтиёткорлик билан қатор ораларига ишлов бериш тавсия қилинади. Тупроқнинг намлиги ва ўсимликнинг ривожланиш ҳолатига қараб суғоришни табақалаб ўтказиш лозим. Веге- тация давомида катарантус ўсимлиги 10-12 марта суғорилади. Ўсимликнинг хом-ашёси барг ва новдаларнинг баргли тана қисмла- ри ва 2 мм гача қалинликдаги поялари бўлганлиги учун ва улардан юқо- ри ҳосил етиштириш мақсадида биринчи озиқлантиришни шоналаш фа- засида гектар ҳисобига 50 кг азот, 20 кг калий ўғити бериш билан амал- га оширилади. Иккинчи озиқлантириш хом-ашёси ўрилгандан кейин ҳар бир гектар ерга 50 кг азот, 30 кг фосфор ва 30 кг калий берилади. Озиқ- лантириш суғоришдан олдин амалга оширилади. Умуман мавсум давомида пушти катарантус экилган ерларга 100 кг азот, 80 кг фосфор ва 50 кг калий ўғити билан озиқлантирилса, юқори ҳосил олишга эришилади. Пушти бўригул 9-10 жуфт барглар ҳосил қилса (60-65 кун) шоналаш бошлайди, 70-75 кунда гуллайди. Ён новда- лари 80- куни ўсиб чиқади, 125 кундан кейин мевалари тўлиқ пишиб етилади. Ўсимликнинг ер устки қисми август ойининг ўрталарида мева пиша бошлаган даврда ўриб олинади. Ўриб олинган хом ашё маҳсулоти ший- понларга олиб келтирилади ҳамда “Волгар” ускунаси ёрдамида 3 см узунликда майдаланади ва ёпиб қуритилади. Қуриган хом ашё майдаланган барглардан, мева бўлаклари, майда- ланган поя, тўпгул ва шоналардан иборат бўлади. Хом ашёнинг ранги 49 тўқ яшил бўлиб (қуриган гуллари борлиги туфайли) оч қўнғир рангли- лари ҳам учрайди. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling