Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
dorivor-simliklar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Витамин N (биотин ).
- Витамин К (филлохинон ).
- Витамин Р (рутин).
Витамин Е (токофероллар). Улар биологик таъсири турлича бўл-
ган 7 та витаминдан иборат. Ўсимликларни яшил қисмларида, айниқса, дон ўсимликларининг янги униб чиқаётган қисмида, ўсимлик мойлари- да, қисман жигар, тухум сариғи, гўшт, сут ва бошқа маҳсулотларида бўлади. Энг фаол алфа – токоферол хисобланади. Организмда витамин Е етишмаслиги бола бўлмасликка (бепуштликка) олиб келади. Дори препаратлари эркаклар жинсий безининг фаолияти бузилишида, ҳоми- ладорликнинг бузилиш хавфи бўлган ҳолларда, баъзи тери ва бошқа ка- салликларда ишлатилади. Витамин Е чидамли бўлиб, 170С гача қизди- рилганда ҳам, қуёш нури таъсирида ҳам парчаланмайди. Витамин F Бу ном билан ёғларнинг таркибий қисми ва организм учун зарур бўлган тўйинмаган ёғ кислоталар (линол, линолен, арахидон ва бошқа кислоталар) йиғиндиси ифодаланади. Витамин F асосан ўсим- лик мойларида учрайди. У қонда холестерин миқдорининг камайишига олиб келади. Шунинг учун дори препаратлари атеросклерозни даво- лашда қўлланилади. Витамин N (биотин). Одам, ҳайвонлар, ўсимликлар ва микроорга- 24 низмлар хаёти учун зарур бирикма. У кўп миқдорда жигар, ловия, сут ва бошқа маҳсулотларда бўлади. Витамин К (филлохинон). Витамин К га нафтохиноннинг биоло- гик фаол бўлган учта ҳосиласи киради: витамин К филлохинон (гулли ўсимликларда кўп учрайди), витамин К 2 фарнохинон (баъзи бактерия- ларда бўлади) ва фитикол (одамдаги сил бактериясида бўлади). Орга- низмда витамин К етишмаса, қонда протромбин камайиб кетади ва қон оқишларга олиб келади. Дори препаратлари турли касалликларда қон оқишини тўхтатиш учун ишлатилади. Филлохинон салат, карам, исма- лоқ, газанда ўтнинг яшил қисмида учрайди. Витамин Р (рутин). Ўсимликларда кенг тарқалган, майда қон то- мирлари – капиллярларнинг деворини ўтказувчанлигини мустах- камлайдиган ва уларнинг синишини камайтирувчи таъсирга эга бўлган флавоноидлардир. Улар орасида тиббиёт амалиётида кўп ишлатилади- ганлари – рутин, кверцетин, гиперозид ва бошқа бирикмалари ҳамда цитруслар (лимон, апельсин ва бошқа) мевасининг пўстидан олинадиган витамин Р ва арония ўсимлиги мевасидан олинадиган витамин Р ҳисобланади. Витамин Р нинг дори препаратлари Р – гипо ва Р – авитаминоз ка- салликлари ва капилярлар девори ўтказувчанлиги бузилишидан келиб чиққан касалликларнинг олдини олиш ҳамда уларни даволаш, шунинг- дек геморрагик диатез, кўз тўр пардасига қон қуйилиши, қон босими- нинг ошиши ва нур касалликларида қўлланилади. Download 5.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling