Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Витамин В
с
(фоли кислота). Сабзавотлар – салат, исмалоқ, дук-
какли ўсимликлар (нўхат, ловия ва бошқа), жигар, буйрак ва бошқа маҳ-
сулотларда бўлади. Бу витамин хайвонлар организмида нуклеин кисло-
та синтезида иштирок этади. Дори препаратлари камқонликда ишлати-
лади. 
Витамин С (аскорбин кислотаси). Наъматак, лимон, апельсин, са-
бзавотлар, ҳўл мевалар, шунингдек сут, тухум ва бошқа маҳсулотларда 
бўлади. Организмда витамин С етишмаслиги (С – гиповитаминоз) ёки 


23 
унинг бўлмаслиги (С – авитаминоз) цинга (скорбут) касаллигига олиб 
келади. Бу витамин организмда модда алмашинувида, айниқса оқсиллар 
ва углеводлар алмашинуида муҳим рол ўйнайди. Дори препаратлари С – 
авитаминоз касаллигининг – цинганнинг олдини олиш ва даволашда
геморрагик диатез, тиш милкининг бузилиши, гипохромли камқонлик 
ва бошқа касалликларда қўлланилади. 
D гурух витаминлари. D гурух витаминлари: D
1
, D
2
, D
4
ва D

ви-
таминларини ўз ичига олади. Булардан муҳим ахамиятга эга бўлганла-
ри: Витамин D
2
, (эркокальциферол ёки кальциферол), Витамин D
3
, (хо-
лекальцеферол), Витамин D
2
, эргостенринни, D

– гидрохолестеринни 
ультрабинафша нурлар билан ёритиш натижасида ҳосил бўлади. Бу ви-
таминлар организмда кальций ва фосфор алмашинувида иштирок этади, 
эргостерин ачитқилар ва қўзиқоринларда кўпроқ бўлади. D

ва D

вита-
минлар физик-кимёвий хоссалари хамда организга таъсири бўйича бир–
бирига яқин ва улар тиббиётда бир мақсадда витамин D номи билан иш-
латилади.
Витамин D балиқ айниқса, треска балиғи, жигар ва ёғ тўқималари-
да, тюлен ва бошқа денгиз ҳайвонларида, камроқ миқдорда, тухум сари-
ғида, балиқ ивилдириғида, сариёғ, сут ва бошқа маҳсулотларда бўлади. 
Организмда витамин D етишмаса фосфор ва кальций алмашинуви бузи-
лади, болаларни рахит касаллигига олиб келади. Шунинг учун витамин 
D препаратлари рахитнинг олдини олиш ҳамда даволашда ва бошқа 
баъзи бир суяк касалликларида ишлатилади. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling