Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/82
Sana27.10.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1728337
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   82
Bog'liq
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB

Тошли ва қумоқ ерлар. Бу категориядаги ерлар кўпроқ дарё хав-
заларида фойдаланилмай ётган ер заҳиралари ҳисобланади. Плантация 
учун ер майдони тўғри танлаб олингандан сўнг тупроққа ишлов бериш 
технологик режа асосида тайёрланади. Бунда махсус техника воситала-
ри ва агрегатлардан (бульдозер ва грейдерлар) фойдаланилади. Экин 
майдони плантациясини ташкил этишда дастлаб ажратилган ер майдо-
нини текисланади. Ер майдонига органик ва минерал ўғитлар (гўнг-25-
30 т, фосфор –250-300 кг/га, аммоний сулфат – 100-150 кг/га; оддий су-
перфосфат – 100-150 кг/га ёки калий тузи – 100 кг/га.) билан бойитила-
ди.Бу асосий иш тури ҳисобланади. Чунки, тошли ва қумоқ тупроқлар 
механик таркибига кўра, нисбатан унумдорлиги паст ерлар 
ҳисобланади. 
Шундан сўнг ер майдонини ағдариб ҳайдаб қўйилади. Тошлоқ ер-
ларни ҳайдашда ПКС-3-35 плугни 14 ва 30кН синфдаги тракторга тир-
каб ишлатилади. Зарурий ҳолларда бошқа (ПЛН-4-35 осма плуг ДТ-75, 


31 
Т-74 тракторларига осиб) плуглардан ҳам қисман фойдаланиш мумкин. 
Булар бир неча маркадаги трактор ва плуглар–ПЛН-3-35, уч корпусли 
осма плуг. Унинг асосий вазифаси ерни 30 см чуқурликкача 105 см 
кенгликда ҳайдашдан иборат бўлиб, плуг “Беларусь” ёки “МТЗ-80” 
тракторларига тиркалади. 
Ер майдонини экишга тайёрлашда аввал белгиланган майдон тош-
лардан тозаланиши лозим. Бунинг учун айрим тишли мосламалар ва қўл 
кучидан фойдаланилади. Ер майдонларини экишга тайёрлашда дискали 
(ғилдиракли) осма бороналар БДН-3,0 ёки БДН-1,5 дан фойдаланилади. 
Тишли бороналар БЗТС-1,0 ёки БЗСС-1,0 ёрдамида ер майдонлари ҳар 
хил чиқиндилар, илдизлар ва тошлардан тозаланади. Ҳайдалган ерларни 
текислаш ва кесакларни майдалаш учун ККН-2,8 Т-28 тракторига тир-
каб ишлатилади. Ер майдони тўлиқ тайёрланиб бўлагидан сўнг уларга 
керакли ўлчамларда ариқлар олинади ва уруғлар ёки кўчатлар экилади. 
Маълумки, ўсимликлар сувга бўлган муносабатига кўра, бир неча 
гуруҳларга (гигрофит, гидрофит, мезофит, ксерофит ва бошқалар) бўли-
нади. Масалан, агар ўсимликлар мезофит ва тўқай ўсимликлар сирасига 
кирса, улар тез-тез ва кам-кам суғорилади. Тупроқ шароитидан келиб 
чиққан ҳолда суғориш меъёри 800 куб м/га (оддий кулранг), 600 куб 
м/га (ўтлоқи-сернам тупроқда), 400-600 куб м/га (тошли-шағалли оч 
кулранг тупроқлар) ни ташкил этади. 
Шундай қилиб, тошли ва қумоқ ерларда асосий эътибор тупроқ 
структураси ва суғориш меъёрига қаратилиши лозим. Агар ўсимликлар 
мезофит ва тўқай ўсимликларига хос бўлса, улар тез тез ва кам-кам 
суғорилади. Суғориш меъёри тошли-шағалли оч кулранг тупроқларда 
400-600 куб м/га.ни ташкил этиб, бу доривор ўсимликнинг биоэкологик 
хусусиятлари ва вегетация давомийлигига боғлиқ ҳолда 20-30 мартагача 
амалга оширилиши мумкин. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling