Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB
Шўр ерлар. Бу категориядаги ер майдонлари доривор ўсимликлар
етиштириш учун анча ноқулай ҳисобланади. Бундай ерларда шўрга чи- дамли турларнигина етиштириш мумкин. Плантация учун жойлар тўғри танлаб олингандан сўнг ер майдонлари текисланади ва тузилган техно- логик режа асосида тайёрланади. Бунда махсус техника воситалари ва агрегатлардан (бульдозер ва грейдерлар) фойдаланилади. Шўр ерларда доривор ўсимлик экин майдонларини ташкил этишда ерларнинг шўрла- ниш даражасига асосий эътибор қаратилиши лозим. Шўрланиш даража- си уч хил (кучсиз шўрланиш, ўртача шўрланиш ва кучли шўрланиш) гуруҳга ажратилади. Шўрланиш даражалари бўйича асосий билим ва кўникмалар “Деҳқончилик ва мелиорация” фанларида чуқурроқ ўргати- лади. 32 Дастлаб плантация учун ажратилган майдонларнинг дренаж систе- масини тўғри йўлга қўйилиши керак, зарур ҳолларда уларни таъмирлаш лозим. Чунки, бунда шўрни ювишдан чиққан оқова сувлар дренаж орқа- ли маълум жойларда йиғилади. Дренаж системаси тўғри йўлга қўйилса, минерал тузларнинг тупроқда юқори қатламга кўтарилиш ҳолати анча пасаяди. Сўнгра, шўрланиш даражасини камайтириш мақсадида план- тация учун ажратилган ер майдонларда шўрлар ювилади. Коллектор ти- зимини тўғри ишлаши учун улар доимий равишда тозаланиб турилади. Ер майдонини асосан органик ўғитлар солиш ҳисобига (25-30 т/га) бойитиш лозим. Чунки, органик ўғитлар тупроқ унумдорлигини ошира- ди, намликни сақлаш ва шўрлик даражасини камайтиришда асосий во- сита бўлиб хизмат қилади. Шундан сўнг ер майдонини ағдариб ҳайдаб қўйилади. Ер майдони- ни тайёрлашда ва ерларни ҳайдашда бир неча маркадаги ДТ-75, Т-74, “Беларусь” ёки “МТЗ-80” тракторларидан ҳамда ПЛН-3-35, уч корпусли осма плуг, ПЛН-4-35 тўрт корпусли осма плуглардан фойдаланиш мум- кин. Унинг асосий вазифаси ерни 30 см чуқурликкача 105 см кенгликда ҳайдашдан иборат бўлиб, плуг “Беларусь” ёки “МТЗ-80” тракторларига тиркалади. Ер майдонини экишга тайёрлашда аввал белгиланган майдон бего- на ўсимлик илдизи ва қолдиқларидан тозаланиши лозим. Бунинг учун айрим тишли мосламалар ва қўл кучи ёрдамидан фойдаланилади. Ер майдонларини экишга тайёрлашда дискали (гилдиракли) осма борона- лар БДН-3,0 ёки БДН-1,5 дан фойдаланилади. Тишли бороналардан БЗТС-1,0 ёки БЗСС-1,0 асосида ер майдонлари ҳар хил чиқиндилар, ил- дизлар ва тошлардан тозаланади. Ҳайдалган ерларни текислаш ва ке- сакларни майдалаш учун ККН-2,8 Т-28 тракторига тиркаб ишлатилади. Ер майдони тўлиқ тайёрланиб бўлганидан сўнг уларга керакли ўл- чамларда ариқлар олинади ва назорат сувлари берилади. Барча ишлар қониқарли бўлган ҳолда доривор ўсимликларнинг уруғлари ёки кўчат- лари экилади. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, шўр ерларда доривор ўсим- ликларни етиштиришда асосан шўрга чидамли доривор ўсимлик турла- ри танланади. Шўрга чидамсиз ўсимликларни бундай ерларга экилиши иқтисодий жиҳатдан самарасиз ёки рентабеллиги паст ҳисобланади. Ўсимликларни биоэкологик хусусиятлари ва тупроқ шароитларини инъобатга олган ҳолда, соғориш меъёри оддий кулранг тупроқларда – 1000-1200 куб м/га, ўтлоқи-сернам тупроқда – 600 куб м/га ва тошли- шағалли оч кулранг тупроқларда 400-600куб м/га. ни ташкил этади. Шўр ерларда минерал ўғитлар фойдаланиш деярли тавсия этилмай- 33 ди. Чунки, тупроқдаги турли даражадаги шўрланишни минерал тузлар юзага келтиради. Минерал ўғитларни қўллаш эса кейинчалик тупроқ- нинг шўрланиш даражасини янада ошиб кетишига сабаб бўлиши мум- кин. Шундай қилиб, шўр ерларда доривор ўсимликларни етиштиришда асосий эътибор тупроқнинг шўрланиш даражасига қаратилиши лозим. Бундай иқлим ва тупроқ шароитларида, шўрга чидамли доривор ўсим- лик турларини танлаш мақсадга мувофиқдир. Шўрга чидамсиз ўсимлик- ларни экилиши иқтисодий жиҳатдан самарасиз ёки рентабеллиги паст ҳисобланади. Шўр ерларда доривор ўсимликлар етиштиришда минерал ўғитлар фойдаланиш деярли тавсия этилмайди. Бу ҳол кейинчалик туп- роқнинг шўрланиш даражасини янада ошиб кетишига сабабчи бўлиши мумкин. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling