Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
dorivor-simliklar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Витамин А 2 ( дегидроретинол) .
- В-гурух витаминлари. Витамин В 1 ( тиамин) .
- Витамин В 2 (рибофлавин ).
Витамин А (ретинол). Ушбу витамин тирик организмларнинг ўси-
ши ва ривожланишида, хўжайраларни бўлиниб кўпайишида эпителий тўқимасининг функционал ҳолатини нормал сақлашда, кўз ўткирлигини яхши бўлишини таъминлашда муҳим рол ўйнайди. У кўриш пигментла- ри ҳосил бўлишида фаол қатнашади, демак у ўсимликларда синтезлан- майди. Ўсимлик тўқималарида бу витамин тирик организмда ретинолга айланадиган каротиноид пигментлар ҳолида учрайди яъни у ўсимлик пигментлари – каротиноидларнинг ҳайвонлар организмида парчалани- шидан ҳосил бўлади. Витамин А балиқ ёғи, тухум сариғи, сариёғ, жигар (айниқса, балиқ ва бошқа сув ҳайвонлари – кит, морж, тюлень жигари- да) ва бошқа маҳсулотларида кўп бўлади. Витамин А нинг организмда етишмаслига ёки бўлмаслиги харак- терли кўз касалликлари – ксерофтальмия, кератомаляция ва шабкўрлик- ка олиб келади. Витамин А 2 (дегидроретинол). Тузи паст ва чучук сувларда яшай- диган балиқлар жигаридан олинади. Витамин А ва А 2 нинг доривор пре- паратлари юқорида кўрсатилган кўз касалликларини, баъзи тери касал- ликларини ҳамда А – авитаминоз касаллигини даволашда қўлланилади. В-гурух витаминлари. Витамин В 1 (тиамин). Бу витамин ачитқи- лар, буғдой, гуруч, ёнғоқ, нўхат ва сули таркибида ҳама жайдари (сер- кепак) унида бўлади. Бу витамин марказий асаб тизимини қўзғалишида ва тормозланишида муҳим рол ўйнайди, ақлий иш фаолиятини яхши- лашда муҳим аҳамиятга эга. Организмда бу витаминнинг етишмаслига полиневрит (бери-бери) касаллигига олиб келади. Унинг дори препа- ратлари В – авитаминоз ва гиповитаминоз касалликлари ҳамда неврит, радикулит, невралгия, периферик фалаж ва бошқа касалликларнинг ол- дини олиш ва даволашда қўлланилади. Витамин В 2 (рибофлавин). Ачитқиларда, сут зардоби, тухум оқида, гўшт, балиқ, жигар, нўхат, дон ва бошқа маҳсулотларда бўлади. Вита- мин В 2 ҳайвонлар организмида етишмаса, уларнинг бўйи ўсмайди ва жунлари тўкилиб кетади. Бу витамин етишмаслигида кўзнинг шох пар- даси хиралашади, кўриш ўткирлиги ва рангларни ажратиш қобилияти пасаяди. 22 Унинг дори препаратлари баъзи кўз касалликларини (конъюнкти- вит, катаракта, кўз шох парда яраси ва бошқалар.) нур касаллиги, ичак функцияси бузилиши ва бошқа касалликларни, битмайдиган яраларни ҳамда авитаминозларни даволашда ишлатилади. Download 5.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling