Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Витамин Е (токофероллар)Улар биологик таъсири турлича бўл-
ган 7 та витаминдан иборат. Ўсимликларни яшил қисмларида, айниқса, 
дон ўсимликларининг янги униб чиқаётган қисмида, ўсимлик мойлари-
да, қисман жигар, тухум сариғи, гўшт, сут ва бошқа маҳсулотларида 
бўлади. Энг фаол алфа – токоферол хисобланади. Организмда витамин 
Е етишмаслиги бола бўлмасликка (бепуштликка) олиб келади. Дори 
препаратлари эркаклар жинсий безининг фаолияти бузилишида, ҳоми-
ладорликнинг бузилиш хавфи бўлган ҳолларда, баъзи тери ва бошқа ка-
салликларда ишлатилади. Витамин Е чидамли бўлиб, 170С гача қизди-
рилганда ҳам, қуёш нури таъсирида ҳам парчаланмайди. 
Витамин F Бу ном билан ёғларнинг таркибий қисми ва организм 
учун зарур бўлган тўйинмаган ёғ кислоталар (линол, линолен, арахидон 
ва бошқа кислоталар) йиғиндиси ифодаланади. Витамин F асосан ўсим-
лик мойларида учрайди. У қонда холестерин миқдорининг камайишига 
олиб келади. Шунинг учун дори препаратлари атеросклерозни даво-
лашда қўлланилади. 
Витамин N (биотин). Одам, ҳайвонлар, ўсимликлар ва микроорга-


24 
низмлар хаёти учун зарур бирикма. У кўп миқдорда жигар, ловия, сут ва 
бошқа маҳсулотларда бўлади. 
Витамин К (филлохинон). Витамин К га нафтохиноннинг биоло-
гик фаол бўлган учта ҳосиласи киради: витамин К филлохинон (гулли 
ўсимликларда кўп учрайди), витамин К
2
фарнохинон (баъзи бактерия-
ларда бўлади) ва фитикол (одамдаги сил бактериясида бўлади). Орга-
низмда витамин К етишмаса, қонда протромбин камайиб кетади ва қон 
оқишларга олиб келади. Дори препаратлари турли касалликларда қон 
оқишини тўхтатиш учун ишлатилади. Филлохинон салат, карам, исма-
лоқ, газанда ўтнинг яшил қисмида учрайди. 
Витамин Р (рутин). Ўсимликларда кенг тарқалган, майда қон то-
мирлари – капиллярларнинг деворини ўтказувчанлигини мустах-
камлайдиган ва уларнинг синишини камайтирувчи таъсирга эга бўлган 
флавоноидлардир. Улар орасида тиббиёт амалиётида кўп ишлатилади-
ганлари – рутин, кверцетин, гиперозид ва бошқа бирикмалари ҳамда 
цитруслар (лимон, апельсин ва бошқа) мевасининг пўстидан олинадиган 
витамин Р ва арония ўсимлиги мевасидан олинадиган витамин Р 
ҳисобланади. 
Витамин Р нинг дори препаратлари Р – гипо ва Р – авитаминоз ка-
салликлари ва капилярлар девори ўтказувчанлиги бузилишидан келиб 
чиққан касалликларнинг олдини олиш ҳамда уларни даволаш, шунинг-
дек геморрагик диатез, кўз тўр пардасига қон қуйилиши, қон босими-
нинг ошиши ва нур касалликларида қўлланилади. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling