Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни
Саримсоқ пиёз ўстириш агротехикаси
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB
Саримсоқ пиёз ўстириш агротехикаси.Саримсоқ пиёзи совуққа
чидамли бўлиб у ҳатто +3°С- +5°С да ҳам кўкариб чиқа олади ва –7 С, – 37 8°С совуқда ҳам нобуд бўлмайди. Саримсоқ пиёз ривожланишининг бошларида +5°С–10°С да паллалар ҳосил қилади ва ҳарорат +20°С– +25°С яхши ўсади. Ҳарорат +20°С дан юқори бўлганда ўсимлик илдиз- ларининг ўсиши тўхтаб қолади. Шуни таъкидлаш жоизки, жанубий яъни қурғоқчилик минтақаларда етиштирадиган саримсоқ навлари иссиқликка чидамли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида қуйида кўрсатилган саримсоқнинг тез пи- шар навлари етиштирилади: 1. Ўзбекистон бинафша ранг саримсоғи; 2. Андижон саримсоғи; 3. Тунгон саримсоғи; Саримсоқни одатда алмашлаб экишда бодринг, карам ва картошка экилган далаларга экишни тавсия қилинади. Чунки, номлари юқорида кўрсатилган экинлардан кейин далаларга бодринг, полиз экинлари, қо- воқча, кулча қовоқ, эртаги карам ва картошка кейин саримсоқ пиёз экиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Саримсоқ пиёзни парвариш қилинганда ҳар гектар далага 20-30 т чириган гўнг, 200 кг азот, 140-160 кг фосфор ва 60-75 кг калий қўллаш мўл ва сифатли ҳосил олишга имкон беради. Саримсоқни одатда палласидан сентябрнинг биринчи ярмида эки- лади. Бунда палаларни экиш меъёри ҳар бир гектар далага 8-4 ц дан кам бўлмаслиги лозим. Шуни эътиборга олиш лозимки, экишга танлаб олинган ҳар бир палланинг оғирлиги 6-9 г дан кам бўлмаслиги керак. Саримсоқ пиёзнинг уруғини юқорида кўрсатилган муддатда ҳар гектарига 50-100 кг ҳисобидан экилади. Саримсоқ пиёзни лентасимон икки ёки уч қаторлаб экилади. Бунда лента ва қатор оралиғи 7 см бўли- ши лозим, қаторлаб экилганда уларнинг оралиғи 15 см, икки қаторли эса 20 см бўлиши керак. Демак, саримсоқни 50 + 20 5–6 ёки 40 + 15 + 15 7–8 см схемасида экилади. Бунда ҳар гектар далада саримсоқ ўсимлигининг сони 450-600 минг туп бўлади.Саримсоқ кузда 2-3 марта, баҳорда эса 4-5 марта суғорилади. Саримсоқ қаторларини вегетация да- вомида 4-6 марта культиватор ёрдамида юмшатилади. Саримсоқни йиғиш усули кўп жиҳатдан пиёзнинг ҳосилини йиғишга ўхшайди. Ўсимликни пиёзбошиси ёз ойларида кавлаб олинади. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling